Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.02.2009 й. ПҚ-1054-сон "Бухоро шаҳри аэропортида йўловчиларга мўлжалланган янги терминал қурилишини ниҳоясига етказиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2009 й.

N ПҚ-1054



"БУХОРО ШАҲРИ АЭРОПОРТИДА

ЙЎЛОВЧИЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ

ТЕРМИНАЛ ҚУРИЛИШИНИ НИҲОЯСИГА

ЕТКАЗИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси транспорт инфротузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек Бухоро шаҳри аэропортида йўловчиларга мўлжалланган янги терминал қурилишини ниҳоясига етказишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Дубай Амирлиги Ҳукумати (Бирлашган Араб Амирликлари) Бухоро шаҳри аэропортида йўловчиларга мўлжалланган янги терминал қурилишини ниҳоясига етказиш ишларини молиялаш учун 15 млн. АҚШ долларигача миқдорда беғараз ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди;

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан "Бухоро шаҳри аэропортида йўловчиларга мўлжалланган янги терминал қурилишини ниҳоясига етказиш" лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоби белгиланган тартибда ишлаб чиқилди.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан музокаралар олиб бориш учун вакил орган этиб; Бухоро вилояти ҳокимлиги - маблағларни олувчи ва тақсимловчи, улардан мақсадли фойдаланиш учун масъул этиб;

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК - лойиҳа қурилиш буюртмачиси этиб белгилансин.


3. Вазирлар Маҳкамаси, Амирлик томони билан ўтказилган музокараларнинг якунлари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларни белгиласин.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК икки ҳафта муддатда лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари белгиланган тартибда экспертиза қилиниши ва ваколатли органларда келишиб олинишини таъминласин ҳамда уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. 2009 йилнинг 1 сентябригача бир вақтнинг ўзида лойиҳа ва иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бирга Бухоро шаҳри аэропортида йўловчиларга мўлжалланган янги терминал қуришни амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни белгиланган тартибда таъминласин ҳамда лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратини ўрнатсин.


7. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича мазкур лойиҳа доирасида олиб келинадиган технология ускуналари, металл конструкциялар ва қурилиш материалларининг айрим турлари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларнинг кўп марталик кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш, уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.


10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 2-сон, 39-модда
























Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск