Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 21.10.2010 й. 227-мх-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.10.2010 й. 2090-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.10.2010 й.

N 2090-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.10.2010 й.

N 227-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 31 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 13-сон, 99-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                     Р. Муҳитдинов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима "нотариуслари" деган сўздан кейин "(бундан кейинги ўринларда нотариуслар деб юритилади)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат нотариал идораларида ишловчи нотариуслар "(бундан кейинги ўринларда нотариус деб юритилади)" деган сўзлар "нотариуслар" деган сўз билан алмаштирилсин;

йигирма тўртинчи хатбошидаги "Давлат нотариуслари" ва "оширишлари" деган сўзлар тегишинча "Нотариуслар" ва "ошириши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 5-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш;

жисмоний ва юридик шахслар номидан тегишли давлат органларига мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш учун, шунингдек ҳужжатларнинг чет элда амал қилиши учун мазкур органлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни олган ҳолда ҳужжатларни легаллаштириш учун мурожаат қилиш".


4. 6-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда беш йилда камида бир марта ўз касбий малакасини ошириши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кўчмас мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномаларни давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши;

суд, прокуратура, тергов органлари талабига биноан мазкур органларнинг юритувида бўлган ишлар билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик тўғрисида маълумотномалар (маълумотлар) бериши";

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "идораси жойлашган бинода" деган сўзлар "идораларининг биноларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи - еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 43-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади:

устав;

таъсис шартномаси ва устав;

таъсис шартномаси;

низом.

Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини, унинг органларининг ёки вакилларининг ваколатини текширишда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига эътибор бериш зарур".


7. 34-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ўз иш жойидан бошқа жойга борганида манфаатдор жисмоний ёки юридик шахслар унинг ҳақиқатда қилинган транспорт харажатларининг ўрнини қоплайди.

Нотариусга мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахслар билан нотариус ўртасидаги келишувга мувофиқ нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ ундирилади".


8. 39-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади)" деган сўзлар "Фуқаролик кодекси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 41-банднинг учинчи хатбошиси, 59-банднинг биринчи хатбошиси, 64-банднинг иккинчи хатбошиси, 80-банднинг ўн биринчи хатбошиси, 95-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси, 112-банднинг учинчи хатбошиси, 131-банднинг биринчи хатбошиси, 231-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 247-банднинг иккинчи хатбошисидаги "шаҳар (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 125-бандда:

иккинчи хатбошидаги "нотариал тасдиқланган бошқа битимлар" деган сўзлар "бошқа битимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "шаҳар (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 179-банднинг учинчи хатбошиси ва 205-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат нотариуси" деган сўзлар "нотариус" деган сўз билан алмаштирилсин.


12. 206-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"206. Агар мерос қолдирувчининг мол-мулки ёки унинг бир қисми мерос очилган жойдан ташқарида бўлса, мерос очилган жойдаги нотариус бу ҳақда мерос мол-мулк жойлашган ердаги нотариусга мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисида топшириқ юборади.

Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўрган нотариус мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасига кўрилган чора-тадбирлар ҳақида хабар қилади ва мерос мол-мулк рўйхатининг нусхасини юборади".


13. 232-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли".


14. 233-банд биринчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


15. 234-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. 238-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бир йил" деган сўзлар "уч йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 298-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"298. Банкларга тақдим қилинадиган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалардаги юридик шахс, уларнинг ваколатхона ва филиаллари мансабдор шахсларининг, якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳамда юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган деҳқон хўжалиги бошлиғининг имзолари намуналарини шаҳодатлашда нотариуслар ушбу шахсларнинг имзоси ҳақиқийлигини ва имзо қўйиш ҳуқуқи ваколатини текширади. Бунда имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар банкда очиладиган ҳар бир ҳисоб рақами учун алоҳида уч нусхада (бир нусхаси давлат нотариал идорасида қолади) битта фотосурат билан тақдим қилинади. Қайд этиб ўтилган шахсларнинг имзо қўйиш ҳуқуқи ваколатининг тасдиғи сифатида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) юридик шахслар учун (ваколатхона ва филиаллар бундан мустасно):

юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари;

юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақида ҳужжат (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс тайинланганлиги ҳақида ҳужжат;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

б) юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиаллари учун (норезидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига тааллуқли ҳужжатлар белгиланган тартибда легаллаштирилган бўлиши лозим):

юридик шахс - асосий ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари;

юридик шахс - асосий ташкилотнинг ваколатхона очиш ёки филиал ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжати;

ваколатхона ёки филиалларнинг муассиси томонидан тасдиқланган низом ёки устав;

ваколатхона ёки филиал раҳбарининг тайинланганлиги ҳақида ҳужжат (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);

юридик шахс томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган ишончнома;

ваколатхона ёки филиал раҳбарининг аккредитация карточкаси, агар ушбу ваколатхонани очиш ёки филиални ташкил этиш норезидент юридик шахс томонидан амалга оширилган бўлса;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчига ушбу вазифалар юклатилганлиги ҳақида ҳужжат, агар ушбу вазифалар чет эл фуқароси томонидан амалга оширилса, қўшимча равишда унинг аккредитация карточкаси;

ваколатхона ёки филиал давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (юридик шахс мақомига эга бўлганлар учун) ёки ваколатхона аккредитация қилинганлиги тўғрисида сертификат (хорижий тижорат ташкилоти томонидан ташкил этилганлар учун);

юридик шахс - асосий ташкилотнинг расмий рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма);

в) якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ҳужжат;

г) норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси учун:

давлат солиқ хизмати органида доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида ҳужжат;

доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошираётган норезидент юридик шахснинг шартномаси ёки норезидент юридик шахс номидан Ўзбекистон Республикасида иш юритиш учун берилган ишончномаси, шунингдек мажбуриятларининг бажарилиши доимий муассаса ташкил топишига олиб келадиган шартнома мавжуд бўлса, шу шартнома;

доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошираётган юридик шахснинг раҳбари тайинланганлиги тўғрисида ҳужжат;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс тайинланганлиги ҳақида ҳужжат;

д) чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ҳамда иқтисодий ва техник ҳамкорлик, шунингдек мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича чет эл давлатлар ҳукумати ташкилотларининг ваколатхоналари учун:

чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг, иқтисодий ва техник ҳамкорлик ёки мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича чет эл давлатлар ҳукумати ташкилотларининг ваколатхоналари бошлиқларининг аккредитация карточкаси;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчига ушбу вазифалар юклатилганлиги ҳақида ҳужжат, агар ушбу вазифалар чет эл фуқароси томонидан амалга оширилса, қўшимча равишда унинг аккредитация карточкаси".


18. Қуйидаги мазмундаги 298-1 ва 298-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"298-1. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлашда битта банкда битта ҳисоб рақами очиш учун тақдим этиладиган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалари учун битта реестр рақами берилади.

298-2. Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг юридик шахсни тугатиш комиссияси томонидан тайинланган шахснинг ёки тугатувчи ҳисобланган жисмоний шахснинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалардаги имзосини ҳақиқийлигини шаҳодатлашда унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ, суд ҳужжати ва ҳоказо), тугатилаётган юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари, давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади".


19. 299-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"299. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалардаги юридик шахс мансабдор шахсининг, якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган деҳқон хўжалиги бошлиғининг имзолари ҳақиқийлигини шаҳодатлашда реестрга уларни давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва санаси ёзиб қўйилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 42-43-сон, 373-модда.



































Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск