Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2009 й. ПҚ-1071-сон "Кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2009 й.

N ПҚ-1071



КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ

ҚУРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА

ЯНГИ ТУРДАГИ КИМЁ МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЎЗЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ташқи ва ички бозорларда рақобатбардош янги турдаги юқори сифатли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни жадаллаштириш, шу асосда республиканинг кимё саноати корхоналарини янада барқарор ривожлантириш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзкимёсаноат" ДАК корхоналари томонидан 2009 - 2011 йилларда ташқи ва ички бозорларда харидоргир бўлган янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш бўйича 1-иловага* мувофиқ инвестиция лойиҳалари тайёрланган ва аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


2. Кимё саноатида лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш учун қуйидагилар ижрога қабул қилинсин:

кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 2-иловага мувофиқ;

янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмларининг мақсадли прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ.

"Ўзкимёсаноат" ДАК, 2-иловада кўрсатилган корхона ва идоралар раҳбарлари зиммасига тасдиқланган дастурий тадбирлар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда янги турдаги кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш белгиланган муддатларда ўзлаштирилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


3. "Ўзкимёсаноат" ДАК:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда 1-иловага киритилган лойиҳаларнинг лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари жадал ишлаб чиқилишини, келишиб олиниши ва тасдиқланишини таъминласин;

хорижий инвестор - "МАХАМ Соrр. S.А.U." (Испания) компанияси инвестиция мажбуриятларини бажариши ҳисобига иш лойиҳаси асосида 2010 йилнинг биринчи ярмида зичлиги паст аммоний нитратини ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши якунланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан синтетик кир ювиш воситалари ишлаб чиқариш корхонасини қуриш бўйича хорижий ҳамкорни белгиласин.


4. Лойиҳалар амалга оширилишини тезлаштириш учун 2009 йилнинг 31 декабригача 1-иловага киритилган кимё маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш бўйича объектлар қурилишини айни вақтда лойиҳалаштириш билан биргаликда олиб борилишига истисно тариқасида рухсат этилсин.


5. 1-иловага киритилган кимё маҳсулотларининг янги турларини ўзлаштираётган "Ўзкимёсаноат" ДАК корхоналари лойиҳаларни амалга ошириш даврида, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ олиб келинадиган ускуналар, хом ашё ва материаллар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги 1 ва 2-иловаларга киритилган лойиҳалар ва дастурий тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда ҳар ой Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарор билан тасдиқланган Кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастури амалга оширилишининг боришини мунтазам равишда ўз йиғилишларида кўриб борсин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 3-сон, 103-модда




































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск