ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.12.2010 й. 2166-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 21.12.2010 й. 304-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 21 декабрда 2166-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2010 йил 21 декабрдаги

304-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда Олий малака комиссияси деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Олий малака комиссияси давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, нотариус қасамёдини қабул қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.

2. Олий малака комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказишда ҳамда нотариус қасамёдини қабул қилишда Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) тартибга солинмаган қисми бўйича мазкур Низом қоидалари қўлланилади.

3. Давлат органлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг Олий малака комиссиясининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.


4. Олий малака комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади. Олий малака комиссиясининг қабул қилган қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) ҳамда малака комиссиялари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


5. Олий малака комиссиясининг моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.



II. ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Олий малака комиссияси ўн бир кишидан иборат таркибда уч йил муддатга тузилади.

Олий малака комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси вакиллари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг бошқа ходимлари, шунингдек адвокатлар киради. Олий малака комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Олий малака комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва масъул котиби комиссия таркибидан тайинланади.

7. Олий малака комиссияси раис раҳбарлигида фаолият кўрсатади.

8. Бир шахс бир вақтнинг ўзида Олий малака комиссияси ва малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.


9. Олий малака комиссиясида ишлар комиссиянинг ишчи органи ва масъул котиби томонидан юритилади.

Олий малака комиссияси ишчи органининг (бундан кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси ҳамда Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасининг соҳа бўйича масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ўз фаолиятини Олий малака комиссияси раисининг раҳбарлигида амалга оширади.

10. Олий малака комиссияси йиғилиши заруратга қараб, лекин бир йилда камида икки марта ўтказилади.

Олий малака комиссиясининг раиси мажлис ўтказилишидан камида етти кун олдин мажлиснинг санаси, вақти ва жойини белгилайди.

Олий малака комиссиясининг мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Олий малака комиссияси аъзолари давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонида талабгор сифатида иштирок этган вақтларида комиссия мажлисларида қатнашмайди.

11. Олий малака комиссиясининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан, мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


12. Олий малака комиссиясининг қарори раис томонидан имзоланади.

Олий малака комиссиясининг қароридан норози бўлган комиссия аъзоси ўзининг фикр-мулоҳазаларини ёзма шаклда тақдим этишга ҳақли.


III. ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Олий малака комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлардан зарур бўлган ҳужжатларни сўраб олиш;

апелляция ҳамда малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан тегишли адлия бошқармаларидан зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва ҳудудий адлия бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг тақдимномасини қайта кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш;

апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида апелляцияда кўрсатилмаган, лекин тўғри қарор қабул қилиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни ўрганиб чиқиш;

малака комиссиясининг таркибини ўзгартириш ёки қайта тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклифлар киритиш;

малака комиссиялари томонидан қонунчилик ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорлар бўйича айбдор бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклифлар киритиш;

малака комиссияларига уларнинг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича тавсиялар бериш;

малака комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклифлар киритиш.


15. Олий малака комиссияси:

кўриб чиқиш учун киритилган масалаларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга;

қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этишга мажбурдир.


16. Олий малака комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.



IV. МАЛАКА КОМИССИЯЛАРИНИНГ ҚАРОРЛАРИ

УСТИДАН БЕРИЛГАН АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


17. Нотариус малака комиссиясининг қароридан норози бўлган тақдирда, у йиғилиш баённомаси нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида Олий малака комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Адлия бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари малака комиссиясининг қарори қонунчилик талаблари бузилган ҳолда қабул қилинганлиги ҳақида етарли асосларга эга бўлган ҳолларда Олий малака комиссиясига апелляция киритиши мумкин.

18. Апелляция Олий малака комиссиясига нотариус томонидан бевосита ёки адлия бошқармаси ёхуд Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси орқали юборилади.

Апелляция адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси орқали берилганда, адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси уч кунлик муддат ичида апелляцияни у билан боғлиқ барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юборади.

19. Олий малака комиссиясига келиб тушган апелляция ишчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонасидан рўйхатдан ўтказилади. Апелляция берган нотариусга апелляцияни кўриб чиқиш куни ҳақида комиссия мажлиси ўтказилишидан камида беш кун олдин хабар қилинади.

Апелляциялар Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

21. Олий малака комиссияси қабул қилган қарори ҳақида комиссия мажлиси якунида эълон қилинади.


22. Олий малака комиссияси қабул қилган қароридан кўчирма тегишли адлия бошқармасига нотариусга ҳамда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади.

23. Олий малака комиссияси қабул қилган қарорнинг ижроси тўғрисида ушбу қарор тегишли адлия бошқармасига келиб тушгандан бошлаб уч кун муддат ичида адлия бошқармаси томонидан Олий малака комиссияси ва нотариус ёзма равишда хабардор қилиниши лозим.


V. МАЛАКА КОМИССИЯЛАРИНИНГ ИШ

АМАЛИЁТИНИ УМУМЛАШТИРИШ

ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


24. Ишчи орган Олий малака комиссиясининг топшириғига ёки ўзининг ташаббусига кўра малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида уларнинг фаолиятини ўрганади.

Малака комиссияларининг фаолиятини ўрганиш якунлари бўйича ишчи орган томонидан малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари, шунингдек тавсияларни ўз ичига олган маълумотномалар тайёрланади.


25. Малака комиссияларининг фаолиятига доир маълумотномалар Олий малака комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.


26. Олий малака комиссиясининг қарорига биноан маълумотномалар тегишли адлия бошқармалари, малака комиссияларига ҳамда Нотариал палатага маълумот учун юборилади.


VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

28. Олий малака комиссиясига апелляция берган нотариус ўз апелляциясини ёзма мурожаати асосида қайтариб олишга ҳақли.

29. Олий малака комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


30. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 499-модда.









































Время: 0.0249
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск