Внимание!

NB! Мазкур Карор ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 124-сон Карорига мувофик 2024 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўкотади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1993 й.

N 114


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ

УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ

ДАВОМ ЭТТИРИШ ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси шуни қайд қиладики, давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш масалалари бўйича республикада, шу жумладан, Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда.

Ана шу давр ичида Тошкент шаҳри аҳолисидан квартираларни хусусийлаштириш тўғрисида 252,1 мингта ариза тушди, бу маҳаллий Кенгашлар уйларидаги квартиралар умумий сонининг 99 фоизини ташкил этади. 218 минг квартира фуқароларга шахсий мулк қилиб берилди, улардан 92,9 мингтаси текин берилди.

Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича Тошкент шаҳридаги ижобий тажрибани ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республикада давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш масалалари шу йил 13 февралда вилоятларнинг ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг вакиллари кенгашида кўриб чиқилганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш бўйича Тошкент шаҳри тажрибаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида жорий этилсин.


3. Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, уй-жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги тасдиқланган Низомга мувофиқ 1993 йилда хусусийлаштирилган квартираларга эга бўлган маҳаллий Кенгашлар уй-жой фондининг умумий фойдаланиладиган жойларини ва уй атрофини сақлаш учун етишмаётган маблағларини назарда тутсинлар.


5. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш учун масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларига юклатилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари билан биргаликда давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш бўйича аниқ ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқсин, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун дарҳол чора-тадбирлар кўрсин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилаётган ва давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини бузишда айбдор бўлган шахсларни қаттиқ жавобгарликка тортсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хусусийлаштирилаётган уй-жойни сотиб олиш учун фуқаролар ва юридик шахсларга кредит бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани икки ҳафта муддат ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Пул компенсацияси тўланмасдан бузилган шахсий уй-жойларнинг ўрнига олинган давлат квартиралари шахсий мулк ҳуқуқи билан фуқароларга текинга берилсин.

1989 - 1991 йилларда бузилган шахсий уй-жойлар ўрнига давлат квартиралари (алоҳида уйлар, коттежлар) олган ёки оладиган фуқароларга тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, уй-жойларни хусусийлаштиришда имтиёзли ҳуқуқ (1991 йилдаги нархлар бўйича) берилсин.

Улуғ Ватан уруши меҳнат фронтида қатнашганларга, фашистлар концлагерларининг собиқ маҳбусларига, Ленинград шаҳрида қамалда бўлганларга уй-жойни текин хусусийлаштириш бўйича имтиёзлар берилсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг "Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" республика Олий Кенгашининг Қонуни қабул қилингунга қадар 1993 йилда хусусийлаштирилган давлат уй-жой фондини, шу жумладан, Тошкент шаҳрида сотиш ва сотиб олишни тўхтатиб туриш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари икки ҳафта муддат ичида уй-жойларни хусусийлаштириш жараёни билан боғлиқ бўлган ишларни ташкил этиш бўйича вилоятлар ва идораларнинг тегишли бўлинмалари раҳбарлари билан семинар-кенгаш ўтказсинлар.


12. Оммавий ахборот воситалари республикада давлат уй-жойларини хусусийлаштириш қандай бораётганлигини мунтазам ёритиб борсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил август ва декабрь ойларида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов








































Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск