язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Халқ бадиий ҳунармандчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2008 й. ПФ-3983-сон "Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.04.2008 й.

N ПФ-3983



ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ВА

АМАЛИЙ САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқ ижодиёти соҳасига аҳолининг кенг қатламини, айниқса ёшларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар қатъий белгиланган солиқ тўлашдан 2010 йилнинг 1 апрелигача озод этилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1741-сонли Фармони 2-бандидаги биринчи ва учинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 96-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 4-сон, 215-модда