Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

"Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастури (ЎзР Президентининг 26.01.2009 й. ПҚ-1046-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 26 январдаги

ПҚ-1046-сон қарорига

ИЛОВА



"Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили"

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар

номи

Бажа-

риш муд-

дати


Масъул

бажарувчилар


Хара-

жатлар

(млн.

сўм)


Молия-

лаштириш

манбалари


Амалга ошириш

шакли ва механизми,

кутилаётган натижа


I. ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИНГ МАНФААТЛАРИНИ ЯНА ҲАМ ТЎЛИҚРОҚ

ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ҚОНУНЧИЛИК ВА  НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

1.

"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2009 йил I чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси




Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланишнинг мақбул шарт-шароитлари ва хўжаликларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда фермер хўжалигини юритиш учун берилаётган ер участкасининг энг кам ўлчамини кўпайтириш нормаларини қабул қилиш


2.

"Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

   

2009 йил I чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзгидромет" маркази, Давсувхўжаликназорат инспекцияси, Фермер хўжаликлари уюшмаси




Қонун лойиҳаси "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида", Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва бошқаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

3.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2009 йил

II чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни

муҳофаза қилиш қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги,

"Ўзгидромет" маркази,

Давсувхўжаликназорат инспекцияси, Фермер хўжаликлари уюшмаси




Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини кўпайтириш, сувни тежаш технологияларини татбиқ этишни назарда тутувчи бошқа қонун ҳужжатлари


4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ жойларда лойиҳалаштириш ва қурилиш тизимини тубдан такомиллаштиришни, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи Фармон ва қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

а) ривожланиш ва архитектура-режа асосида қурилиш бош схемаларига мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктлари қурилишини амалга ошириш;

б) турар жойларни замонавий қурилиш материалларидан намунавий лойиҳаларга мувофиқ барпо этиш;

в) намунавий турар жой барпо этилишини лойиҳалаштириш ва қишлоқ аҳоли пунктларининг комплекс қурилиши учун ҳудудий филиаллари бўлган ихтисослашган лойиҳалаштириш ташкилотини яратиш;

г) қишлоқ қурилиши бўйича ҳудудий бўлинмалари билан бирга ихтисослаштирилган банк ташкил этиш;

д) қишлоқ жойларда турар жой ва ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, таъмирлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган ташкилотларни ташкил этиш.


2009 йил

I чорак

Давархитектқурилиш

қўмитаси, "Ергеодезкадастр"

давлат қўмитаси



Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари лойиҳалари


2009 йил

II чорак

Давархитектқурилиш қўмитаси,

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Ўзсаноатқурилиш-моллари" АК, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги

5.

Ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2009 йил

II чорак

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси



Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйиш бўйича материалларни расмийлаштириш, шунингдек ердан фойдаланувчиларга, ижарага олувчиларга ва ер участкалари эгаларига етказилган зарарларни қоплаш тартибини ўрнатиш назарда тутилади.


II. ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ АРХИТЕКТУРАВИЙ

РЕЖАЛАШТИРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ҚИШЛОҚДА ТУРАР ЖОЙ

ВА ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИ БАРПО ЭТИЛИШИНИ

ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6.

Қуйидагиларни:

- жойларнинг табиий-иқлим шароитлари ва рельефини;

- ижтимоий-демографик хусусиятларни;

- маҳаллий қурилиш ва норуда материаллари борлигини;

- мавжуд қурилиш индустриал базасини жалб этишни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ уй-жойларининг ва ижтимоий-маданий, санитария-маиший объектларнинг янги намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2009 йил

март - июнь

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, "ЎзЛИИТИ" акциядорлик жамияти,

"Қишлоққурилишлойиҳа" акциядорлик жамияти,

Молия вазирлиги

350,0

Лойиҳа-қидирув ишлари, 2009 йилги

инвестиция дастури

(давлат бюджети)

Ҳар бир минтақа бўйича қишлоқ ҳудудининг хусусиятларини назарда тутадиган ва қишлоқ уйларининг қулайлиги даражасини ошириш талабларига жавоб берадиган намунавий лойиҳалар қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини анча яхшилаш имконини беради.

7.

Қишлоқ аҳоли пунктлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг бош режалари ва ҳудудларни архитектура-режа асосида қуриш лойиҳалари билан босқичма-босқич таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш.

2009 йил

II чорак

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия

вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар

ҳокимликлари

Ҳисоб-китоб

бўйича

Маҳаллий

бюджет

маблағлари

Муҳандислик, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва такомиллаштириш билан ўзаро боғлиқ равишда қишлоқ аҳоли пунктлари қурилишини тартибга солишга йўналтирилган "Давархитектқурилиш" қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг биргаликдаги дастури.


8.

Қишлоқ жойлардаги қурилишни комплекс ривожлантириш, намунавий турар-жой ва ижтимоий инфраструктура объектлари барпо этилишини лойиҳалаштириш ҳамда архитектуравий назоратни амалга ошириш бўйича ихтисослаштирилган "Қишлоққурилишлойиҳа" бош лойиҳа-қидирув институтини ташкил этиш.


2009 йил

I чорак

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги,

Давлат мулки қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Ҳисоб-китоб

бўйича

Муассисларнинг шахсий маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг лойиҳа институтларидаги малакали кадрларни жалб этган ҳолда қишлоқда ягона архитектуравий режалаштириш сиёсати ўтказилишини назарда тутувчи қарори лойиҳаси

9.

Минтақаларда (Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани, Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани) энг янги қурилиш-технология ечимларидан, замонавий қурилиш материаллари ва буюмларидан фойдаланган ҳолда айрим аҳоли пунктларини тажриба тарзида намунавий қуриш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


2009 йил

II чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, лойиҳа ташкилотлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Ҳисоб-китоб

бўйича

Корхоналар

маблағлари ва

банкларнинг

кредитлари

Қишлоқнинг архитектура қиёфасини сифат жиҳатидан яхшилашга йўналтирилган қишлоқ аҳоли пунктларини тажриба тарзида намунавий қуришни татбиқ этиш.

10.

Бешта рағбатлантирувчи мукофот таъсис этган ҳолда энг яхши қишлоқ аҳоли пунктини қуриш бўйича "Энг яхши қишлоқ", "Энг яхши вилоят" танловини ўтказиш.

2009 йил

IV чорак

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ҳисоб-китоб

бўйича


Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Қишлоқ қиёфасини яхшилаш, қишлоқ аҳоли пунктлари қуриш сифатини ошириш, танлов ғолибларини рағбатлантириш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари фаолиятини жадаллаштириш.


III. ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИЖТИМОИЙ

ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИДА

ҚИШЛОҚДАГИ ТУРМУШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

а) Қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш

11.

Жорий йилда қишлоқ жойларда умумий майдони 7100 минг кв. м. уй-жой фойдаланишга топширилишини таъминлаган ҳолда 2009 - 2015 йиллар мобайнида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қуришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.


2009 йил

июнь

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Қишлоққурилишлойиҳа" институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


Ҳисоб-

китоб

бўйича

Аҳоли, корхоналар ва банклар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлар бўйича янги намунавий лойиҳаларга мувофиқ қишлоқда босқичма-босқич уй-жой қуриш дастурини тасдиқлашни назарда тутувчи қарори лойиҳаси.

12.

Қишлоқ қурилиши бўйича тармоқланган ҳудудий бўлинмалари билан бирга ихтисослаштирилган тижорат банкини ташкил этиш.

2009 йил

III чорак

Марказий банк, Молия вазирлиги


Марказий банк,

Молия вазирлиги, муассислар маблағлари

Қишлоқ қурилиши банкини тузиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплекси.

Қишлоқда уй-жой, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмалари қурилиши билан боғлиқ лойиҳаларни кредитлаш, шунингдек қишлоқ тадбиркорларига банк ва консалтинг бўйича турли хил хизматлар кўрсатиш.


13.

Жумладан, умумий майдони камида 500,0 минг кв. метр якка тартибдаги уй-жойни капитал таъмирлашга кредит бериш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш.

2009 йил

мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

87943,0

Аҳоли маблағлари,

"Ипотекабанк" акциядорлик тижорат ипотека

банки кредит ресурслари

Қишлоқ аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш.

14.

Аҳолиси 5 минг киши бўлган қишлоқ аҳоли пунктларини 2009 йилда ва аҳолиси 2 минг кишидан ортиқ бўлган қишлоқ аҳоли пунктларини 2010 йилда аҳоли ва юридик шахсларнинг:

2009 йилнинг 1 сентябригача ва 2010 йилнинг

1 сентябригача

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари



Қишлоқдаги аҳоли турмуш сифатини яхшилашни ва ҳудудларни ободонлаштиришни назарда тутадиган комплекс чора-тадбирлар.


- истиқболда ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини, сув ресурслари манбаларини аниқлаш ва сув ўтказгичлар (зарурият бўлганда) ва водопровод тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;





- электр энергиясига бўлган истиқболдаги эҳтиёжини, уланиш манбаини (электр узатиш линиялари, трансформатор ва ҳоказолар) ва электр энергиясини узатишнинг тегишли категориялари тармоғини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиққан ҳолда аниқлаш;






- уй-жой қурилиши учун қўшимча ер участкалари ажратишга бўлган истиқболдаги эҳтиёжини, режадан ташқари қуришга йўл қўймаслик зарурлигига алоҳида эътибор қаратиб, қишлоқ аҳоли пунктларининг чегаралари ва жойлашишини аниқлаш;







- тасдиқланган нормалар ва нормативлардан келиб чиқиб, тегишли аҳоли пунктлари таъминоти, ободончилиги ва кўкаламзорлаштирилиши бўйича ходимларнинг қўшимча сонига бўлган истиқболдаги эҳтиёжини аниқлаш юзасидан ялпи хатловдан ўтказиш.







15.

Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган банк томонидан қишлоқ аҳолисига намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилишига камида 10 йил муддатга ва Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг миқдордаги фоиз ставкаси билан соддалаштирилган кредит беришни ташкил этиш.

Ёш оилаларга - фермер хўжаликлари аъзоларига намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой фонди қурилишига узоқ муддатли имтиёзли кредит ажратиш механизмини татбиқ этиш.


2009 йил

июль

Молия вазирлиги, Марказий банк, қишлоқ қурилиши бўйича махсус "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки

250000,0

Мактаб таълимини ривожлантиришга ажратмалар ҳисобидан кредит ресурслари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Қишлоқ жойларда 20 минг оиланинг уй-жой шароитлари яхшиланишини таъминлаш.

16.

Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятдаги уй-жой таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича ихтисослаштирилган пудратчи ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва кенгайтириш, уларни барча турдаги солиқлар ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлардан (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) озод этиш.


2009 йил

давомида

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Алоҳида

ҳисоб-китоб

бўйича

Корхоналар ва ташкилотларнинг шахсий маблағлари

Банкларнинг кредитлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг уй-жой таъмирлаш қурилиш ташкилотларини тузиш бўйича Фармони лойиҳаси.

Қишлоқда уй-жойларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш сифатини ошириш. 40 минггача кишини қўшимча равишда ишга жойлаштириш.

17.

Қишлоқ жойларда уй-жой, ижтимоий объектлар, шаҳарчалар ичида йўллар, қурилиш индустрияси, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналари барпо этадиган пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш учун қишлоқ қурилиши уюшмасини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар тайёрлаш.


2009 йил

апрель

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

1000,0

Муассисларнинг шахсий маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ объектлари қурилишини амалга оширувчи пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи қишлоқ қурилиши уюшмасини ташкил этишни, қурилиш техникаси ва механизмлари билан жиҳозлашда кўмак беришни назарда тутадиган қарори лойиҳаси.

18.

Табиий-иқлим ва демографик шароитлардан келиб чиқиб, қишлоқда уй-жойни самарали, сифатли ва эстетик қуришни тарғиб этишга йўналтирилган "Қишлоқдаги шинам уй" мавзусида телекўрсатувлар туркумини ташкил этиш.

  

2009 йил

I чорак

Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

      



Телекўрсатувлар туркуми.

Қишлоқ аҳолиси учун сифатли ва шинам яшаш шарт-шароитларини яратиш.

б) Қишлоқда автомобиль йўлларини ривожлантириш ва транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш

19.

Маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланадиган 1913,9 км.га тенг автомобиль йўллари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш тадбирларини амалга ошириш.

2009 йил

февраль

Молия вазирлиги, "Ўзавтойул" давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

    

45000,0

шу жумладан

20000,0


25000,0

Маҳаллий бюджет маблағлари

Республика йўл жамғармаси маблағлари

Ҳудудлар бўйича йўл-қурилиш ишлари ҳажмининг йиғма параметрлари акс эттирилишини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Қишлоқ жойларда автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш.

  

20.

Қишлоқ жойларда йўналишларни янада ривожлантириш ва 67 та қўшимча автобус йўналишлари очиш ҳисобига қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари даражаси ва сифатини ошириш.


2009 йил

мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари



Транспорт ҳаракатчанлиги даражасини ошириш, қишлоқ аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш.

в) Қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш

21.

Қуйидагилар:

умумий узунлиги 1836 км янги сув ўтказгич ва водопровод тармоқлари қуриш;

республиканинг 304 та қишлоқ аҳоли пунктида сув таъминоти объектини реконструкция қилиш ва тиклаш ҳисобидан қишлоқ аҳоли пунктларининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш.

  

2009 йил

февраль - ноябрь

Иқтисодиёт вазирлиги,

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

36260

20545

Давлат бюджети,

жумладан ХМИ иштирокида амалга

ошириладиган лойиҳалар бўйича республика ҳиссаси


Қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Республика комиссиясининг баённомаси.

Қишлоқ аҳоли пунктларида водопровод тармоқлари ва иншоотларни реконструкция қилиш ва тиклаш 360 минг кишини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради.

        

22.

Халқаро молия институтларининг қарз маблағлари ва кредитлари ҳисобига сув таъминоти бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш, жумладан:

"Қорақалпоғистон Республикасида, шу жумладан:

Кегайли туманида - 15,2 км;

Беруний туманида - 61,2 км;

Хоразм вилоятида, шу жумладан:

Қўшкўпир туманида - 14 км;

"Хива-Янгиариқ" сув ўтказгичи - 18 км барпо этилишини назарда тутадиган "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш.


2009 йил

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги

7,5 млн.

АҚШ

доллари

Осиё Тараққиёт банки (Халқаро молия институтлари)нинг қарз маблағлари

420,2 минг кишини, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида - 220,2 минг кишини, Хоразм вилоятида - 200,0 минг кишини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш.

23.

Қуйидагиларни:

Қашқадарё вилоятида, шу жумладан:

Қамаши туманида - 53,0 км;

Косон туманида - 98 км.

Навоий вилоятида, шу жумладан:

Қизилтепа туманида - 63 км;

Нурота туманида - 32 км. водопровод тармоқлари қурилишини назарда тутадиган "Қашқадарё ва Навоий вилоятлари қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш.


2009 йил


10,8 млн.

АҚШ

доллари

Осиё Тараққиёт банки (Халқаро молия институтлари)нинг қарз маблағлари

110 минг кишини, шу жумладан, Қашқадарё вилоятида - 70 минг кишини, Навоий вилоятида - 40,0 минг кишини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш.

24.

Сурхондарё вилоятида, шу жумладан, Олтинсой, Қумқўрғон, Музработ, Ангор, Шеробод, Бандихон ва Қизириқ туманларида сув ўтказгичларни тиклаш ва реконструкция қилиш.


2009 йил

мобайнида

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

625,0

Давлат бюджети

Сув ўтказгичлар қувватини суткасига 45,0 минг куб метрга кўпайтириш ҳисобига қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш.

25.

2010 - 2015 йилларда қишлоқ ҳудудларини сув билан барқарор таъминлашни янада ривожлантириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2009 йил

1 июль

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

Ҳисоб-китоб

бўйича

Буюртмачи маблағлари

Муайян қишлоқ ҳудудлари сув таъминоти тизимини такомиллаштиришга оид инвестиция лойиҳалари рўйхатини, уларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши ва молиялаш манбаларини назарда тутувчи сув таъминотини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


г) Қишлоқда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янги сифат даражасига кўтариш

26.

2009 йилда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш, 140 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш, жумладан:

- 452 та чакана савдо объектлари, асосан минимаркетлар;

- 126 та умумий овқатланиш объектлари;

- 1856 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари (сартарошхоналар, ҳаммомлар, кийим, пойабзал тикиш ва таъмирлаш корхоналари, фотосалонлар, устахоналар ва бошқа)ларни ишга тушириш йўли билан.

   

2009 йил

мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги,

"Микрокредитбанк"

ва тижорат банклари

30169,0

шу жумладан,

Бандликка

кўмаклашиш

жамғармаси маблағлари

ҳисобидан -

4212 млн. сўм;

"Микрокредитбанк"

ҳисобидан -

2673 млн. сўм

Бажарувчилар,

Бандликка

кўмаклашиш

жамғармаси

маблағлари, "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат

банки, "Савдогарбанк",

"Ғалла-банк"

акциядорлик-

тижорат банки,

"Ўзмиллийбанк",

Халқ банки


Бажарувчиларнинг биргаликдаги чора-тадбирлари.

Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этиш.

27.

2009 - 2015 йилларда аҳоли сони 500 кишидан ортиқ бўлган ҳар бир қишлоқ аҳоли пунктида камида битта минибанк фаолият кўрсатишини таъминлаш


2009 - 2015 йиллар

Марказий банк, тижорат банклари


Тижорат банклари маблағлари

Тижорат банклари Кенгаши қарори.

28.

5 минг кишигача аҳолиси бўлган қишлоқ аҳоли пунктларида "ZiyoNet" компьютер тармоғига қўшилган электрон кутубхона фондига эга, шунингдек замонавий видеопроекцияли ускуна билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш

2009 - 2011 йиллар

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Битта марказ - 200 млн. сўм

Давлат бюджети, жумладан ХМИ иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича республика ҳиссаси


Ахборот-ресурс марказларининг моддий-техника базасини, жумладан электрон кутубхона фонди билан танишиб чиқиш зали ва видеофильмлар томоша қилиш заллари ташкил этиш бўйича 2009 - 2011 йилларга мўлжалланган Идоралараро чора-тадбирлар дастури.

   

29.

Қишлоқ жойларда ижтимоий аҳамиятли инфратузилма объектларини телефонлаштириш (3363 мактаб, 2388 мактабгача муассаса, 1249 қишлоқ врачлик пункти, 93 коллеж ва 70 касалхона).

2009-2010 йиллар

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги,

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси

5 млн. доллар эквивалентда

ХХР (ХМИ) имтиёзли кредити

Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш бўйича қарори лойиҳаси.

Ижтимоий аҳамиятли инфратузилма объектларини тўлиқ телефонлаштириш, қишлоқ жойларда, шу жумладан, чекка ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида барча таълим муассасаларининг ахборот тизимларидан бемалол фойдаланишларини таъминлаш.


30.

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида ва бошқа вилоятларда 72 та аналог қишлоқ телефон станцияларини реконструкция қилиш.

2009 йил

мобайнида

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги,

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси

1500,0

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари,

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига


Қишлоқ жойларда телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш тармоқ дастури.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг рақамли телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олинишини 52 фоиздан 62 фоизгача кўпайтириш.

   

31.

Қораўзак, Қўнғирот, Узун, Сариосиё, Денов, Кармана, Навбаҳор, Томди, Бўстонлиқ, Оқтош, Каттақўрғон, Косон туманлари ва бошқа туманларда 200 тадан ортиқ бориш қийин бўлган ва чекка аҳоли пунктларини почта алоқасининг анъанавий ва замонавий хизматлари билан қамраб олган ҳолда қишлоқ жойларда почта алоқасининг 20 та кўчма бўлимини ташкил этиш.


2009 йил

III чорак

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги,

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

300,0

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари

Почта алоқасини ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари режаси.

200 тадан ортиқ аҳоли пунктини почта алоқаси хизматлари билан қамраб олиш.

32.

Қишлоқ аҳолиси учун туризм тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш. Қишлоқ аҳолиси (ўқувчилар, оилалилар, жамоавий ва бошқалар) учун тизимли, имтиёзли асосда Ўзбекистон Республикасининг тарихий жойлари (Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа жойлар, шунингдек жамоавий дам олиш жойлари) бўйлаб саёҳатлар ташкил этиш.

2009 йил

мобайнида

"Ўзбектуризм" МК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги



Қишлоқ аҳолиси, жамоат ташкилотлари ва ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ аҳолиси турли қатламининг маданий ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш бўйича бажарувчилар қарорлари.

33.

Қишлоқ аҳолисининг, энг аввало, ёшларнинг театр ва концерт томошалари, музейлар ва бошқа тарихий жойларга боришини ташкил этиш.

2009 йил

мобайнида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ЎМКҲТ маркази, Халқ таълими вазирлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси



Қишлоқ аҳолиси, жамоат ташкилотлари ва ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ аҳолисининг турли қатлами маданий ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш бўйича бажарувчилар қарорлари.

34.

Сирдарё вилоятида ўрта мактаблар ўқувчиларининг "Умид ниҳоллари - 2009" спорт ўйинларини ўтказиш.

2009 йил

май

Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

900,0

Бюджет маблағлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва ҳомийлар маблағлари


Болаларни спортга, соғлом турмуш тарзига жалб этиш, мактаб ўқувчиларининг, айниқса қишлоқ жойлардаги мактаб ўқувчиларининг маданий ва жисмоний даражасини ошириш.

        

д) Қишлоқ аҳоли пунктларини ободонлаштириш

35.

2009 йил мобайнида "Наврўз", "Мустақиллик" байрамларига бағишланган умумхалқ ҳашарлари ўтказиш йўли билан қишлоқ аҳоли пунктлари, кўчалар, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни ташкил этиш.

          

2009 йил

март, август

"Маҳалла" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси


5000,0

Ҳашар иштирокчиларининг ўз маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Ҳудудлар, аҳоли пунктлари ва маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш.

36.

Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда туман марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларини, шунингдек ходимларнинг малакасига ва хизмат кўрсатиш зонаси ҳамда бажарадиган ишлар сифатига бевосита боғлиқ ҳолда ободонлаштириш бошқармаси ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш.


2009 йил

II чорак

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги



Ҳудудларни ободонлаштиришни таъминлаш ва ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

37.

Тракторлар ва бошқа махсус транспорт ҳамда техника сотиб олинишини ҳисобга олган ҳолда 2009 - 2011 йилларда қишлоқ туманлари ободонлаштириш бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастурини ишлаб чиқиш.


2009 йил

I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

ҳисоб-китоб

бўйича

Маҳаллий бюджет маблағлари, банкларнинг кредитлари

Қишлоқ аҳоли пунктларининг санитария ҳолатини тубдан яхшилаш.

38.

Қишлоқ аҳоли пунктларида реконструкция қилиш элементлари билан 84 та деҳқон бозорлари ҳудудини ободонлаштириш.

2009 йил

мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

15 000

Муассислар маблағлари ва банкларнинг кредитлари


Қишлоқ жойларда савдони ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

IV. МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ЎЗИДА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ, ЙИҒМА КОНСТРУКЦИЯЛАР

ВА МАҲАЛЛИЙ МАТЕРИАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА

ҚИШЛОҚДА ОБЪЕКТЛАР ҚУРИЛИШИНИНГ ИНДУСТРИАЛ

ВА ЙИҒМА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

39.

Боғловчи материаллар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш:

- Андижон (6 минг тонна) ва Тошкент (68 минг тонна) вилоятларида цемент ишлаб чиқариш;

- Андижон (2 минг тонна), Қашқадарё (1 минг тонна), Навоий (500 тонна) вилоятларида оҳактош ишлаб чиқариш;

- Қашқадарё вилоятида гипс (400 тонна) ишлаб чиқариш.


2009 йил

март -

декабрь

Андижон, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари

ҳокимликлари

1240

Хусусий маблағлар,

банкларнинг

кредитлари

Қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш, қурилиш материаллари ва буюмлар турларини кўпайтириш, талаб юқори бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш имконини кенгайтириш.

40.

Ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланилган ҳолда умумий қуввати йилига 81,1 миллионта бўлган замонавий, энергияни тежайдиган ғишт заводларини ишга тушириш, шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикасида - йилига 1,0 миллионта;

Андижон вилояти - йилига 4,1 миллионта;

Жиззах вилояти - йилига 2,5 миллионта;

Қашқадарё вилояти - йилига 12 миллионта;

Навоий вилояти - йилига 4  миллионта;

Наманган вилояти - йилига 1,0 миллионта;

Самарқанд вилояти - йилига 12,0 миллионта;

Сурхондарё вилояти - йилига 20,0 миллионта;

Тошкент вилояти - йилига 15 миллионта;

Фарғона вилояти - йилига 9,5 миллионта.


2009 йил

май - октябрь

"Ўзқурилишматериаллари" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

2400

Банкларнинг

кредитлари

Қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш, шу жумладан, транспорт харажатларини камайтириш ҳисобига ғишт ва умуман қурилиш қийматини арзонлаштириш.

41.

Қишлоқ жойларда замонавий том ёпиш материаллари тайёрлаш бўйича 6 та ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга топшириш, шу жумладан:

Андижон вилояти - 170 мингта/йил;

Бухоро вилояти - 250 мингта/йил;

Қашқадарё вилояти - 500 мингта/йил;

Навоий вилояти - 500 мингта/йил;

Хоразм вилояти - 500 мингта/йил;

Тошкент вилояти - 210 минг кв м.


2009 йил март - декабрь

"Ўзқурилишматериаллари" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

800,0

"Ўзсаноатқурилишбанк" кредитлари

Ишлар сифатини ошириш, бинолар томидан фойдаланиш муддатларини узайтириш ва харажатларни камайтириш, талаб юқори бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш.

42.

Қуйидаги 6 та карьер ва конларда қувватларни тиклаш, реконструкция қилиш ва кўпайтириш: Севаз, Китоб шаҳри (қоплама тош), Сайроб (қоплама тош), Ғаллаорол (гипс), Кармана (қумли шағал), Нукус (оҳактош), Қизилқум (қум).

       

2009 йил, апрель - ноябрь

"Ўзқурилишматериаллари" компанияси, Давлат геология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


5000

Банкларнинг

кредитлари

Қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш, қурилиш материаллари ва буюмлари турларини кўпайтириш ва қийматини пасайтириш.

43.

Замонавий безак материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш:

- Самарқанд (200 минг кв. м) ва Сурхондарё (200 минг кв. м) вилоятларида гипс-картон;

- Бухоро (3 минг тонна) ва Тошкент (2 минг тонна) вилоятларида қуруқ безак аралашмалар;

- Қашқадарё (400 тонна) ва Самарқанд (500 тонна) вилоятларида алебастр ва қурилиш оҳаги;

- Тошкент вилоятида (1 минг тонна) пластик материаллар;

- Қорақалпоғистон Республикасида (1 минг тонна) вермикулит;

- Қашқадарё (1 минг кв м) ва Хоразм (9 минг кв м) вилоятларида дераза, эшик блоклари ва ойна пакетлар.


2009 йил март - декабрь

"Ўзқурилишматериаллари" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2640,0

Ўз маблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, банкларнинг кредитлари

Қурилиш материаллари ва буюмлари турларини кўпайтириш ва қийматини пасайтириш, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш.

44.

Чимбой, Андижон, Чуст, Сирдарё, Фарғона туманларида енгил қурилиш конструкцияларидан (шу жумладан, "сэндвич" типидан) фойдаланган ҳолда тоғли ва бориш қийин бўлган туманларда болалар спортини ривожлантириш дастури доирасида 5 та лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2009 йил июнь - декабрь

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари


1155,0

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси

Қурилиш муддатларини қисқартириш, иш сифатини ошириш ва йиғма темир-бетон ишлаб чиқарилмайдиган ва уларни етказиб бериш имконияти бўлмаган жойларда индустриал методларни қўллаш.

45.

Йиғма конструкцияларнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини хатловдан ўтказиш ва қуйидагилар бўйича ҳудудий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

- йиғма конструкциялар ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда янгилаш;

- йиғма конструкциялар ва маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда қишлоқда объектлар қурилишининг индустриал ва йиғма технологияларини татбиқ этиш.


2009 йил январь - апрель

Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзқурилишматериаллари" компанияси, Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давархитектқурилиш қўмитаси, "Ўздавстандарт", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

ҳисоб-китоб

бўйича

Корхоналар

маблағлари,

банклар

кредитлари

Республика ҳудудларида мавжуд йиғма конструкциялар ишлаб чиқариш қувватларини белгилаш.

Қишлоқ қурилишида йиғма конструкцияларни татбиқ этишни, қишлоқда объектлар қуришнинг индустриал методларини қўллаш, қурилиш муддатларини қисқартиришни назарда тутувчи ҳудудий комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш.

46.

Йиғма конструкцияларни қўллаш билан, жумладан:

- қишлоқда объектларни қуришнинг индустриал усуллари каталогларини ишлаб чиқиш ва чоп этиш;

- қурилиш иштирокчиларини техник ва технологик ҳужжатлар билан таъминлаш;

- қишлоқда йиғма конструкцияларни йиғиш ва монтаж қилиш бўйича асбоб-ускуналар ярмаркасини ўтказишни ҳисобга олган ҳолда қурилиш иштирокчиларига техникавий ёрдам кўрсатиш.


2009 йил сентябрь



йил давомида



2009 йил IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзқурилишматериаллари" компанияси,

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ўздавстандарт"

ҳисоб-китоб бўйича

Бажарувчиларнинг шахсий маблағлари

Йиғма конструкцияларни қўллаган ҳолда қишлоқда қурилиш ишларини амалга оширишнинг юқори техникавий даражасини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, қурилиш ташкилотлари ходимларининг малакасини ошириш.

47.

Қурилиш материаллари (цемент, металл маҳсулотлари, деворбоп материаллар)ни ҳамёнбоп нархда сотиш бўйича 77 та фирма дўкон ва филиаллар ташкил этиш.

          

2009 йил февраль - сентябрь

"Ўзқурилишматериаллари" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


4000

Банк кредитлари, "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки

Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Воситачиларсиз қурилиш материаллари сотиш механизмини жорий этиш, қурилиш қийматини пасайтириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш.

V. ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИНИНГ МАВЖУД ОБЪЕКТЛАРИНИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЯНГИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ

ҲИСОБИГА ҚИШЛОҚНИ ЗАРУР ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИ

БИЛАН УЗЛУКСИЗ ВА КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШ

БЎЙИЧА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

48.

Қишлоқ жойлардаги мавжуд электр тизимлари ва газ тармоқларини янги ишга тушириладиган ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжини жадал қондириш мақсадида ялпи хатловдан ўтказиш.

2009 йилнинг

I чораги давомида

"Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбекнефтгаз"МХК, "Ўзтрансгаз" АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари




Аниқ молиялаш манбаларини ҳисобга олган ҳолда, 2009 - 2011 йилларда энерготаъминот тизимини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича аниқ таклифлар билан уларнинг жорий ҳолатини акс эттирувчи техник ҳолат ҳужжатлари.

49.

Узунлиги 2558,3 км, қуввати 35 - 110 кв бўлган мавжуд электр таъминоти тармоқларини, шу жумладан, бажариш даврлари бўйича қуйидагиларни мукаммал таъмирлаш:

а) 688 км (Қорақалпоғистон Республикасида - 6,4 км, Андижон вилоятида - 60,0 км, Бухоро вилоятида - 53 км, Жиззах вилоятида - 24,0 км, Қашқадарё вилоятида - 190,0 км, Навоий вилоятида - 35,0 км, Наманган вилоятида - 125,0 км, Самарқанд вилоятида - 37,5 км, Сурхондарё вилоятида - 22,0 км, Сирдарё вилоятида - 17,5 км, Тошкент вилоятида - 28,6 км, Фарғона вилоятида - 89,0 км);

б) 1146,5 км (Қорақалпоғистон Республикасида - 46,0 км, Андижон вилоятида - 21,6 км, Бухоро вилоятида - 75,0 км, Жиззах вилоятида - 65,0 км, Қашқадарё вилоятида - 103,8 км, Навоий вилоятида - 160,0 км, Наманган -

34,0 км, вилоятида - 168,4 км, Самарқанд вилоятида - 34,0 км, Сурхондарё вилоятида - 119,0 км, Сирдарё вилоятида - 99,0 км, Тошкент вилоятида - 149 км, Фарғона вилоятида - 83,4 км, Хоразм вилоятида - 22,0 км);

в) 723,8 км (Қорақалпоғистон Республикасида - 91,4 км, Андижон вилоятида - 65,0 км, Бухоро вилоятида - 58,0 км, Қашқадарё вилоятида - 120,5 км, Навоий вилоятида - 37,5 км, Наманган вилоятида - 79,0 км, Самарқанд вилоятида - 111,0 км, Сурхондарё вилоятида - 49,0 км, Тошкент вилоятида - 52,0 км, Фарғона вилоятида - 37,4 км, Хоразм вилоятида - 23,0 км).


2009 йил

1 апрелгача

2009 йил

1 июлгача

"Ўзбекэнерго" ДАК

8000,0

2150,0

3600,0

Ўз маблағлари

Қишлоқ жойлардаги истеъмолчиларнинг энергия таъминоти ишончлилигини ошириш.






2009 йил

1 октябргача


2250,0



50.

Узунлиги 14,42 км, қуввати ВЛ 0,4 - 10 кв бўлган қишлоқ тармоқларини реконструкция қилиш ва Бухоро вилоятининг 10 та туманида ТП қурилмаларини ўрнатиш, шу жумладан:

2009 йил

"Ўзбекэнерго" ДАК

650,0

Ўз маблағлари

10 та қишлоқ аҳоли пунктида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ аҳолисини электр энергияси билан кафолатли ва узлуксиз таъминлаш.


- 3,1 км (Жондор туманида - 1,1 км, Пешку туманида - 1,5 км, Қорақўл туманида - 0,5 км);

1 июнгача






- 8,72 км (Бухоро туманида - 1,5 км, Ромитан туманида - 1,3 км, Олот туманида - 2,7 км, Шофиркон туманида - 0,72 км, Когон туманида - 2,5 км );

1 июлгача






- 2,6 км (Вобкент туманида - 2,3 км, Ғиждувон туманида - 0,3 км).


1 августгача





51.

Узунлиги 153,9 км бўлган электр энергияси узатиш линияларини ва 2 та ёрдамчи станцияни (35 кВ, 110 кВ) қуриш, шу жумладан:


"Ўзбекэнерго" ДАК

5100,0

Ўз маблағлари

Истеъмолчиларнинг электр таъминоти ишончлилигини ошириш.

Янгидан ташкил этилаётган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари қувватларини электр


- Бухоро вилоятида ВЛ 110 кВ Газли-Қўрғон - 53,8 км;

2009 йил 1 декабргача


400,0


қувватларини электр энергияси билан кафолатли таъминлаш.


- Самарқанд вилоятида - ВЛ 110 кВ, ЎС Ургут - 2 (16 минг кВА) - 30,8 км, ВЛ 110 кВ - Сувли-Зирабулоқ - 57,3 км;

1 октябргача


2800,0




- Сурхондарё вилоятида - ВЛ 35 кВ, ЎС Сурхонтўқимачи, 12 км.


1 декабргача


1900,0



52.

2010-2011 йилларда қишлоқ жойлардаги электр таъминоти тизимларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш:

- мавжуд электр таъминоти тармоқларини, шу жумладан, 35 - 110 кВ (4900 км) юқори вольтли линияларни мукаммал таъмирлаш;

- мавжуд электр таъминоти тармоқларини, шу жумладан, 35 - 110 кВ (896,6 км) электр энергияси узатиш линияларини, 35 - 110 кВ қувватли 29 та ёрдамчи станцияларни янгидан қуриш ва реконструкция қилиш.

2010-2011 йиллар

"Ўзбекэнерго" ДАК, "Қишлоқэнерголойиҳа" ОАЖ, "Ўртаосиётармоқлойиҳа" ОАЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ҳокимликлари

142300,0,

шу жумладан,

2010 йилда

62100,0,

2011 йилда

80200,0

а) корхоналарнинг "Ўзбекэнерго" ДАКнинг махсус ҳисоб рақамида жамланадиган

33,3 млрд. сўм миқдоридаги ўз маблағлари;

б) инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари бўлган корхоналарнинг 109 млрд. сўм миқдоридаги ўз маблағлари.


"Ўзбекэнерго" ДАКнинг қишлоқ жойлардаги электр таъминоти тизимларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирлари комплекси, бунда 2010- 2011 йилларда янгидан ишга туширилаётган индустрия ва ижтимоий инфратузилма объектлари эҳтиёжини жадал қондириш ҳисобга олинади.

Қишлоқ жойларда энергетика асбоб-ускуналари ва электр тармоқлари ишининг ишончлилигини ошириш.

53.

2009 - 2012 йилларда қишлоқ жойлардаги газ таъминоти тизимларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш, улар қуйидагиларни назарда тутади:

а) мавжуд газ таъминоти тармоқлари ва объектларини мукаммал таъмирлаш, шу жумладан:

- юқори босимли (854,5 км);

- ўртача ва паст босимли (1406,6 км);

- ГҚК (641та).

б) мавжуд газ таъминоти тармоқлари ва объектларини реконструкция қилиш, шу жумладан:

- юқори босимли (512 км);

- ўртача ва паст босимли (889 км);

- ГҚК (454та).


2009 - 2012 йиллар

"Ўзбекнефтгаз" МХК,

"Ўзтрансгаз" АК,

"Ўзгазлойиҳа" МЧЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

80000,0

шу жумладан,

2009 йилда

18000,0,

2010 йилда

21000,0,

2011 йилда

17000,0,

2012 йилда

24000,0

Корхоналарнинг

"Ўзтрансгаз" АКнинг махсус ҳисоб рақамларида жамланадиган ўз маблағлари

Қишлоқ жойлардаги газ таъминоти тизимларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш бўйича "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг ташкилий-техник тадбирлар комплекси, бунда 2010- 2011 йилларда янгидан ишга туширилаётган индустрия ва ижтимоий инфратузилма объектлари эҳтиёжларини жадал қондириш ҳисобга олинади.

Газ асбоб-ускуналари ва газ қувурлари тармоқлари ишлашининг ишончлилигини ошириш.

54.

Қишлоқ жойларда узунлиги 271,1 км бўлган, шу жумладан, 115,5 км юқори босимли газ қувурларини, 155,6 км ўртача ва паст босимли газ қувурларини мукаммал таъмирлаш, - улардан давр бўйича:


"Ўзтрансгаз" АК

11200,0

Ўз маблағлари

Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ аҳоли пунктларидаги 178 минг уйнинг газ таъминотини яхшилаш.


а) 33,9 км, шу жумладан, ЮБГ - 14,4 км, ЎПБ - 19,5 км (Қорақалпоғистон Республикасида - 4,3 км, Андижон вилоятида - 2 км, Бухоро вилоятида - 1,3 км, Жиззах вилоятида - 0,5 км, Қашқадарё вилоятида - 3,6 км, Навоий вилоятида - 0,8 км, Наманган вилоятида - 0,9 км, Самарқанд вилоятида - 3,3 км, Сурхондарё вилоятида - 5,7 км, Сирдарё вилоятида - 3,6 км, Тошкент вилоятида - 3,8 км, Фарғона вилоятида - 1,7 км, Хоразм вилоятида - 2,4 км);

2009 йил

1 апрелгача

"Ўзтрансгаз" АК

1400,0




б) 101,7 км, шу жумладан, ЮБГ - 43,3 км, УПБ - 58,4 км (Қорақалпоғистон Республикасида - 13 км, Андижон вилоятида - 6,1 км, Бухоро вилоятида - 3,8 км, Жиззах вилоятида - 1,5 км, Қашқадарё вилоятида - 10,8 км, Навоий вилоятида - 2,4 км, Наманган вилоятида - 2,7 км, Самарқанд вилоятида - 9,8 км, Сурхондарё вилоятида - 17,1 км, Сирдарё вилоятида - 10,9 км, Тошкент вилоятида - 11,3 км, Фарғона вилоятида - 5,1 км, Хоразм вилоятида - 7,2 км);

2009 йил

1 июлгача

"Ўзтрансгаз" АК

4200,0




в) 135,6 км, шу жумладан, ЮБГ - 57,8 км, ЎПБ - 77,8 км (Қорақалпоғистон Республикасида - 17,4 км, Андижон вилоятида - 8,2 км, Бухоро вилоятида - 5,1 км, Жиззах вилоятида - 2 км, Қашқадарё вилоятида - 14,4 км, Навоий вилоятида - 3,2 км, Наманган вилоятида - 3,6 км, Самарқанд вилоятида - 13,1 км, Сурхондарё вилоятида - 22,8 км, Сирдарё вилоятида - 14,6 км, Тошкент вилоятида - 15,1 км, Фарғона вилоятида - 6,8 км, Хоразм вилоятида - 9,6 км).


2009 йил

1 октябргача

"Ўзтрансгаз" АК

5600,0



55.

Электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар ҳақини йиғиш вазифаларини хусусий операторларга бериш механизмини жорий этиш, ушбу операторлар даромадлари тўловларни йиғиш даражасини тўланиши керак бўлган сумманинг 90 % идан ортиқ миқдорда таъминлаш ҳисобига шаклланади.

2009 - 2012 йилларда босқичма-босқич

"Ўзбекэнерго" ДАК, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари



Бошқа мамлакатлар тажрибаси асосида электр энергияси чакана бозори фаолият кўрсатиш концепциясини, хусусий операторнинг ишлаш механизмини ишлаб чиқиш.

Электр энергияси сотиш функцияларини хусусий операторларга бериш, электр энергияси чакана бозори фаолият кўрсатишининг ягона қоидаларини белгилаш, компаниялар хусусий операторлар учун электр энергияси тарифларини белгилаш мақсадида танлов савдолари ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.


56.

Олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшайдиган қишлоқ аҳолисига суюлтирилган газ ва кўмирни узлуксиз етказиб бериш мақсадида хизматлар кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги ихтисослаштирилган сервис марказлари ташкил этиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш.


2009 йил март - декабрь

"Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзбеккўмир" ОАЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари



Бориш қийин бўлган ва олис қишлоқ аҳоли пунктларига бевосита яқин жойларда суюлтирилган газ ва кўмирни узлуксиз етказиб бериш хизматлари кўрсатиш бўйича сервис марказлари ташкил этиш юзасидан ташкилий-техник чора-тадбирлар комплекси, ушбу марказларни зарур махсус транспорт ва газ балонлари билан таъминлаш.


VI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ИЗЧИЛ ЧУҚУРЛАШТИРИШ, ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИНИ ЯНАДА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, УНИНГ МОДДИЙ ВА МОЛИЯВИЙ БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ, ФЕРМЕРЛАРГА ЯНГИ ИМТИЁЗЛАР ВА

ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР БЕРИШ, ҚИШЛОҚДА ШАКЛЛАНАЁТГАН ЯНГИ

МУЛКИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ЎРТА СИНФ-МУЛКДОРЛАР, ТАДБИРКОРЛАР,

ИШБИЛАРМОНЛАРНИНГ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

57.

Қишлоқда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ва мулкдорларнинг ўрта бўғинини ташкил этишнинг асосий шакли сифатида фермер хўжаликларини инвестициялар жалб этиш, замонавий минитехнологияларга ва ихчам асбоб-ускуналарга асосланган қайта ишлаш ишлаб чиқаришларини ташкил қилиш, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш масалаларида қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиш.


2009 йил

Фермер хўжаликлари уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

алоҳида

ҳисоб-

китоблар

бўйича

ўз маблағлари,

ҳомийлар

маблағлари

Инвестициялар жалб этиш, ишлаб чиқаришлар ташкил қилиш ва янги иш ўринлари яратиш учун фермер хўжаликларига қулай шарт- шароитлар яратиш.

Аграр секторни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мулкдорлар, тадбиркорлар, ишбилармон кишилар манфаатларини таъминлаш.

58.

Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ жойларда ишбилармонлик ва тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2009 йил

II чорак

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси



Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси:

қишлоқ жойларда ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш учун, айни пайтда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, ер ажратиш тартибини;

қишлоқ жойларда жойлаштириладиган объектлар учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирганлик, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаганлик учун тўлов ставкаларини пасайтиришни;

қишлоқ аҳоли пунктларига ва объектларга муҳандислик коммуникациялари олиб келиш дастурларини тасдиқлашни назарда тутади.


59.

Мажбуриятларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан масъулиятни оширишга, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга йўналтирилган намунавий низомлар ва шартномаларни қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи фермер ва деҳқон хўжаликларига корхоналар ва ишлаб чиқариш ҳамда бозор инфратузилмаси ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси.


2009 йил

I чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат", "Ўзнефтмаҳсулот" компаниялари, "Ўзагромашсервис уюшмаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари



Хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг фермер ва деҳқон хўжаликлари олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши учун масъулиятини оширишни, шу жумладан, намунавий низомлар ва шартномаларнинг қайта кўриб чиқилишини назарда тутувчи ташкилий тадбирлар комплекси.

60.

Фермер хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш харажатларини қисқартириш бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш технологик хариталарини қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи тавсиялар ишлаб чиқиш.

2009 йил

I чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


50

Бажарувчиларнинг ўз маблағлари

Қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришнинг янги технологик хариталарини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш харажатларини қисқартириш, фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва даромадларини ошириш.

      

61.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги техникасини (7547 та), шу жумладан лизинг ҳисобига - 5902 та, тижорат банклари кредитлари ҳисобига - 1208 та, ўз маблағлари ҳисобига - 437 та етказиб бериш йўли билан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг энергия билан таъминлаганлигини ошириш.

          

2009 йил

мобайнида

Молия вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси, тижорат банклари, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари

130315,0,

шу жумладан

58400,0



71751,0

Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш жамғармаси маблағлари тижорат банклари кредитлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 14 ноябрдаги 247-сон қарорини амалга ошириш доирасида.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг моддий-техника базасини яхшилаш.

62.

Куйидагилар ҳисобига фермер, деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда чорвачиликни устувор ривожлантириш:





Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон ва 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорларини амалга ошириш доирасида.


а) сунъий уруғлантириш салмоғини 20 фоизгача кўпайтириш ва 7 минг бош наслдор мол келтириш йўли билан наслчилик ишларини яхшилаш;

2009 йил мобайнида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Наслхизмат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

53541

Банклар кредитлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорлари ва қурилиш учун рухсатномалари.


б) чорва озуқаси экинлари майдонини 46,4 минг гектарга кўпайтирган ҳолда 324,6 минг гектаргача етказиш;

2009 йил

мобайнида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари



Қуйидагилар бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплекси:

- чорвачилик, шунингдек мева-сабзавотчилик ва узумчилик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш;


в) омухта озуқалар ишлаб чиқаришни 803,5 минг тоннагача етказиш;

2009 йил

мобайнида

"Ўздонмаҳсулот" АК



- аҳолини янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш;


г) 98 та зооветеринария пунктлари ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;

2009 йил

мобайнида


27040


- озиқ-овқат маҳсулотлари импортини қисқартириш;


д) республиканинг ҳар бир қишлоқ туманида иккитадан паррандачилик фермаси ташкил этиш.

2009 йил

мобайнида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ёғмойозиқовқатсаноат" уюшмаси

376,0

Банклар

кредитлари

- янги иш ўринлари яратиш.


Ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун ноанъанавий ёғли экинлар (кунгабоқар, масхар, кунжут) майдонларини 12,0 минг гектарга кенгайтириш ва етиштириш.


2009 йил

мобайнида


"Пахта-банк"

кредитлари


63.

Ҳар бир қишлоқ туманида муқобил иссиқлик манбаларидан фойдаланган ҳолда камида 5 та енгил конструкцияли иссиқхона ташкил этиш.

           

2009 йил май - декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


9559,0

Банклар кредитлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорлари ва қурилиш учун рухсатномалари.

64.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзлари амал қилишини 2 йилга узайтириш йўли билан мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш бўйича агросаноат фирмалари фаолиятини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш.


2009 йил апрель

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги




Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги 255-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш бўйича қарори лойиҳаси.

Агросаноат корхоналарини ривожлантириш учун шарт-шароитларни такомиллаштириш.

65.

Бошоқли дон уруғлари етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек навлар оригинаторлари - илмий муассасалар, селекционер олимлар ва уруғшуносларни рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2009 йил I чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК



Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарори.

Бошоқли дон экинларининг юқори сифатли уруғи етиштиришни рағбатлантириш.

66.

Жойларда фермер хўжаликларига консалтинг, бухгалтерия хизмати кўрсатиш, шунингдек ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этган ҳолда йириклаштирилган фермер хўжаликлари фермерларини қисқа муддатли ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

               

2009 йил ва кейинчалик доимий равишда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ва ўрта махсус касб-ҳунар ўқув юртлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари



Бажарувчилар ва ўқитиладиганлар маблағлари

Ўқитиш дастурлари, фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш чора-тадбирлари комплекси.

VII. 2008 - 2012 ЙИЛЛАР ДАВРИДА СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ

МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШНИНГ ТАСДИҚЛАНГАН

ДАВЛАТ ДАСТУРИГА МУВОФИҚ ЭНГ АВВАЛО ЕРЛАРНИНГ

МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА АНИҚ МАҚСАДГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ АСОСИДА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ТУБДАН ОШИРИШ

67.

Қуйидагилар ҳисобига ихтисослаштирилган сув хўжалиги қуриш ва фойдаланиш ташкилотлари, сувдан фойдаланувчилар уюшмалари, шунингдек фермер хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш:





Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 мартдаги ПҚ-817-сон қарорини бажариш доирасида.


а) ихтисослаштирилган сув хўжалиги қуриш ва фойдаланиш ташкилотларига, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига, шунингдек фермер хўжаликларига 130 та экскаватор, 30 та бульдозер ҳамда бошқа мелиоратив техника, машина ва механизмлар етказиб бериш;

2009 йил

"Ўзмелиомашлизинг" компанияси, Мелиорация жамғармасини бошқариш департаменти, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

130000,0


шу жумладан


27300,0

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Халқаро молия институтлари

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.


б) қуйидагиларни таъмирлаш ва тиклаш йўли билан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш:

магистрал коллекторлар - 6 км;

туманлараро коллекторлар - 200 км;

хўжаликлараро коллекторлар - 11428 км;

ёпиқ горизонтал дренаж тармоқлари - 1290 км;

2009 йил

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Мелиорация жамғармасини бошқариш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

47290,0

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 мартдаги ПҚ-817-сон қарорини бажариш доирасида.

243 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.


вертикал дренаж қудуқлари - 1305 та;

мелиоратив насос станциялари - 56 та ва бошқалар;







в) мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, шу жумладан:

магистрал коллекторлар - 55 км;

туманлараро коллекторлар - 227 км;

хўжаликлараро коллекторлар - 318 км;

вертикал дренаж қувурлари - 258 та;

мелиоратив насос станциялари - 12 та;

ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларини тиклаш - 233 км;

кузатиш тармоқлари - 485 та.


2009 йил

Мелиорация жамғармасини бошқариш департаменти, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

55410,0

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 мартдаги ПҚ-817-сон қарорини бажариш доирасида.

Коллектор-дренаж сувларини кафолатли чиқариб юбориш, 243 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.

68.

Ирригация тизимини таъмирлаш ва тиклаш, шу жумладан:

2009 йил I ва IV чораклар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7700,0 шу жумладан:

Давлат бюджети

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг комплекс тадбирлари.

Сув хўжаликлари тизимларининг техник ҳолатини ва уларни бошқаришни яхшилаш, уларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш, кафолатланган сув бериш.


хўжаликлараро каналлар - 4580 км;



1200,0




гидротехника иншоотлари - 4472 та;



1350,0




гидропостлар - 5250 та;



1250,0




насос агрегатлари - 2710 та;



1500,0




суғориш учун қудуқлар - 1423 та.




2400,0



69.

Қуйидагиларни қуриш ва реконструкция қилиш:


каналлар - 59 км;

2009 йил

мобайнида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Тошкент, Самарқанд Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

9400,0

Давлат

бюджети

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон қарорини бажариш доирасида.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 12,6 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминотини ошириш.


насос станциялари - 0,7 куб.м/сек;



3700,0


Андижон, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг 3,8 минг гектар суғориладиган ерларига кафолатланган сув бериш.


сув омборлари - 305 млн.куб метр;



43300,0


Жиззах ва Наманган вилоятларининг 30 минг гектар суғориладиган ерларига кафолатланган сув бериш.


суғориш учун қудуқлар - 20 та.



800,0


Наманган вилоятидаги 300 гектар суғориладиган ерларга кафолатланган сув бериш.


70.

Тегишли асбоб-ускуналар ва тизимларни мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқаришни ташкил этган ҳолда 2009 - 2020 йилларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш.

2009 йил

1 октябргача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари ва бошқалар




Ўзбекистон Республикаси Президентининг томчилатиб суғориш тизимларини босқичма-босқич жорий этиш дастурини, зарур асбоб-ускуналарни мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутадиган қарори лойиҳаси.

           

71.

Республика вилоятларида 2009 йилда жами 3710 гектар майдонда томчилатиб суғоришни жорий этиш.

2009 йил мобайнида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари ва бошқалар

18550,0

Фермер хўжаликларининг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредит маблағлари ва ҳомийлар маблағлари


Сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш.

Ҳар йили 1 гектар ҳисобига қарийб 2000 - 3000 куб метр сув ресурсларини тежаш.

72.

Моддий-техник базани яхшилаш, шу жумладан қуйидагилар ҳисобига:

2009 йил

мобайнида


71,21

млн. доллар

ХМИ маблағлари



а) ХХРдан :

- Андижон сув омборидаги ГЭС - 2 учун;

- Бухоро вилоятидаги "Қоракўл" насос станциясини реконструкция қилиш учун:

- Оҳангарон сув омборидаги МГЭС учун асбоб-ускуналар етказиб бериш;

2009 йил

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

2,93

млн.долл.

ХМИ маблағлари

ХХРдан асбоб-ускуналар етказиб бериш.


б) қуйидагиларни реконструкция қилиш:

- "Аму-Занг" машина канали тизими;

- Андижон вилоятидаги "Раиш-Хакент-1" насос станцияси;

- Андижон вилоятидаги "Улуғнор" насос станцияси;

- Бухоро вилоятидаги "Қуйимозор" насос станцияси ("Қуйимозор" кўчма насос станцияларини стационар режимга ўтказиш);

- Андижон вилоятидаги (Гулбаҳор-1к" насос станцияси;

- Бухоро вилоятидаги "Олот" насос станцияси:

2009 йил

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

44,98

ХМИ маблағлари

Машина каналлари тизимини тузатиш.


в) Жанубий Қорақалпоғистондан дренажни узайтириш - Ўзбекистон дренаж лойиҳаси;

2009 йил

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

8,90

ХМИ маблағлари

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларидаги 100,0 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.


г) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув таъминотини ошириш.

2009 йил

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


14,40

ХМИ маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё вилоятларидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув таъминотини ошириш.

         

VIII. ҚИШЛОҚДА САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ЯНАДА ЖАДАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШ, МЕВА-САБЗАВОТ ВА ЧОРВАЧИЛИК

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАНГАН ИХЧАМ КОРХОНАЛАР

ТАШКИЛ ЭТИШ, ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ВА СЕРВИС СОҲАСИНИ

СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ ДАРАЖАГА КЎТАРИШ, ШУ АСОСДА

ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИ, ЭНГ АВВАЛО, ЁШЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШНИ

ТАЪМИНЛАШ, АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ

73.

Қишлоқ жойларда камида 65 минг янги иш ўринлари, шу жумладан:

- чорвачиликда, паррандачиликда ва иссиқхона хўжалигида (35 минг);

- қишлоқ хўжалиги ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлашда (8 минг);

- тикувчилик буюмлари, пойабзаллар, мебеллар ишлаб чиқаришда, (9 минг);

- қандолатчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (6 минг);

- маҳаллий хом ашёдан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда (7 минг) янги иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган, кўп меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш.


2009 йил

мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари

10000,0,

шу жумладан:



7000,0




3000,0

"Микрокредитбанк" АКБ кредитлари


Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Бандликни таъминлаш ва иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурлари.

Қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятини кўпайтирадиган, кўп меҳнат талаб қиладиган иш ўринлари ташкил этиш.

74.

Етакчи хорижий компаниялар - мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиларни жалб этган ҳолда мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар бўйича доимий ишлайдиган кўргазма-савдолар ва ярмаркалар ташкил этиш.

2009 йил май

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


12000,0 (контрактлар ҳажми)

Банкларнинг кредитлари

Вазирлар Маҳкамасининг келгусидаги тадбирлар доирасида 50 тадан ортиқ хорижий компаниялар - мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиларни жалб этган ҳолда мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси.

            

75.

Республика минтақаларида, шу жумладан Тошкент, Фарғона, Урганч, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида қуйидаги йўналишлар бўйича мини-технологиялар асбоб-ускуналарнинг мавзули кўргазмаларини ўтказиш:

- мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш;

- чорвачиликни ривожлантириш;

- чарм ва жунни қайта ишлаш;

- гўшт-сут ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

- паррандачиликни ривожлантириш;

- нон-булка ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

- ўраш-жойлаш асбоб-ускуналари;

- касаначиликни ташкил этиш учун мини-технологиялар, шу жумладан, тикувчилик ва гилам буюмлари ишлаб чиқариш анжомлари.


2009 йил май - июль

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

4500,0

Банкларнинг кредитлари

Мавзули кўргазмалар ташкил этиш йўли билан минтақаларда қатнашчиларнинг кўргазмаларга бориши учун қулай шарт-шароитлар ташкил этиш.

76.

Барча минтақаларда илғор хорижий технологияларни жорий этган ҳолда мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини сақлаш, чуқур қайта ишлаш ва идишларга жойлаш бўйича корхоналар ташкил этиш (8 та янги корхона ташкил этиш ва 12 та мавжуд корхонани модернизация қилиш).

2009 йил

мобайнида

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Марказий банк ва тижорат банклари


13300,0

Банкларнинг кредитлари

Аниқ объектлар бўйича техник-иқтисодий асослашни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. Кўргазма-савдолар ўтказиш якунлари бўйича 200 тадан кўп лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан сифатли қайта ишланган мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш.

77.

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли барқарор таъминлаш учун барча минтақаларда мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка етиштириш учун аванс бериш, уларни харид қилиш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича ихтисослаштирилган компаниялар ташкил этиш.


2009 йил

мобайнида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

10000,0

Банкларнинг кредитлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан барқарор таъминлаш, куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишининг олдини олиш.

78.

Қишлоқ жойларда 70 минг янги касаначилик иш ўринлари ташкил этиш, шу жумладан:

- 32 минг - тикувчилик, ипакчилик, қайта ишлаш, мебель саноати корхоналари билан кооперациялашда;

- 22 минг - ҳунармандчилик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш ҳисобига;

- 16 минг - пудрат шартномалари бўйича ишларни уйда бажариш асосида.


2009 йил

мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлари ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, хўжалик бирлашмалари

10000,0

шу жумладан:

7000,0


3000,0

"Микрокредитбанк"

АКБ кредитлари, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурлари.

Касаначиликни ташкил этиш ҳисобига қишлоқ аҳолиси бандлигини ошириш.

79.

Қуйидагиларни:

- коллежлар битирувчиларидан ва вақтинчалик ишламаётган ёшлардан 130 минг нафарини;

- Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган ёшлардан 18 минг нафарини;

- жумладан касаначиликни ташкил этиш йўли билан квоталанган иш ўринларига камида 2 минг нафар ногиронларни ишга жойлаштиришни таъминлаш.

                

2009 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Камолот" ЁИҲ, "Маҳалла" жамғармаси


600,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Бажарувчиларнинг биргаликдаги тадбирлари.

Ёшларни, коллежларнинг битирувчиларини, шунингдек Қуролли Кучлардан бўшатилган ёшларни ва имконияти чекланган шахсларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш.

80.

Ҳомийлик маблағлари ва Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг имтиёзли кредитлари ҳисобига республиканинг ҳар бир қишлоқ туманида камида 50 та кам таъминланган оилани бир

бошдан қорамол билан таъминлаш, бу 7 минг кишини иш билан таъминлаш имконини беради.


2009 йил мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлиги, "Маҳалла" жамғармаси

5300,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси кредитлари

Бажарувчиларнинг қарорлари.

Бандликни таъминлаш ва кам таъминланган оилаларнинг моддий аҳволини яхшилаш.

81.

Қуйидагиларни:

- қишлоқ жойлардаги корхоналар ва ташкилотлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежларида 20 минг ходимни;

- анъанавий ҳунармандчилик туманларида (Риштон, Шаҳрихон, Чуст, Ургут, Нурота, Шаҳрисабз, Ғиждувон, Бойсун, Тўрткўл, Хива ва бошқа туманларда) халқ ҳунармандчилиги ўргатиш учун "Усто-шогирд" методи бўйича кам таъминланган оилалардаги фуқаролар ҳисобига 10 минг ходимни тайёрлаш.


2009 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, "Ҳунарманд" бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

1600,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Бажарувчиларнинг қарорлари.

Қишлоқ аҳолисининг бандлигини ошириш ва моддий аҳволини яхшилаш.

Ишсизларни халқ ҳунармандчилиги касбларига ўқитиш.

82.

Кичик корхоналар ва микрофирмалар (қурилиш материаллари, халқ истеъмол товарлари ва бошқаларни ишлаб чиқаришни) фермер ҳўжаликлари, иссиқхона ҳўжаликларини, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 110 минг янги иш ўринлари ташкил этиш.


2009 йил мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, хўжалик юритувчи бирлашмалар

132402,0,

шу жумладан:


60000,0


72400,0

Корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари

Банкларнинг кредитлари

Қишлоқ аҳолисининг бандлигини ошириш ва моддий аҳволини яхшилаш.

83.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун барча қишлоқ туманларида ва вилоятлар марказларида иш ўринларининг ихтисослаштирилган ярмаркаларини ўтказиш йўли билан касб-ҳунар коллежларининг йирик ва кичик корхоналар билан узвий ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.

            

2009 йил

мобайнида

ҳар чоракда

1 марта

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ, қишлоқ туманлари ҳокимликлари

100,0

шу жумладан


10,0


90,0

Бажарувчилар маблағлари, корхоналар ва ҳокимликлар маблағлари

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари


Бажарувчиларнинг биргаликдаги тадбирлари.

Банд бўлмаган қишлоқ ёшларини ишга жойлаштириш даражасини ўстириш.

84.

Келгусида бошланғич сармоя берган ҳолда ишламаётган 2000 нафар аёлни ўз ишини юритиш асосларига ўқитишни ташкил этиш.

Йил мобайнида

Савдо-саноат палатаси, "Тадбиркор аёл" уюшмаси, "Микрокредитбанк", тижорат банклари

2200,0

Бажарувчилар маблағлари,

"Микрокредитбанк", тижорат

банклари


Бажарувчиларнинг қарорлари.

Ишламаётган аёлларнинг даромадлар олиш имкониятларини ошириш ва моддий аҳволини яхшилаш.

Т              

85.

Қишлоқ ёшлари билан касбга йўналтириш ишларини яхшилаш, ҳамда таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини амалга ошириш, бунда:

- тегишли корхоналарда ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишни такомиллаштириш;

- қишлоқ туманлари меҳнат бозорида коллежлар битирувчиларини самарали мослаштириш мақсадида асосий касблар билан бир қаторда иқтисодиёт, менежмент, компьютер технологиялари бўйича билимлар ва кўникмаларга ўқитиш;

- битирувчиларни ишга жойлаштириш кафолати билан корхоналар томонидан мутахассислар тайёрлаш юзасидан буюртмаларни шакллантириш.


2009 йил август

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, қишлоқ туманлари ҳокимликлари



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг касбга йўналтириш ишларини яхшилаш ҳамда коллежлар ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича тадбирлар комплекси.

Касб-ҳунар коллежларини аниқ корхоналарга бириктириб қўйиш.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва туманлар ҳокимликлари ўртасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар режаси.

Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги коллежларда ўқитиш дастурларини такомиллаштириш.

86.

Аҳолини уюшмаган ҳолда чет элларга ишга кетишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ва хабардор қилиш мақсадида телекўрсатувлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.

              

Тадбирларни

ўтказиш

режасини

ишлаб чиқиш

- 2009 йил 1 чорак, амалга

ошириш -

йил мобайнида


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маънавият тарғибот" маркази, "Камолот" ЁИҲ


Бажарувчилар маблағлари

Бажарувчиларнинг биргаликдаги қарорлари билан тасдиқланадиган телекўрсатувлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш жадвали.

Аҳолининг чет элларга кетиш ва у ерда ишлаш қоидалари тўғрисида хабардорлигини ошириш.

                

IX. ОДАМЛАР СОҒЛИҒИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ЯХШИЛАШ,

АҲОЛИНИНГ ТИББИЙ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ, ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ, УНИНГ ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИНИ

ОШИРИШ ВА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА МАКТАБЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ МОДДИЙ БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

а) Қишлоқ аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш

87.

"Саломатлик-2", "Шошилинч тиббий ёрдам бўлимларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан:

- 46 та қишлоқ врачлик пунктини, 87 та қишлоқ шифохонасини тиббий ва лаборатория анжомлари билан жиҳозлаш ва 2315 та қишлоқ врачлик пунктини тўлиқ жиҳозлаш;

- 331 та қишлоқ врачлик пунктини ва қишлоқ шифохоналарини, шу жумладан, узоқдаги ва бориш қийин бўлган минтақалардаги тиббиёт муассасаларини санитария автотранспорти билан таъминлаш:

- 159 та марказий туман шифохоналари шошилинч тиббий ёрдам бўлинмаларига тиббий анжомлар етказиб бериш.


2009 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Жаҳон банки, Осиё банки, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси

2550,0 минг

АҚШ доллари



3099,5 минг

АҚШ доллари




11400,0 минг

АҚШ доллари

Халқаро тараққиёт уюшмаси, Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси кредитлари

Соғлиқни сақлаш бошланғич бўғини муассасалари, шошилинч тиббий ёрдам ва туғруққа кўмаклашиш хизмати моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Қишлоқ аҳолисига ихтисослаштирилган ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш сифатини яхшилаш. Қишлоқ аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қулайлигини таъминлаш.

Қишлоқ аҳолиси ўртасида профилактика, касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш.

88.

"Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига қишлоқ жойлардаги туғруққа кўмаклашиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш:

87 та туман тиббиёт бирлашмаларининг туғруққа кўмаклашиш муассасаларида таъмирлаш ва реконструкция ишларини, тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш ва етказиб бериш ишларини тугаллаш, шу жумладан: Андижон вилоятида - 16 та; Сурхондарё вилоятида - 14 та, Навоий вилоятида - 8 та, Наманган вилоятида - 11 та, Жиззах вилоятида - 12 та, Сирдарё вилоятида - 9 та, Самарқанд вилоятида - 17 та.


Таъмирлаш ишларини тугаллаш -

2009 йил I чорак, муассасаларни жиҳозлаш - 2009 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Наманган,

Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари

9,3 млн. АҚШ

доллари -

асбоб-ускуналар ва сарфлаш

материаллари харид қилиш учун

Асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид

қилишга ОТБнинг қарзи, таъмирлаш ишларини тугаллашга ҳокимликлар, ҳомийларнинг маблағлари

Туғруққа кўмаклашиш муассасалари инфратузилмасини яхшилаш, уларни базавий замонавий асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари

билан жиҳозлаш.

Қишлоқ аҳолисига тиббий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш сифатини яхшилаш. Тиббий ёрдам кўрсатиш қулайлигини таъминлаш.

89.

Қишлоқ жойлардаги "Мурувват" уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш:


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

300,0,

шу жумладан:


130,0


170,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси, ҳокимликлар маблағлари

Имконияти чекланган инсонларнинг сифатли тиббий ва ижтимоий реабилитациясини ташкил этиш учун тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини яхшилаш.


Бухоро вилоятининг қишлоқ туманларида яшаётган ногирон болаларга хизмат кўрсатадиган Бухоро "Мурувват" уйи;

2009 йил I ярим йиллиги

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

100,0,

шу жумладан:

50,0

50,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси,

Бухоро вилояти ҳокимлиги маблағлари



Хоразм вилояти Гандимиён қишлоғида жойлашган Хива "Мурувват" уйи;

2009 йил

III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

80,0,

шу жумладан:

30,0

50,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари



Сирдарё вилояти Малик қишлоғида жойлашган Сирдарё хотин-қизлар "Мурувват" уйи.

2009 йил

III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

120,0,

шу жумладан:

50,0

70,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги маблағлари



90.

Қишлоқ жойлардаги уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан:



850,0,

шу жумладан:


425,0


425,0

Бандликка

кўмаклашиш

жамғармаси


тегишли

ҳокимликлар

маблағлари


Уруш ва меҳнат фахрийларига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун санаторийларнинг моддий-техника базасини ва шарт-шароитларини яхшилаш.


Самарқанд вилоятидаги - "Марварид";

2009 йил

III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

100,0,

шу жумладан:


50,0


50,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси

Самарқанд вилояти ҳокимлиги маблағлари



Тошкент вилоятидаги - "Товоқсой";

2009 йил

III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги

300,0,

шу жумладан:


150,0


150,0

Бандликка

кўмаклашиш

жамғармаси


Тошкент вилояти ҳокимлиги маблағлари



Фарғона вилоятидаги - "Олтиариқ";

2009 йил

III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Фарғона вилояти ҳокимлиги

200,0

шу жумладан


100,0


100,0

Бандликка

кўмаклашиш

жамғармаси,


Фарғона вилояти ҳокимлиги маблағлари



Наманган вилоятидаги - "Косонсой";

2009 йил

III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги

100,0

шу жумладан:


50,0


50,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси


Наманган вилояти ҳокимлиги маблағлари



Жиззах вилоятидаги уруш ва меҳнат фахрийлари учун "Маржон суви" санаторийсининг қишки боғи.

2009 йил

III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги

150,0

шу жумладан:


75,0


75,0

Бандликка

кўмаклашиш

жамғармаси


Жиззах вилояти ҳокимлиги маблағлари



91.

Қишлоқ жойларда 5 мингга яқин ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техника воситалари билан таъминлаш.

      

2009 йил

мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, халқаро инсонпарварлик ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар


500,0,

шу жумладан:

400,4



100,0

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида,

ҳомийлар маблағлари

Ногиронларни реабилитация қилишни таъминлаш.

Имконияти чекланган инсонларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.

92.

Бориш қийин бўлган ва тоғли жойлардаги қишлоқларда яшаётган 100 нафар кўзи ожиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни, катаракта билан касалланган беморларни реабилитация қилиш.


2009 йил март - октябрь

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10,0

Ҳомийлар маблағлари

Кўзи ожиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни, катаракта билан касалланган беморларни реабилитация қилиш.

93.

Республиканинг қишлоқ туманларида қуйидагиларни ўз ичига оладиган профилактика ва даволаш тадбирлари сифати ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш:

- узоқ ва бориш қийин бўлган минтақаларда яшаётган аҳолини пухта тиббий кўрикдан ўтказиш ва стационар даволашни ташкил этиш;

- қишлоқдаги имтиёзли тоифадаги беморларга вилоят кўптармоқли ва республика ихтисослаштирилган тиббий марказларида юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;

- ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқларда касалликларни олдиндан аниқлаш тадбирларини амалга ошириш.


2009 йил мобайнида алоҳида жадвал бўйича

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, "Маҳалла", "Соғлом авлод учун" жамғармалари,

Ижтимоий ташаббусларни кўллаб-қувватлаш жамғармаси (ИТҚҚЖ), "Экосан" халқаро ташкилоти

18706,0,

шу жумладан:

3,3 (тиббий хизматлар)

2871,4 минг

АҚШ доллари

Ижрочилар маблағлари







Бюджет маблағлари

Тиббий кўрикдан ўтказиш жадвали.

Қишлоқ туманлари аҳолисини, айниқса узоқ, бориш қийин бўлган ва экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларда яшаётган аҳолини профилактик кўриклар билан қамраб олиш, касалликларни барвақт аниқлаш, ўз вақтида даволаш ва касалликларнинг олдини олиш.


Соғлом оила барпо этиш, ногирон болалар туғилишининг олдини олиш.

94.

Қишлоқ жойларда яшаётган 2 ёшгача болаларни профилактик эмлаш билан 100 фоиз қамраб олишни таъминлаш.

йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


4900,0

Бюджет

маблағлари

Аҳолини иммунлашни ўтказиш жадвали. Вакцинациялаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар мониторинги. Бошқариладиган инфекция билан касалланишни камайтириш.

      

95.

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича қишлоқ аҳолисининг тиббий маданияти даражасини қуйидагилар орқали ошириш:

- ахборот-таълим материаллари ишлаб чиқиш (видео-радиороликлар, буклетлар, плакатлар, рисолалар, эслатмалар);

- тамаки чекиш, алкогол, наркотиклар истеъмол қилишнинг зарари, ОИВ/ОИТС ва жинсий йўл орқали ўтадиган касалликларнинг олдини олиш тўғрисида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш;

- оммавий ахборот воситаларида "Саломатлик - бебаҳо бойлик", "Соғлом ота-оналар - соғлом болалар" рукнларини тайёрлаш.


2009 йил

мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, МТРК, "Маънавият тарғибот", "Ойдин ҳаёт" марказлари, "Соғлом авлод учун", "Маҳалла" жамғармалари, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

(ИТҚҚЖ), "Камолот" ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси, "Аёллар кенгаши" ННТ, ЭОАВМУ

300,0

Ҳомийлар ва донорлар маблағлари

Биргаликдаги тадбирлар режаси.

Учрашувлар, акциялар, тадбирлар, лекциялар, суҳбатлар, давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари ўтказиш.

Буклетлар ва плакатлар рисолалари учун материаллар тайёрлаш.

Ўқув дастурлари, амалиёт қўлланмалари ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини ошириш.

96.

Аҳолининг овқатланишини яхшилаш, жумладан темир моддаси танқислиги камқонлигининг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирлар бўйича қуйидаги комплекс Дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

"Темир дори-дармонлари ва фолий кислотаси билан саплементация қилиш";

"Унни фортификация қилиш миллий дастури".

              

2009 йил

январда - ишлаб чиқиш, йил давомида -

амалга ошириш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ҳокимликлари, ЮНИСЕФ, "Ўздонмаҳсулот" АК, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, МТРК, ЎзА, ЭОАВМУ


2287,4

минг АҚШ

доллари

Бажарувчилар

маблағлари

Дастур лойиҳаси.

Овқатланиш бўйича дастурлар барқарорлигини таъминлаш.

Аҳолининг соғлом овқатланиш кўникмасини шакллантириш, микронутриентлар етишмаслиги

билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш.

Қишлоқ аҳолисининг камқонлик билан касалланишини камайтириш.

97.

Қишлоқ жойлардаги 100 минг болани болалар соғломлаштириш оромгоҳларида, шу жумладан, касаба уюшмалари маблағлари ҳисобига 10 минг болани бепул соғломлаштириш.

                     

2009 йил

июнь-август

КУФК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, муассасалар, корхоналар


1333,5

Бажарувчилар

маблағлари

Бажарувчилар қарорлари.

Қишлоқ жойларда яшаётган болаларни соғломлаштириш.

98.

Қишлоқ жойларда яшаётган 20 минг пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ногиронларга бепул йўлланмалар ажратиш орқали санаторий-курорт муассасаларида соғломлаштириш.


2009 йил

мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги, КУФК

2000,0

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Пенсионерлар ва ногиронларни санаторийда даволаш ва режали соғломлаштириш билан қамраб олишни кенгайтириш.

б) Қишлоқдаги мактаблар ва коллежларнинг моддий-техника базасини янада

ривожлантириш, қишлоқ минтақаларида таълим даражаси ва сифатини ошириш

99.

2009/2010 янги ўқув йили бошлангунга қадар 2009 йил учун аниқ манзилли қурилиш рўйхатига киритилган қишлоқ жойлардаги 96660 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 6 та академик лицей ва 164 та касб-ҳунар коллежларини фойдаланишга топшириш.

2009 йил август

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


430700,0

Бюджет

маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил

2 октябрдаги ПҚ-969-сон қарорини бажариш юзасидан.

9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан тўлиқ қамраб олиш учун шарт-шароитлар яратиш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

       

100.

Қишлоқ жойларда қуйидагилар орқали 207562 ўқувчи ўрни бўлган 733 та қишлоқ умумтаълим мактабларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш:

2009 йил

III чорак

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси

47083,3

ва 63,95 млн.

доллар


Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июндаги 321-сон, 2004 йил 21 октябрдаги 493-сон қарорларини бажариш мақсадида.


- янгидан қуриш - 19316 ўқувчи ўрни бўлган 65 та мактаб;



33829,4 ва

16,5 млн.

АҚШ доллари

Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси, СФР ва ОПЕК кредитлари

Қишлоқ умумтаълим мактабларининг моддий-техника базасини ва инфратузилмасини тубдан яхшилаш, таълим жараёни сифатини ошириш.


- мукаммал реконструкция қилиш - 188246 ўқувчи ўрни бўлган 668 та мактаб.



221905,1

Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси



Бундан ташқари, мукаммал таъмирлаш - 316310 ўқувчи ўрни бўлган 615 та қишлоқ мактаби ва жорий таъмирлаш - 150674 ўқувчи ўрни бўлган 355 та мактаб.



104175,3

Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси



1703 та қишлоқ мактабларини мебеллар, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан таъминлаш.

             



110373,5 ва


Мактаб таълимини ривожлантириш

жамғармаси, ОТБ, ХТУ, Эксимбанк (Корея) кредитлари




47,8 млн.

доллар


101.

Қишлоқ жойларда 168 та болалар спорти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш.

2009 йил март - декабрь

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

29697,0

1405,0

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Ёшларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёшларни спорт ва жисмоний тарбия, сув спорти турлари билан шуғулланишга оммавий жалб этиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш.


Болалар сув спортини ривожлантириш дастури асосида 6 та сузиш ҳавзасини қуриш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

                



Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


102.

Тўрткўл, Пахтаобод, Китоб ва Боёвут туманларида 5 та болалар мусиқа ва санъат мактабини мукаммал реконструкция қилиш ва ўз вақтида фойдаланишга топширишни таъминлаш.

                      

2009 йил

III чорак

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


2309,0

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Қишлоқ жойлардаги болаларнинг мусиқа билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш.

103.

Қуйидаги лойиҳалар бўйича грант маблағлари ҳисобига қишлоқ жойлардаги коллежлар ўқитувчилар таркиби малакасини оширишни ташкил этиш:

2009 йил

III-IV чорак

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Қуйидаги маблағлар ҳисобига:

Педагог кадрлар малакасини ошириш орқали ўқувчиларнинг таълим сифатини яхшилаш.


а) Корея Республикаси Ҳукуматининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш" лойиҳаси;



400,0 минг

АҚШ доллари

Корея Республикаси Ҳукумати маблағи



б) Германия тараққиёт банкининг "Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳаси.




200,0 минг евро

Германия тараққиёт банки маблағи


104.

Қишлоқ мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг 5000 та ахборот-ресурс марказларини "ZiyoNet" тармоғига улаш.

2009-2010 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, ОТБ лойиҳаси

1800,0

Бюджет ва ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, ўқитувчиларининг "ZiyoNet" тармоғидан фойдаланишини таъминлаш.

        

105.

Қишлоқ мактабларининг ахборот-ресурс марказларини ўқув-услубий материаллар, илмий-оммабоп, бадиий ва болалар адабиётлари билан таъминлаш.

2009 йил

IV чорак

Халқ таълими вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги,

6 000,0 минг

АҚШ доллари

Жаҳон банкининг кредит маблағлари,

Қишлоқ мактаблари ахборот-ресурс марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.




"Ўзбеккитобсавдо" АЖ

300,0 минг

АҚШ доллари


ОТБ кредит маблағлари


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 33-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 1-сон, 21-модда














































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск