Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.08.2009 й. ПҚ-1175-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007-2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2007 йил 1 июндаги пқ-646-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2009 й.

N ПҚ-1175



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "2007-2011 ЙИЛЛАРДАГИ

ДАВРДА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ,

ТЕХНИКАВИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА

ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА"

2007 ЙИЛ 1 ИЮНДАГИ ПҚ-646-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 - 2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида" 2007 йил 1 июндаги ПҚ-646-сон қарорига 4-иловаси унинг 1-бандига берилаётган қуйидаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Ностандарт, тежамсиз печларни энергия тежайдиган махсус технологияларга алмаштирмаган, шунингдек солиштирма сарф-харажатларнинг белгиланган нормаларидан ортиқ ҳажмда табиий газ истеъмол қиладиган пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналарга табиий газнинг берилиши амалдаги улгуржи нархлар бўйича амалга оширилади".


2. Белгилансинки, киритилаётган ўзгартиш 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 368-модда.














Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск