Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, бўлиши ва кетиши /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.1992 й. 134-сон "Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишларини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.1992 й.

N 134


ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

БЎЛИШЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ва хорижий фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш зарурлигини эътиборга олиб, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилингунига қадар хорижий фуқароларнинг республика ҳудудида кириш-чиқиши, яшаши ва бир жойдан иккинчи жойга боришини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга кириши Ўзбекистон Республикаси ёки Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги давлатларининг дипломатик ва консуллик вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда бериладиган виза ҳужжатлари асосида, агар халқаро битимларда бошқа хили назарда тутилмаган бўлса, амалга оширилади.


2. Дипломатик ёки хизмат паспортлари бўлган хорижий фуқаролар, Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари ҳудудида доимий яшовчилар, шу жумладан, мазкур давлатларнинг тегишли идораларида аккредитация қилинганлар сингари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда кирадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келувчи хорижий фуқаролар белгиланган тартибда ички ишлар органларида, шунингдек, қабул қилувчи ташкилотлар ва муассасаларда рўйхатдан ўтишлари керак. Чет эл дипломатик ва консуллик муассасаларининг ходимлари, уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган хорижий фуқароларнинг бошқа категориялари бундан мустаснодир.

Рўйхатга олиниш тартибини бузганлик, ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар бўйича яшаш, белгиланган муддат тугагандан кейин чиқиб кетишдан бош тортганларга нисбатан республикадан чиқариб юборишгача бўлган таъсир чораси қўлланилиши мумкин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Визалар ва Рўйхатдан ўтказиш бўлими ҳузурида хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш хизмати тузилсин ҳамда унинг бошқа хорижий давлатлар ва ҳамдўстлик мамлакатлари билан алоқаси бўлган аэропортларда ва темир йўлларда ишлаши иловага мувофиқ ташкил этилсин.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги четдан келувчи хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш жойларининг бир маромда ишлаши учун жиҳозланган бинолар ажратсинлар ва зарур шароит яратсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг "Кириш-чиқиш ҳақида", "Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий мавқеи ҳақида"ги қонунлари лойиҳасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари ҳақида" ва "Хорижий вакилларни Ўзбекистон Республикаси идоралари ва ташкилотлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби ҳақида"ги қарорлари лойиҳаларини тайёрласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзшартномасавдо" Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Визалар ва Рўйхатдан ўтказиш бўлими ҳузурида хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш хизматини сақлашга қўшимча маблағлар ажратсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 17 мартдаги

134-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Визалар ва Рўйхатдан ўтказиш бўлимининг

хорижий фуқароларни ҳисобга олиш

ва рўйхатдан ўтказиш хизматининг

ТУЗИЛИШИ ВА ШТАТ СОНИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Визалар ва Рўйхатдан ўтказиш бўлимининг хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш бўлими

- 10 киши

"Тошкент" аэропортида хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш бўлинмаси

- 12 киши

Шимолий темирйўл вокзалида хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш бўлинмаси

- 10 киши

Жаъми: катта ва ўрта бошлиқлар таркибидаги офицерлар

- 32 киши

  




































Время: 0.1656
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск