ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.1993 й. 3-сон "Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.1993 й.

N 3



МАҲАЛЛИЙ САНОАТ, АҲОЛИГА

МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, ДАВЛАТ

САВДОСИ ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

КОРХОНАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН

ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорида назарда тутилган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш, қайта ташкил этилаетган жамоалар манфаатларини янада тўлароқ ҳисобга олиш, шунингдек, мулкчилик шаклларини ўзгартириш механизмини тартибга солувчи зарур меъерий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маҳаллий саноат, аҳолига маиший ҳизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларининг меҳнат жамоалари мулкни сотиб олаётганда уларга бериладиган қўшимча имтиёзлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 1993 йилнинг 20 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг республика шаҳар ва қишлоқларидаги ҳудудий бўлинмаларини тузиш, ва уларни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, уларни малакали кадрлар билан тўлдириш масаласини ҳал этсинлар.


6 Мазкур қарорнинг бажаралишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 6 январдаги

3-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Маҳаллий саноат" давлат корпорациясининг

1993 йилда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва

сотиб олиш қиймати икки баравар кўпайтирилган

йиллик ўртача фойда даражасида

белгиланадиган корхоналари

РЎЙХАТИ


Манғит халқ истеъмол товарлари фабрикаси

Амударё тумани саноат комбинати

Избоскан тумани саноат комбинати

Косонсой тумани саноат комбинати

Сариосиё тикувчилик фабрикаси

Янгиер шаҳар саноат комбинати

Тошлоқ тикувчилик фабрикаси

Ҳазорасп хўжалик-рўзғор товарлари фабрикаси

Қибрай тумани саноат комбинати

Бухоро зардўзлик буюмлари фабрикаси

Самарқанд хўжалик-рўзғор буюмлари заводи

Навбаҳор тумани саноат комбинати

Пешку тумани саноат комбинати

Шеробод тумани саноат комбинати

Тошкент "Чевар" акционерлик жамияти




















































Время: 0.2076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск