язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Озиқ-овқат саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2002 й. 424-сон "Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2002 й.

N 424



ДОН ТАЙЁРЛАШ ВА НОН

МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ТИЗИМИДА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 13 сентябрдаги Ф-1624-сон Фармойиши билан ташкил этилган махсус комиссия томонидан "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси тизими корхоналарида дон тайёрлаш ва сақлаш, ун ва нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш босқичларида моддий-техника ва молиявий ресурслардан нооқилона ва тежамкорликсиз фойдаланишнинг кўплаб ҳоллари аниқланди.

Дон қабул қилиш ва ун тортиш корхоналарида ташқи транспорт ташкилотларини юқори тарифлар бўйича жалб этиш билан боғлиқ донни транспортда ташиш харажатлари ўсиши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолдир.

Бир қанча корхоналарда электр энергияси, газ ва сув сарфининг белгиланган нормативлари бузилмоқда, ушбу ресурсларни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилмаган.

Транспорт-тайёрлаш ва маъмурий-бошқарув харажатларининг, қайта ишлаш харажатларининг ва бошқа ноишлаб чиқариш харажатларининг ошиши пировард натижада ун ва нон-булка маҳсулотлари нархининг асоссиз равишда ошишига олиб келмоқда.

Ун ва нон-булка маҳсулотларига барқарор нархларни таъминлаш, бошоқли экинлар дони тайёрлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш, маъмурий-бошқарув харажатларини пасайтириш, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси тизими корхоналарининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси раҳбарлари дон тайёрлаш ва сақлашда, ун ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда чиқимларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги учун қаттиқ огоҳлантирилсин.

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқариш харажатлари ва маъмурий-бошқарув харажатлари асоссиз ўсишига йўл қўйган ҳар бир корхонани бир ой муддатда чуқур ва батафсил ўрганиб чиқсин, айбдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортсин.

Кўрилган чора-тадбирларнинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2003 йил 10 январгача ахборот берилсин.


2. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси бўйича моддий-техника ресурсларидан тежаб ва оқилона фойдаланиш ҳамда нон маҳсулотлари таннархини қисқартириш чора-тадбирлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси:

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси кўрсатиб ўтилган Чора-тадбирлар дастурини бажариши устидан доимий мониторинг юритилишини таъминласин;

кадрлар таркибини мустаҳкамлаш ҳамда тармоқнинг корхоналарига малакали, замонавий фикр юритадиган иқтисодчилар ва менежерларни жалб этиш мақсадида икки ой муддатда Молия вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда унинг тасарруфидаги корхоналарнинг раҳбарлари ва иқтисодиёт масалалари билан шуғулланувчи ходимларини аттестациядан ўтказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 15 майгача давлат эҳтиёжлари учун дон тайёрлаш даврида транспорт хизматларига тарифларнинг чекланган даражаларини белгиласин ҳамда дон тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси корхоналарининг харажатлари устидан доимий мониторингни амалга оширсин.

Ушбу мақсадларда молия органларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси органларига зарур материалларни сўраб олишга, корхоналарнинг ўзига бориб харажатларни бирламчи ҳужжатлар бўйича ўрганишга рухсат берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси жаҳон бозори ва минтақавий товар биржаларида шаклланаётган дон нархи конъюнктурасидан келиб чиқиб бошоқли экинлар дони ички харид нархларини белгилашнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 январдаги 27-сон қарори билан қабул қилинган тартибига қатъий амал қилсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари донни йиғиштириб олиш ва тайёрлаш даврида транспорт хизматларига белгиланган чекланган тарифларга қатъий амал қилсинлар.

6. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда дон қабул қилиш ва тайёрлов бўлинмаларининг жойлашиши схемасини қайта кўриб чиқсин, транспортда ташиш тизимини мақбуллаштириш, уларнинг темир йўлларга энг кўп даражада яқин бўлишини таъминлаш ва ташиш масофасидан келиб чиқиб хўжаликларни дон қабул қилиш пунктларига бириктириш ҳисобига бошоқли дон экинларини транспортда ташиш харажатларини қисқартиришни назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда донни қайта ишлаш жараёнида олинадиган қўшимча маҳсулотнинг реал бозор қийматини ҳисобга олган ҳолда қолипланган нон ишлаб чиқаришнинг жами харажатларидан келиб чиқиб ун ва қолипланган нон нархи белгиланишини таъминласин;

аҳолининг олий навли унга бўлган эҳтиёжи ўсиб бораётганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишган ҳолда тегирмонларнинг бир қисмини олий ва биринчи нав ун ишлаб чиқаришга ўтказсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда икки ой муддатда ғаллачилик илмий-текшириш институтларини жалб этган ҳолда республикада етиштириладиган буғдойнинг селекция навларидан келиб чиқиб навлар бўйича дон сарфи, ун ва нон чиқиши нормалари ва нормативлари рўйхатини тасдиқласин.


8. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясининг асосий ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган 2, 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва мол-мулкни консервация қилиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда корхоналарнинг ишга туширилмаган ёки ишлаб чиқариш жараёнида кам фойдаланиладиган асосий фондларини ва бошқа мол-мулкини икки ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда уларни юридик ва жисмоний шахсларга сотиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

10. Жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органларига "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси тизимига кирувчи корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашиш, уларнинг айланма маблағларидан ҳомийлик қилишда, хайрия фаолиятида ва ижтимоий-маданий объектлар қурилишида фойдаланиш тақиқлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири М.Б. Нурмуродов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) 2, 3, ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 23-сон, 186-модда






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 4 декабрдаги

424-сон қарорига

1-ИЛОВА



Моддий-техника ресурсларидан тежамли

ва оқилона фойдаланиш ҳамда ун ва нон

маҳсулотлари таннархини қисқартириш

чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Бажарувчилар


1.

Бошоқли дон экинларининг районлаштирилган навлари уруғини ишлатиладиган жойида етиштиришни ташкил этиш ва уруғларнинг бошқа вилоятлардан самарасиз ташиб келтирилишини қисқартириш


2003-2004

йиллар


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2.

Самарасиз ишлаётган ғалла қабул қилиш корхоналарини ва узоқда жойлашган ғалла қабул қилиш шохобчаларини тугатиш. Шунинг ҳисобига транспорт харажатларини камайтириш ва ғаллани сақлаш учун элеватор-омборлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш


2003 йил

I чорак


"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда


3.

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналарда қувватлардан, уларда маҳсулот турлари бўйича алоҳида ҳисобга олишни таъминлайдиган газ, электр энергияси ва сувни назорат-ўлчаш приборлари ўрнатмасдан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда шунинг ҳисобига ёқилғи-энергетика ва сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланишни таъминлаш


2003 йил

1 январдан

бошлаб

доимо


"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


4.

Айланма маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, маблағларнинг ҳомийлик, хайрия мақсадларига, қурилишларнинг аниқ дастури билан тасдиқланмаган объектлар, шу жумладан ижтимоий-маданий объектлар қурилишига ва бошқа мақсадларга корхонанинг молиявий аҳволини ҳисобга олмасдан ҳамда кузатувчи кенгаш ёки акциядорлар умумий йиғилиши қарорисиз жалб этилишига йўл қўймаслик


Доимо


"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


5.

Дон маҳсулотлари тармоғи корхоналари фаолияти учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар, материаллар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва бошқа моддий бойликларни фақат тендер комиссияси хулосаси бўйича сотиб олишни амалга ошириш


Доимо

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


6.

Кераксиз ва ортиқча мол-мулкларни (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқаларни) белгиланган тартибда сотиш


Доимо

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


7.

Дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарининг маъмурий-хўжалик харажатларини ортиқча бошқарув бўғинларини тугатиш ва маъмурий-бошқарув ходимлари сонини 10 фоизгача қисқартириш, шунингдек улар таъминоти харажатларини қисқартириш ҳисобига камайтиришни таъминлаш


Доимо

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


8.

Ун тортиш корхоналаридаги унни қопсиз сақлаш ва бериш бўйича барча мавжуд қурилмаларни ишга солиш ҳамда унни қопсиз ташиш ҳажмини нон пиширишга ажратилган ун фондининг 90 фоизигача етказиш


2003 йил

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


9.

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси корхоналаридан ғалла, қўшимча маҳсулотлар, барча категориядаги ғалла чиқитлари, ғалла аралашмалари ва арпани, тизим ичидаги ташувларга барҳам берган ҳолда, "Кимёсаноат" уюшмаси ва "Ўзшаробсаноат" АЖ корхоналарига бевосита беришни амалга ошириш, бунда ташиш ва юклаш-тушириш харажатлари қисқаришини таъминлаш

Доимо

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


10.

Дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарининг барча мавжуд ёрдамчи хўжаликларини тўлиқ хўжалик ҳисоб-китобига, ўз харажатларини ўзи қоплашга ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтказиш


2003 йил

I чорак

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси