ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Ижтимоий дастурлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2001 й. 449-сон "Андижон шаҳрини иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2001 й.

N 449



"АНДИЖОН ШАҲРИНИ ИССИҚЛИК

ВА ИССИҚ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ТИЗИМИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисига коммунал хизмат кўрсатиш, энг аввало Андижон шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш соҳасида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

- Андижон шаҳрини иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимини реконструкция қилиш лойиҳасини (I босқич) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига 15 йил муддатга, шу жумладан уч йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда, 15 млн АҚШ доллари миқдорида кредит бериш Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Директорлар кенгаши томонидан маъқулланганлиги, шунингдек Япония ва Швейцария ҳукуматларининг тегишли равишда 1,5 млн ва 4,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларини жалб этиш масаласи ишлаб чиқилганлиги;

- Андижон вилояти ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси томонидан махсус ташкил этиладиган иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича унитар корхона ЕТТБ нинг кўрсатиб ўтилган кредити бўйича субқарз олувчи ва лойиҳанинг амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланиши;

- лойиҳани амалга ошириш учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича унитар корхона томонидан инвестиция даври учун тендер асосида танланган оператор-компания (бошқарувчи компания) жалб этилиши;

- мазкур кредит бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича унитар корхона томонидан унинг маблағлари ҳисобига, ЕТТБ кредитини қайтаришнинг иловага* мувофиқ графигига мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Андижон вилояти ҳокимлиги:

- ЕТТБнинг кредит битимига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш учун Андижон вилояти ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси томонидан иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича унитар корхона ташкил қилинишини бир ой муддатда таъминласин;

- кредит ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек уларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан мониторинг ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги кредит битимини, Молия вазирлиги ҳамда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича унитар корхона ўртасидаги битимни имзолашга вакил қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги кредит битими ва Молия вазирлиги ҳамда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича унитар корхона ўртасидаги субқарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


5. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Андижон шаҳрини иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимини реконструкция қилиш (I босқич) лойиҳасида қамраб олинган микротуманларда иссиқлик энергияси ва иссиқ сувдан фойдаланганлик учун тарифларни шакллантиришнинг ЕТТБ кредитига хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятларни ва аҳолининг тўловга қодир эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда хизматлар қийматининг тўлиқ қопланишини таъминловчи механизмини ишлаб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Андижон шаҳрини иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимини реконструкция қилиш (I босқич)" лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги ва кейинги йиллардаги инвестиция дастурига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикасининг Европа тикланиш ва тараққиёт банкига аъзолиги шартларига мувофиқ ЕТТБнинг қарз ва грант маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, хизматлар ва ишлар солиқлар, божхона божлари ҳамда давлат ва маҳаллий бюджетларга мажбурий тўловларнинг бошқа турларини тўлашдан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Андижон шаҳри ҳокимлигининг буюртманомаларига биноан,  лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни консуллик йиғимлари ва давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визаларнинг берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Андижон вилояти ҳокими Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган
















































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск