ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2014 й. /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2014 й. ПФ-4602-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
14.02.2014 й.
N ПФ-4602
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Тижорат банкларининг инвестициявий фаолиятини кенгайтиришни янада рағбатлантириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини янада модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларини ошириш, шунингдек тижорат банкларининг балансида бўлган корхоналарни кейинчалик реализация қилиш учун инвесторларни жалб этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2014 йил 14 февралдаги
ПФ-4602-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим
ҳужжатларига киритиладиган қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбоши "қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 24 февраль, 8-сон, 80-модда