ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2014 й. 31-сон "Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2014 й.

N 31



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДА ОБЪЕКТЛАРНИ

ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШГА

ДОИР КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Шаҳарнинг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини эҳтиётлаб сақлаш ва улардан замонавий фойдаланишни оқилона ташкил этиш йўли билан Шаҳрисабз шаҳрининг бош режаси амалга оширилишини таъминлаш, унинг тарихий-архитектуравий, ижтимоий-маданий ва туризм салоҳиятини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аҳоли яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин, Дастур қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

1-иловага* мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш;

2-иловага* мувофиқ шаҳар атрофида янги замонавий автобус станциялари қуриш ва мавжудларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек автобус паркининг ҳаракатдаги таркибини янгилаш;

3-иловага* мувофиқ коммуникациялар тизимларини ривожлантириш;

4-иловага* мувофиқ архитектуравий-режалаштириш қиёфасини яхшилаш;

5-иловага* мувофиқ тарихий-маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш;

6-иловага* мувофиқ замонавий меҳмонхоналар қуриш;

7-иловага* мувофиқ якка тартибдаги ва кўп қаватли уй-жойларни лойиҳалаш ва уларни қуриш учун ер участкалари ажратиш.


2. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш бўйича 8-иловага мувофиқ таркибда Ишчи комиссия (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб аталади) тузилсин.

Ишчи комиссия (Р.С. Азимов)га:

Дастурга киритилган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш, шунингдек уларнинг белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлашга доир зарур чора-тадбирлар кўриш;

Дастурга киритилган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштиришни ўз вақтида очиш, шунингдек маблағлардан қатъиян мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур ишлар кўламини сифатли тайёрлаган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрининг бош режасига мувофиқ, авария ҳолатидаги ва эскирган уй-жойларнинг белгиланган тартибда ўз вақтида бузиб ташланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юклансин.

Ишчи гуруҳга, зарурият бўлганда, Дастурга вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари билан келишилган асосланган таклифлари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда Дастурни амалга ошириш доирасида фаолият кўрсатувчи тижорат банклари:

бир ой муддатда - Дастурга киритилган тадбирлар ва лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

белгиланган чора-тадбирларнинг Дастурда назарда тутилган параметрлар ва муддатларга қатъий мувофиқ равишда тўлиқ бажарилишини таъминласинлар;

пайдо бўладиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни кўрган ҳолда, Дастур параметрларининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсинлар;

Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ҳар ойда Ишчи комиссияга ахборот тақдим этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2015 йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини ҳамда Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда уларга, белгиланган тартибда асосланган ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастур доирасида амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳаларнинг киритилишини таъминласинлар.


5. Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари:

мақбул ер участкалари ажратишда, шунингдек туризмни ва бошқа бизнесни ташкил этиш учун зарур бўлган рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишда лойиҳалар ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашишни;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Шаҳрисабз шаҳрининг маданий мерос объектларини сақлаш ишларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳалаш ишларининг экспертизадан ўтказиш билан биргаликда амалга оширилишини ва Дастурга киритилган объектларда қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан зарур даражадаги давлат назоратини таъминласин.


7. Тижорат банкларига:

буюртмачиларга ҳамда Дастурга киритилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш учун жалб этилган пудрат ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкалар бўйича кредитлар ажратиш;

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий майдонида қурилган тадбиркорлик объектларини сотиб олиш учун тадбиркорлар ва ҳунармандларга 15 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари бўйича кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) 1 - 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 февралдаги

31-сон қарорига

8-ИЛОВА



Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида

объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир

комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда

уларнинг бажарилиши мониторингини олиб

бориш бўйича Ишчи комиссия

ТАРКИБИ

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи комиссия раҳбари


Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари


Ибрагимов Ғ.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари


Рўзиев З.Ш.

-

Қашқадарё вилояти ҳокими


Хожиматов М.М.

-

Маданият вазири

Камалов А.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Турдиев Д.Р.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Абдуллаев М.Р.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Тохтаев А.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Мирзахидов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

Арабов С.А.

-

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси


Гафаров С.Х.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Мансуров Р.

-

Маданият вазирлигининг бош бошқармаси бошлиғи

Мустафаев У.М.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Холмухамедов У.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори


Шукуров Ж.М.

-

Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи директори


Абдувалиев А.А.

-

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Басидов И.С.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Эшмурадов Б.Б.

-

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси бош муҳандиси


Норов Ф.Я.

-

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими


Абдуллаев Б.У.

-

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК директори


Қурбонов Ш.Т.

-

Қашқадарё вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи


Авазов Н.Н.

-

Шаҳрисабз тумани бош архитектори


Боқиев Ф.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йиғма АТД мудири, Ишчи комиссия котиби


                    

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 8-сон, 82-модда































Время: 0.2167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск