Внимание!

NB! Мазкур Коидаларга ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 124-сон Карорига мувофик 2024 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўкотади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Уй-жойни хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш Қоидалари (ЎзР ВМ 01.03.1993 й. 114-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 1 мартдаги

114-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини

хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини* хусусийлаштириш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва унинг мазмунини тўлдиради.

Ушбу Қоидалар ер участкалари давлат эҳтиёжлари ва ижтимоий эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан бузиладиган уйлар (уйларнинг бир қисми) ёки квартираларнинг ўрнига зарарларни қоплаш тартибида давлат уй-жой фондидан мулкдорларга бериладиган уйларга (уйларнинг бир қисмига) ёки квартираларга нисбатан қўлланилмайди.

2. Мазкур Қоидалар билан:

давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш шартлари ва ўзаро молиявий ҳисоб-китоблар тартиби;

хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

турар жой биноларини ижарага бериш тартиби;

хусусийлаштирилган уй-жойларни сақлаш ва тузатиш тартиби;

хусусийлаштиришнинг боришини назорат қилиш ва мазкур қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жойларини хусусийлаштирувчи органлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан белгиланади.


ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


4. Алоҳида уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштиришга қарор қилган фуқаролар белгиланган намунадаги ариза билан яшаш жойидаги ҳокимликка мурожаат қиладилар. У ерда ариза берувчига хусусийлаштириш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш хизматлари учун счёт берилади.

Фуқаролар ариза бераётганларида уларнинг ёнларида паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат, фуқаронинг имтиёзли хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши керак.


5. Уй-жойни хусусийлаштираётган фуқаролар мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган маълумотларни тўплаш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш заруриятидан озод қилинадилар.


6. Зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар ариза берувчи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан квартиралар қийматидан ортиқча белгиланадиган тарифлар доирасида белгиланади.


7. Фуқароларнинг аризаларини махсус Ҳисобга олиш дафтарига рўйхатга олиш ариза берувчи томонидан квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни хусусийлаштиришга ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида квитанция тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.


8. Уй-жойни хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза икки ой муддат ичида кўриб чиқилади ва ижро этилади. Бу муддат ичида уй-жойнинг тавсифи, жойлашган ўрни; шинамлиги, бошқа истеъмол сифатлари аниқланади ҳамда қийматини аниқлаш методикасига мувофиқ хусусийлаштирилиши керак бўлган уй-жойнинг узил-кесил қиймати белгиланади.


9. Ариза берувчи бирор сабаб билан квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни хусусийлаштиришдан воз кечса хусусийлаштириш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўланган ҳамда махсус хусусийлаштириш счётига тушган маблағ қайтарилмайди.


10. Уй-жойни хусусийлаштириш тўғрисидаги аризада биргаликда яшаётган барча балоғатга етган оила аъзоларининг розилиги мавжуд бўлган тақдирда оиланинг исталган балоғатга етган аъзоси квартирани ижарага олган асосий шахс ўрнига мулкдор сифатида кўрсатилиши мумкин.


11. Биргаликда яшаётган балоғатга етган оила аъзоларининг розилиги ва техник шароитлар мавжуд бўлган тақдирда бир квартира ҳар бир аниқ хонанинг эгаси, унинг ҳажми ва қиймати кўрсатилган ҳолда улушли мулк ҳуқуқи билан икки ва ундан кўп балоғатга етган оила аъзоларининг номига рўйхатга олиниши мумкин.

Икки ва ундан кўп бўлган мулкдорлар умумий фойдаланиладиган жойдан биргаликда фойдаланилади.


12. Уй-жой фондини балансда сақловчи давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уй-жой фонди** уларнинг тегишли бўлинмалари томонидан хусусийлаштирилади.

13. Идораларга қарашли уй-жой фондини хусусийлаштириш ваколати шартнома асосида идоравий уй-жой фонди жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига берилиши мумкин.

14. Идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган алоҳида уйлар (уйларнинг бир қисми) ёки квартираларни хусусийлаштирувчи фуқаролар мазкур Қоидаларнинг 13-бандида баён қилинган ҳолларда белгиланган тартибда ариза билан тегишли давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бўлинмаларига ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига мурожаат қиладилар.

15. Идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира қийматини баҳолаш қонунчиликда белгиланган тартибда қолдиқ баланс қиймат бўйича баҳолаш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

16. Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани, шу жумладан идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштирган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонаси) (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари берилади. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерларини расмийлаштириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади.

Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерларини расмийлаштириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорнинг (буйруқнинг) нусхаси;

уй-жойни хусусийлаштираётган фуқаронинг паспорти нусхаси;

уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (17-шакл);

фуқаронинг имтиёзли асосда хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқлайдиган маълумотнома.

Ваколатли орган ўн беш кун мобайнида ушбу банднинг учинчи - олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар асосида фуқаронинг номига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, шунингдек уни фуқарога белгиланган тартибда беради.

16-1. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери бланкаси ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ шакл бўйича махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади.

16-2. Ваколатли орган томонидан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги бўйича хизматлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари ўрнига ваколатли орган томонидан дубликат берилади. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери дубликати берилиши бўйича хизматлар учун ваколатли орган томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

17. Қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган квартира (уй, коттеж)ни хусусийлаштириш бўйича қарздорлик муқаррар равишда ундириб олинади.


18. Уй-жой фондини хусусийлаштириш давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар республика аҳолисини уй-жойларни хусусийлаштириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги тезкор ва тушунарли ахборот билан таъминлашга ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича уй-жойларни уларнинг мулки қилиб бепул бериш ва уларга сотишни тўсиқсиз амалга ошириш имконини берувчи чора-тадбирлар кўришга мажбурдирлар.


ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН УЙ-ЖОЙ ЭГАСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


19. Фуқароларнинг алоҳида уйга (уйнинг бир қисмига), квартирага ва хонага эгалик қилиш ҳуқуқи уй-жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери олинган пайтдан бошлаб кучга киради.

20. Уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ хусусийлаштирувчи фуқаролар учун мулк ҳуқуқи ариза туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилган ва мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери олинган пайтдан бошлаб кучга киради.

Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки аризани туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини олмаган фуқаро вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидир.

21. Уй-жойни хусусийлаштирган фуқаролар учун доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, квартирани алмаштириш пайтида бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдони нормативига оид тегишли чеклашлар олиб ташланади.

22. Хусусийлаштирилган квартиранинг, уй (уйнинг бир қисмининг) эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмаган ҳолда ушбу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тассаруф этиш;

Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш, кўчмас мулк солиқлари, суғурта бадалларини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланиш;

эгаллаб турган уй-жой майдонидан қатъи назар, бошқа квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш;

уй-жой майдонидан қатъи назар, "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ оила аъзоларини ва бошқа шахсларни квартирага, уйга (уйнинг бир қисмига) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш;

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва турар жойи бўйича ҳеч қандай чеклашларсиз, квартирани, уйни бошқа ҳар қандай квартирага, шу жумладан, кооператив уй-жойга алмаштириш (қонунчиликда уй-жой сотиб олиш ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда алоҳида ҳолатлар белгиланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бундан мустасно);

ширкатлар ташкил этиш, уй-жойлардан ва биргаликда фойдаланиладиган жойлардан фойдаланишни ташкил этишни, давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва тузатиш-қурилиш ташкилотларини, кооперативларни, хусусий ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларни ҳам қўшганда, мустақил равишда белгилаш, уй-жойга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш бўйича шартномалар тузиш;

уй-жойларни ва улар атрофидаги ҳудудларни сақлаш бўйича бажариладиган ишлар сифатини баҳолашда бевосита ёхуд ширкатлар таркибида қатнашиш, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлик ёки зарур даражада бажарилганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек, алоҳида шахсларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш бўйича материаллар тақдим этиш;

хусусийлаштирилган уй-жойлардан фуқароларни кўчирмасдан асосли тузатишни амалга ошириш мумкин бўлмаган вақт учун мулкдордан ёки уй-жойлардан фойдаланишга вакил қилинган органлардан уй-жойни ижарага олиш.

24. Хусусийлаштирилган квартира эгаси:

турар жой бинолари ва уй атрофини сақлаш меъёрлари ва қоидаларига риоя қилишга;

қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган хусусийлаштириладиган квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж) учун белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашга;

белгиланган солиқларни ва коммунал хизматлар учун ҳақларни ўз вақтида тўлашга;

ўзига қарашли уй-жойга хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича корхоналар ва хусусий шахслар билан тузилган шартнома мажбуриятларига риоя қилишга мажбурдир.


25. Уй-жойни қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хусусийлаштирадиган фуқаролар дастлабки бадал тўланган пайтдан бошлаб квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни сотиб олиш тамом бўлгунга қадар алмаштириш, сотиш, мерос, васият қилиб қолдириш ва ҳадя этиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан белгиланадиган органлардан рухсатнома олишлари керак.



ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН УЙ-ЖОЙНИ САҚЛАШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН

ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


26. Бутун уйга (уй атрофи ҳам шу жумлага киради) хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни тўлаш харажатларнинг шаклланган таннархидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


27. Хусусийлаштирилган уйлардаги умумий (биргаликда) фойдаланиладиган жойларга, муҳандислик асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш, шунингдек, уй атрофини сақлаш квартира (уй)ни мулк қилиб олган фуқароларнинг маблағи ҳисобига, улар бу уйда эгаллаб турган умумий майдонга мутаносиб равишда, мазкур қоидаларга биноан амалга оширилади.


28. Ҳар бир муайян ҳолатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларида санаб ўтилмаган, аҳолининг ижтимоий кам таъминланган гуруҳига кирувчи шахслар учун имтиёзлар белгилашлари мумкин.


29. Хусусийлаштирилган квартиралар эгалари ширкатининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.


30. Хусусийлаштирилган турар жойларга, уй атрофига хизмат кўрсатиш ва тузатиш, ёрдамчи биноларни сақлаш учун ҳақ тўлаш миқдори давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва тузатиш-қурилиш ташкилотлари, кооперативлар, хусусий фирмалар ва шахслар томонидан уй эгаларига кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар рўйхатига боғлиқ бўлади.

Бундай ишлар ва хизматларнинг рўйхати, уларга ҳақ тўлаш тариби ва шартлари хусусийлаштирилган уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш учун тузилган шартнома билан белгиланади.


31. Хусусийлаштирилган квартираларни кайта қуриш ва қайта режалаштириш давлат уй-жой фондидан фойдаланиш техник меъёрлари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.


32. Хусусийлаштирилган уй-жойдан тўғри фойдаланиш ва уни ўз вақтида тузатиш устидан назорат қилишни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари, шунингдек, уй-жой-коммунал хўжалиги идоралари амалга оширади.



УЙ-ЖОЙНИ ИЖАРАГА ОЛИШ ШАРТНОМАСИНИ

ТУЗИШ ТАРТИБИ


33. "Ижара тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижарага берувчи уй-жойлар, квартираларни яшаш учун фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ва юридик шахсларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ижарага беришга ҳақлидир.

Ижарага берувчи билан ижарага олувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан белгиланади.

Уй-жойни ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш томонларнинг келишуви бўйича амалга оширилади.


34. Давлат уй-жойини ижарага олиш шартномасини бажариш ва тўхтатиб қўйиш пайтида пайдо бўладиган низолар суд орқали ҳал этилади.



ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ ҚАНДАЙ

БОРАЁТГАНЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ВА ҚОИДАЛАРНИ БУЗИШЛАРНИНГ ОЛДИНИ

ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


35. Уй-жой фондини хусусийлаштириш қандай бораётганлигини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган мувофиқлаштириш кенгашлари томонидан амалга оширилади.


36. Мазкур қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.



**) Кейинги ўринларда "идораларга қарашли уй-жой фонди" деб аталади.






Қоидаларга

ИЛОВА


(Титул варақ)


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби


___________________________________

(ваколатли органнинг номи)


МУЛК ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНИ


----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


(ордернинг биринчи ички томони)


МУЛК ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНИ

N ______________

20 ___ йил "___" __________

_________________ рақами билан давлат реестрига киритилган

Ушбу ордер



(ордерни беришнинг асоси)

________________________________________________ асосида берилган ва ________________ вилояти, _____________ тумани, ______________ массиви, ________________ кўчаси, ____ уй манзилида жойлашган, умумий майдони _________ кв. м, турар жой майдони ________ кв. м, қиймати


сўм бўлган


квартира

(сумма сўз билан ёзилади)


(квартира, уй (уйнинг бир қисми)



дан

(маҳаллий давлат ҳокимияти органи, давлат органи, корхона, муассаса ва ташкилотнинг тўлиқ номи)


              


томонидан

(Ф.И.О., паспортга оид маълумотлар, юридик шахснинг тўлиқ номи ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот)


сотиб олинганлигини тасдиқлайди.

Ваколатли органнинг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


(Ордернинг иккинчи ички томони)


Бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар тўғрисидаги белгилар


_________________________________________

(фақат ваколатли орган томонидан киритилади)


_____________________________________________________________________


_____________________________________________________________________


_____________________________________________________________________.






































































Время: 0.1553
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск