Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2011 й. ПҚ-1576-сон "Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2011 й.

N ПҚ-1576



ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ШАКЛЛАНИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ МУСТАҚИЛ ИНСТИТУТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёнларини тизимли мониторинг қилиш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда, фуқароларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий онги, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда, шунингдек демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепциясида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлашда фуқаролик институтларининг ролини кучайтириш мақсадида:


1. Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти таъсисчилари Кенгашининг:

Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтини - Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти этиб (бундан кейин - ФЖШМҚМИ);

Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг минтақавий (вилоят, шаҳар) ахборот-таҳлил марказларини - ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлинмалари этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.

Умумий штат бирлиги 294 ходимдан иборат бўлган ФЖШМҚМИнинг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг минтақавий бўлинмаларига оид намунали тузилма 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис эканлиги белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 июндаги "Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Ф-1796-сонли фармойишида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ФЖШМҚМИ фаолиятида қуйидагилар муҳим ўрин эгаллаши белгилаб қўйилсин:

мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий жараёнларни, фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онги юксалиб боришини, очиқ демократик давлат қурилиши, "кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" тамойили амалга оширилишининг муҳим шарти сифатида ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолаш;

мамлакатни тадрижий, босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва модернизациялаш истиқболларини тизимли ўрганиш, аҳолининг турли қатлам ва гуруҳлари манфаатларини ифода этадиган демократик фуқаролик институтларини янада ривожлантириш, демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш, жамиятда миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш жараёнларида мазкур институтларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сайлаш эркинлиги, сўз ва ахборот эркинлиги, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлашда фуқаролик институтлари ролини ошириш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг таълим ва соғлиқни сақлаш, ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни асраш ва бошқа шу каби соҳалардаги муҳим давлат дастурларини амалга оширишдаги самарали ижтимоий ҳамкорлигини, ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш;

ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол ривожланишига, мустақил фикрлайдиган, жамиятимиз ҳаётида муносиб ўрин эгаллайдиган, мамлакатни янгилаш ва ислоҳ қилишда ҳақиқий ҳал қилувчи куч ва таянч бўладиган, ўз ҳаётий позицияси ва мустаҳкам эътиқодига эга ёшларни тарбиялашга қаратилган давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини тизимли таҳлил қилиб бориш;

мамлакатда рақобатдош кўп партияли тизимни янада ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат бошқарувидаги ролини босқичма босқич кучайтириб бориш, ижтимоий, бозор, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш, давлат ва ҳокимият тузилмаларининг фаолияти устидан жамоат назоратини олиб бориш, маҳаллани аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш жараёнларида фаол иштирок этиш;

фуқаролик жамияти шаклланиши, унинг институтлари мустаҳкамланиши ва ривожланиши, ҳуқуқий демократик давлат қурилиши соҳасида тараққий этган демократик мамлакатларнинг тажрибасини чуқур ўрганиш, умумлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Белгилаб қўйилсинки, ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлинмалари Институт олдида турган умумий мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, тегишли ҳудудларда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ривожланишига оид мониторинг материалларини тизимли равишда умумлаштиради, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларига тўсиқ бўлаётган, шу жумладан бюрократизм, коррупция, расмиятчилик, давлат ва жамият томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар моҳияти ва мазмунини тушунмаслик каби аниқланган муаммоларни таҳлил қилади ва ушбу материалларни Институтга тақдим этади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлимлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариши учун зарур бўлган ташкилий, моддий-техникавий шарт-шароитлар яратишни энг муҳим вазифа деб ҳисобласин;

бир ой муддат ичида ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлимлари зарур ташкилий техника, мебеллар, алоқа воситалари билан жиҳозланган алоҳида шинам бинога муддатсиз бепул ижарага бериш шарти билан жойлаштирилишини таъминласин, ажратилган бинолар ва хоналарда капитал, жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида амалга оширилишини ташкил этсин.

ФЖШМҚМИ ва унинг ҳудудий бўлимлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича биринчи галдаги тадбирлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. ФЖШМҚМИ мажбурий жўнатмалар реестрига киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, молия, иқтисодиёт, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистик маълумотлари;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг оммавий коммуникация соҳасини мониторинг қилиш марказининг бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг хорижий матбуот шарҳлари ва таҳлилий маълумотномалари.


5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси икки нусхадан "Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами" ва даврий нашрлар билан ҳамда Институтнинг самарали фаолияти учун зарур китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий адабиётлар)ни ФЖШМҚМИга бепул тақдим этсин.


6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

ФЖШМҚМИ замонавий алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат телефони ҳамда Институт ва унинг ҳудудий бўлимлари кенг қамровли Интернет тармоғи билан жиҳозланишини;

ФЖШМҚМИнинг ахборот-коммуникация тизими модернизация қилинишини, Институтнинг маънавий-маърифий фаолиятига замонавий ахборот воситалари ва технологиялари жорий этилишини, унинг ҳудудий бўлимлари зарур компьютер техникалари билан жиҳозланишини таъминласин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси М. Раҳмонқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 312-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 йил, 7-сон, 184-модда











































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск