Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2009 й. ПҚ-1239-сон "Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2009 й.

N ПҚ-1239



ҚЎҚОН ШАҲРИНИНГ АРХИТЕКТУРА

ҚИЁФАСИ ВА ШАҲАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ТУБДАН ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Кўп асрлик бой тарихга ва бетакрор маданий обидаларга эга бўлган Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш, ижтимоий ҳамда муҳандислик инфратузилмаларни комплекс обод қилиш ва ривожлантириш йўли билан аҳолининг қулай яшаш шароитларини шакллантириш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда тарихий мерос объектларини реконструкция қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар даражаси ҳамда сифатини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 октябрдаги Р-3283-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳокимликлари иштирокида ишлаб чиқилган 2010 - 2012 йилларда Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари Дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ОАЖ билан биргаликда 2010 йилнинг I ярим йиллигида Қўқон шаҳрининг бош режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

тубдан реконструкция қилиниши керак бўлган шаҳарни ташкил қилуви муҳим нуқталар, тарихий мерос зоналари ва объектларини аниқлаган ҳолда шаҳарнинг маъмурий ҳамда тарихий маркази чегараларини белгилаш;

болалар ва ёшларнинг дам олиш зоналари, спорт иншоотлари ҳамда бошқа ижтимоий объектлар қурилишини ташкил қилган ҳолда "Ўрда", "Чорсу" ва "Озодлик" майдонлари ҳудудларини ҳам ўз ичига олган шаҳарнинг марказий қисмини зоналарга ажратиш;

шаҳарни ташкил қиладиган майдонларни реконструкция қилиш, кўчалар ва хиёбонларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш ҳисобига шаҳарнинг ташқи архитектура қиёфасини тубдан қайта ташкил этиш;

ижтимоий инфратузилмани, шунингдек шаҳар муҳандислик коммуникациялари тизимини замонавий талабларга мувофиқ ҳолда комплекс қайта қуриш ва ривожлантириш;

йўл қисмини 4 - 6 ҳаракат қаторигача кенгайтириб, Қўқон шаҳри чегарасида умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини реконструкция қилган ҳолда, шаҳар транспорт магистраллари ва чорраҳалари схемаларини мақбуллаштириш;

аҳолининг турмуши ва дам олиши учун қулай муҳитни шакллантириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бошқа давлат бошқаруви органлари билан биргаликда мазкур Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурини амалга ошириш доирасида Қўқон шаҳрининг тарихий-этнографик қисмини реконструкция ва реставрация қилиш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилишини таъминласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда мавжуд тарихий ёдгорликларни ўрганиш, қайта тиклаш ва реставрация қилиш;

тарихий-маданий мерос иншоотларини уларнинг бирламчи қиёфасига мувофиқ ҳолда замонавий архитектура талаблари асосида реконструкция ва реставрация қилиш.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 октябрдаги Р-3283-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссияси (Р.С. Азимов) зиммасига мазкур Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурида назарда тутилган тадбирларни белгиланган муддатларга мувофиқ амалга ошириш билан боғлиқ вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари;

Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи (Ҳ.Х. Неъматов) ва Қўқон шаҳри ҳокими (Ш.Ў. Собиров) зиммаларига лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиб, тасдиқлангандан сўнг, чора-тадбирлар Дастурига киритилган объектлар бўйича шаҳарда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида молиялаштирилишинитаъминлаш, шунингдек маблағлардан қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

Қўқон шаҳрининг саноат ва фуқароларга мўлжалланган объектлари, якка тартибдаги уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларининг тасдиқланган лойиҳаларга қатъий мувофиқ ҳолда қурилиши ва реконструкция қилиниши устидан тизимли назоратни ўрнатсин;

олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратини амалга оширган, шаҳарсозлик ва санитария нормалари ҳамда қоидаларига риоя этган ҳолда Қўқон шаҳрида қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин;

Қўқон шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ноқонуний қурилишларга ва ер участкаларидан мақсадга номувофиқ фойдаланилишига йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги:

Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, 2011-2012 йиллардаги Инвестиция дастурини шакллантириш чоғида, 2010 - 2012 йилларда Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари Дастури доирасида амалга ошириш мўлжалланаётган объектлар уларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари аниқ кўрсатилган ҳолда киритилишини назарда тутсин;

Қўқон шаҳрининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости муҳандислик коммуникацияларини агрессив сизот сувлар таъсиридан ҳимоя қилиш учун дренаж насосларни сақлаш ва техник ходимларни пул билан таъминлашга асосли ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ажратилишини кўзда тутсин;

ушбу Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурига киритилган лойиҳалар тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштирилиши, ажратилаётган маблағлардан қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.


7. Дастурга киритилган объектлар қурилиши, уларни реконструкция қилиш ва реставрация ишлари учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича чет элдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари ва ускуналар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан истисно тариқасида озод қилинсин.

Белгилансинки, мазкур божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ушбу Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурини амалга ошириш тадбирларини молиялаштиришга мақсадли тарзда йўналтирилади.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                     И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2009 й., 12-сон, 506-модда
























































Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск