Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.1998 й. 410-сон "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.1998 й.

N 410



ИНВЕСТИЦИЯ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг хусусийлаштириш жараёнларида иштирокини кенгайтириш, хусусийлаштириладиган корхоналар акцияларига қўйиладиган маблағларни муҳофаза қилиш, инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

хусусийлаштириш инвестиция фонди акцияларини аҳоли ўртасида тарқатиш натижаларига кўра унинг амалда тўланган устав сармояси рўйхатдан ўтказилгандан кейин ҳар қайси акциядорнинг қатнашув улуши, шу жумладан муассислар улуши хусусийлаштириш инвестиция фонди устав сармоясининг 5 фоизидан ошиши мумкин эмас;

хусусийлаштирилган корхоналарнинг сотиб олинган акциялари учун ҳақ тўлаш муддатини кечиктириш тарзидаги махсус давлат кредити янги ташкил этилаётган Хусусийлаштириш инвестиция фондларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси  томонидан беш йилгача муддатга берилади. Кўрсатиб ўтилган кредит унинг буюртманомасига кўра Хусусийлаштириш инвестиция фондига хусусийлаштирилган корхонанинг Хусусийлаштириш инвестиция фондига бериладиган акциялари қийматининг 30 фоизига ХИФнинг ўз пул маблағлари билан ҳақ тўланган тақдирдагина берилади.


2. Қуйидагилар:

ХИФларга ким ошди савдолари орқали сотиш учун акциялар миқдори кўрсатилган 200 та очиқ акциядорлик жамиятлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига илгари тасдиқланган рўйхатга қўшимча равишда:

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида" 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарори билан тасдиқланган стратегик корхоналар рўйхатига кирмаган, хусусийлаштирилган корхоналар бўйича давлатга тегишли акцияларнинг 25 фоиздан ортиқ миқдоридаги;

хусусийлаштирилган корхоналарнинг эркин сотишга ва хорижий инвесторларга мўлжалланган улушлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг  фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонига  мувофиқ ХИФларнинг акциялар таркибини ўзгартиришдан олдинги бу корхоналар устав жамғармасидаги (устав жамғармасининг 30 фоизигача доирасида) ХИФлар улушини тиклайдиган миқдордаги акцияларни ХИФларга сотиш учун қўйишига рухсат этилсин.


4. Белгилансинки, инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фонди инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўзи бошқараётган инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг ўртача йиллик соф активлари қийматининг камида 5 фоизи миқдоридаги ўз моддий активларига эга бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари томонидан ўз моддий активлари қийматини кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлаштирилиши устидан назоратни таъминласинлар.

6.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази, ХИФлар дастурларининг бош мувофиқлаштирувчиси сифатида, бошқа тижорат банкларини, шунингдек белгиланган талабларга жавоб берувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа молия ташкилотларини ҳам ХИФлар акцияларининг тарқатувчиси тариқасида жалб этиши мумкин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом"га ўзгартириш киритилиб, 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тошкент" республика фонд биржаси даромадлари аъзолик бадаллари, кўрсатиладиган хизматлардан тушумлар ва Биржанинг қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича йиғимлари ҳисобига шакллантирилади, уларнинг миқдори Биржа аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан, бироқ битишувнинг ҳар бир томонидан (харидор ва сотувчидан) ундириладиган битишув қийматининг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади".


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази аҳолига уларнинг хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқлари ва тартибини тушунтириш мақсадида ахборот-маърифий кампанияни ташкил этсинлар.

"Ўзтелерадио" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу ахборот-маърифий кампанияни амалга оширишга кўмаклашсинлар ва бунинг  учун бепул эфир вақти ажратсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция фондлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 18 июндаги 220-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 сентябрдаги 405-ф-сон фармойишининг хусусийлаштирилган  корхоналарнинг ХИФларга сотилмаган акцияларига доир қисми бекор қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги инвестиция фондлари ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари, бошқарувчи компаниялар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.























































Время: 0.1681
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск