ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2002 й. 432-сон "Экинларни пайҳон қилинишига қарши курашни янада кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2002 й.

N 432




ЭКИНЛАРНИ ПАЙҲОН ҚИЛИНИШИГА

ҚАРШИ КУРАШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги экинларини сақлаш муаммоларига етарли эътибор бермаётганликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан экинларни пайҳон қилинишини олдини олиш юзасидан самарали чора- тадбирлар амалга оширилмаётганлиги оқибатида ғалла, пахта ва бошқа экинларнинг нобуд бўлишига йўл қўйилиб, хўжаликларга жиддий зарар етказилмоқда.

Айниқса, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Фарғона ва Наманган вилоятларида бу борадаги ишлар ташвишли аҳволда.

Қишлоқ хўжалиги экинларини пайҳон қилинишини олдини олишга доир тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари экинларни пайҳон қилинишини олдини олишдаги ишлари талаб даражасида эмаслиги учун огоҳлантирилсинлар.

Зудлик билан бу масалада йўл қўйилаётган камчиликлар чуқур таҳлил қилиниб, уларни бартараф қилиш чоралари ишлаб чиқилсин, хўжалик раҳбарларининг экинларни пайҳон қилинишига йўл қўймасликдаги масъулияти оширилсин.

Асосий эътибор экинзорларни қўриқлаш услубларини қайта кўриб чиқиб, ушбу ишларга жалб қилинган кучларни ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга, пайҳон қилиш ҳолларини олдини олишда жамоатчилик имкониятларидан кенг фойаланишга қаратилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) экинларни пайҳон қилинишининг олдини олишга қаратилган ташкилий-профилактик тадбирлар (рейдлар)нинг мунтазам равишда ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси (Р.Қодиров) экинларни пайҳон ва нобуд қилинишига доир аниқланган ҳолатлар бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминлаш устидан назоратни кучайтирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси (Р.Қодиров), Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов):

бир ҳафта муддат ичида экинларни пайҳон қилинишини олдини олиш, пайҳон оқибатида етказилган зарарни тўлиқ ундириш, айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш, бу борада ўзаро ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликни ташкил қилиш юзасидан биргаликда йўриқнома ишлаб чиқиб, ижросини таъминласинлар;

экинларни пайҳон қилиш ҳолатлари содир этилишининг сабаблари ва  уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш устидан доимий назоратни ўрнатиш амалий чораларини кўрсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А.Полвон-зода) "Ўзтелерадио" компанияси (А.Кучимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов) экинларни пайҳон қилинишини олдини олишга қаратилган амалдаги қонун ҳужжатларни тарғиб қилиш ишларини кучайтирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари И.Жўрабеков ва А.Азизовлар зиммаларига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И.Каримов








Время: 0.1767
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск