Внимание!

NB! Мазкур Низомга ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 124-сон Карорига мувофик 2024 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўкотади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Уй-жойни хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.03.1993 й. 114-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 1 мартдаги

114-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини*

хусусийлаштириш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ишларини ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини, тартиби ва шартларини белгилаб беради.

Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришдан мақсад фуқароларнинг шахсий квартиралар ва уйлар (уйларнинг бир қисми)ни мулк қилиб олиш, хусусийлаштирилган уй-жойдан эркин фойдаланиш (мерос қилиб қолдириш, ҳадя қилиш, алмаштириш, сотиш), уй-жой шароитларини яхшилаш усулини танлаш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уй-жой фондидан самарали фойдаланиш, уни асраш ҳамда уй-жой бозорини барпо қилишдир.


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш деганда (кейинги ўринларда "хусусийлаштириш" деб аталади) давлат уй-жой фондига қарашли алоҳида уйларни, уйларнинг бир қисмини, квартираларни сотиш, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ва ҳақ олмасдан фуқароларга ихтиёрий равишда мулк қилиб бериш тушунилади.


2. Мавжуд бўлган ва янги қурилган давлат уй-жой фондидаги айрим квартиралар ва уйлар (уйларнинг бир қисми) хусусийлаштириш объектлари ҳисобланади.

Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги уйларнинг квартиралари, архитектура, тарихий ва маданий ёдгорлик бўлган квартиралар ва уйлар, уй-музейлар, ётоқхоналардаги хоналар, белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган ёки хизмат квартиралари (хоналари) деб ҳисобланган квартиралар, икки ёки ундан ортиқ ижарачи яшаётган квартиралар ундаги барча яшовчиларнинг розилиги бўлмаган ҳолларда хусусийлаштирилмайди.

3. Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) фуқаролиги бўлмаган шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг ўзга юридик шахслари ўз ходимларини, пенсионерларини уй-жой билан таъминлаш учун мулкдордан уй-жой сотиб олишлари мумкин.

4. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

5. Ўзлари эгаллаб турган давлат уй-жойларини сотиб олишга ёки уй-жойни ижарага олишга қурби етмайдиган меҳнатга яроқсиз ёлғиз кекса фуқаролар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ҳузурида уй-жойдан ижара шартномаси асосида фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади.


6. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг улушли маблағлари ҳисобига қурилган квартиралар ва уйларни хусусийлаштиришда имтиёзлар идораларга қарашли уй-жой фондининг эгалари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан белгиланади.



УЙ-ЖОЙГА МУЛК ЭГАСИ ҲУҚУҚИНИ

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


7. Эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган уй-жойга шахсий эгалик қилиш ҳуқуқи қуйидагиларга берилади:

пул компенсацияси тўланмасдан бузилган шахсий уй-жойлар ўрнига давлат квартираларини олган фуқароларга;

уй-жойини Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;

уй-жойини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;

уй-жойини баланс (қолдиқ) қиймат асосида белгиланган нархлар бўйича, янги қурилган давлат уй-жой фондида ҳақиқатда шаклланган нархлар бўйича ва мазкур Низомда белгиланган муддатларда хусусийлаштирган фуқароларга;

кейинчалик уй-жойнинг тўла қийматини тўлаш (сотиб олиш) ҳуқуқи билан уй-жойни ижарага олган фуқароларга.


8. Алоҳида уйга (уйнинг бир қисмига), квартирага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи фуқаролар томонидан уй-жойнинг тўла қиймати тўланган (сотиб олинган) ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери олинган кундан бошланади.

Агар квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ аризани туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ордерини олмасдан вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидирлар.


ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

11. Фуқароларнинг 1992 йилгача қурилган уй-жойни сотиб олиши квартира (уй)нинг тўлиқ қийматини бирйўла тўлаш йўли билан ҳам, шунингдек 5 йил давомида тўлаш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин, бунда бирйўла тўланадиган дастлабки ҳақ (бадал) квартира қийматининг 40 фоизини ташкил этади. У хусусийлаштирувчининг хоҳишига кўра ярим йилга, имтиёзга эга бўлганлар учун эса - бир йилга тақсимланиши мумкин.


12. 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган квартираларни, уйлар (коттежлар)ни сотиб олувчи фуқароларга тўлов муддати 20 йил қилиб белгиланади, бунда бирйўла тўланадиган пай бадали уй-жой қийматининг 10 фоизини ташкил этади.


13. Хусусийлаштирилган уй-жойнинг тўлиқ қийматини бирйўла тўлаган фуқароларга 1992 йилгача қурилган уй-жой қийматининг 10 фоизи, 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган уй-жой қийматининг 20 фоизи миқдорида, квартира ҳақини икки ярим йил давомида тўлаганларга эса тегишли равишда 5 ва 10 фоиз миқдорида чегириш белгиланади.


14. Мавжуд давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

улар яшаётган ва ҳозирги вақтда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган алоҳида уйларни (уйларнинг бир қисмини), квартираларни, худди шунингдек, "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунгача берилган идоравий ҳужжат (ордер) асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой мақомини олган ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларга қолдиқ (баланс) қийматидан ва уй-жойнинг фойдаланиш сифатини ҳисобга олган ҳолда белгиланган нархлар бўйича сотиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан уй-жойни фуқароларнинг айрим тоифаларига бепул бериш;

кейинчалик сотиб олиш шарти билан давлат уй-жойини ижарага олиш тўғрисида шартнома тузиш.


15. Янги қурилган, қайта қурилган, асосли тузатилган ва бўшаган давлат уй-жой фондидаги уйлар, квартираларни хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

уй-жой олиш учун яшаш жойида ва иш жойида навбатда турган фуқароларга уй-жойни мулк қилиб сотиш;

янги қурилган давлат уй-жой фондида 20 фоизгача ҳамда қайта қурилган, асосли тузатилган давлат уй-жой фондида 10 фоизгача квартира (хона)ларни ва уйларни (уйларнинг бир қисмини) аукцион орқали аҳолига мулк қилиб сотиш.

16. Аукцион орқали уй-жой сотиб олиш ҳуқуқи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади, бунда мазкур уй-жойдан хизмат мақсадида (идоралар, офислар ва шу кабилар) ҳамда ишлаб чиқариш бинолари (цехлар, устахоналар ва шу кабилар) мақсадида фойдаланиш ҳуқуқисиз ушбу уй-жойни ўз ходимларига бериш ва хусусийлаштириш мажбурий шартдир.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси, бошқа давлатларнинг фуқароларига, юридик шахсларга ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотларга эски, путури кетган ва авария ҳолатидаги уй-жой фондини ундан офислар, ваколатхоналар ва бошқа хизмат бинолари сифатида фойдаланиш учун аукционларда сотиш ҳуқуқига эга бўладилар.


17. Давлат уй-жойларини хусусийлаштириш ва ўз мулки сифатида расмийлаштириш ҳуқуқи фуқароларга ва юридик шахсларга бир марта берилади.



ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИ САҚЛАШ


18. Бутун уйни (шу жумладан, уй атрофини ҳам) тузатиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

20. Уй-жойларга ёндош ер участкаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

21. Уй-жойларни хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда уй-жой хўжалигини сақлаш ва ривожлантиришга йўналтирилади.

22. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.


23. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг қандай бораётганлигини назорат қилиш мазкур уй-жой фондининг эгаси ёки улар томонидан вакил қилинган органлар томонидан амалга оширилади.
































































Время: 0.1764
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск