язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2008 й. ПФ-4055-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.11.2008 й.

N ПФ-4055



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг тижорат банклари молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаолиятини кучайтириш соҳасидаги баъзи ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 21 ноябрдаги

ПФ-4055-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўзгартишлар киритиладиган ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 2 октябрдаги ПФ-2084-сон Фармонининг:

а) 7-бандидаги:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 1-илованинг 4-бандидаги учинчи жумла чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 48-сон, 470-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2008 йил, 11-сон, 612-модда