Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.1999 й. 10-сон "1999 йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.1999 й.

N 10



1999 ЙИЛДА ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ТУРЛАРИНИ ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ

УЧУН ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


1999 йилда давлат заҳираси, махсус истеъмолчилар ва давлат таъминотидаги муассасалар учун озиқ-овқатлар харид қилишнинг самарали тизимини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат таъминотидаги муассасаларни, махсус истеъмолчиларни ва давлат заҳирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарори билан тасдиқланган тартибининг амал қилиши 1999 йил учун сақлаб қолинсин.


2. 1999 йилда давлат таъминотидаги муассасалар учун озиқ-овқатлар харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Махфий.

5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари республика товар ишлаб чиқарувчилари томонидан, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқатлар харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитларига мувофиқ миқдорда, озиқ-овқатлар етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишни икки ҳафта муддатда тугалласинлар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан фьючерс битишувлари тузиш амалиётга жорий этилсин.


6. Махфий.


7. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш бўйича биржа ва ярмарка савдоларида давлат таъминотидаги муассасалар ҳамда махсус истеъмолчиларнинг воситачилик йиғимлари ундирилмасдан қатнашиши учун шарт-шароитлар яратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бўйича 1999 йил учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ресурслари балансини шакллантиришда уларнинг давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган миқдорларини назарда тутсин.


9. Махфий.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки чекланган миқдорда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт бўйича харид қилиш учун валюта маблағлари лимити бўйича таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Озиқ-овқат маҳсулотларини импорт бўйича харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси 1999 йилда давлат эҳтиёжлари учун ички бозорда харид қилишда етишмаган асосий озиқ-овқат турларини импорт бўйича сотиб олиш юзасидан бир ой муддатда тендерлар ўтказилишини таъминласин.


12. Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий ҳокимият органлари, бюджет муассасалари ва бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар раҳбарлари тегишли контингентларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши, давлат маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва кредиторлик қарзлари ҳосил бўлиши учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ шахсан жавоб берадилар.


13. Махфий.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарори 2-бандининг учинчи хат боши ўз кучини йўқотган  деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б. Ҳамидов ва М. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск