язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 20.05.2010 й. 92-мх-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2010 й. 2090-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2010 й.

N 2090-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.05.2010 й.

N 92-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 1 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сонли "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 137-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 13-сон, 99-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2010 йил 1 июндан бошлаб кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                               Р. Муҳитдинов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 1-банднинг биринчи хатбошиси, 29-банднинг биринчи хатбошиси, 178-банднинг иккинчи хатбошиси, 225 - 231-бандлар, 239-банд, 241-банднинг учинчи хатбошиси, 252-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 254 ва 256-бандлар, 275-банднинг учинчи хатбошиси, 280-банд, 336 ва 365-бандлардаги "давлат нотариуси" ва "Давлат нотариуси" деган сўзлар тегишлича "нотариус" ва "Нотариус" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Нотариал идорадан" деган сўзлар "Давлат нотариал идорасидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 9-банддаги "нотариал идора" ва "нотариал идорага" деган сўзлар тегишлича "давлат нотариал идораси" ва "давлат нотариал идорасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 16-бандда:


биринчи хатбошидан "ёки хусусий нотариуснинг идорасида ишловчи шахслар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


иккинчи хатбошидаги "нотариал идорада" деган сўзлар "давлат нотариал идорасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 26-бандда:


биринчи хатбошидаги "(тариф бўйича ҳақ)" деган сўзлар чиқариб ташлансин ҳамда "нотариал идоранинг" деган сўзлар "давлат нотариал идорасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


иккинчи хатбошидаги "(тариф бўйича ҳақ)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8. 27-банднинг биринчи хатбошисидаги "нотариал идораларда" деган сўзлар "давлат нотариал идораларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 31-банднинг биринчи хатбошиси, 94 ва 130-бандлар, 153-банднинг иккинчи хатбошиси, 316-банднинг иккинчи хатбошиси ва 347-банддаги "нотариал идорада" ва "Нотариал идорада" деган сўзлар тегишлича "давлат нотариал идорасида" ва "Давлат нотариал идорасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 34-бандда:


биринчи хатбошидаги "Давлат нотариуси" деган сўзлар "Нотариус" деган сўз билан алмаштирилсин;


иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


11. 42 ва 43-бандлар, 45-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси, 95-банднинг йигирма биринчи хатбошиси, 107-банднинг ўнинчи хатбошиси, 112-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари, 117-банднинг ўн иккинчи хатбошиси, 125-банднинг ўн бешинчи хатбошиси, 126, 303 ва 313-бандлар, 316-банднинг иккинчи хатбошиси, 331 ва 334-бандлардан "(тариф бўйича ҳақ)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


12. 46-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. 127-бандда:


биринчи хатбошидаги "давлат нотариуси" деган сўзлар "нотариус" деган сўз билан алмаштирилсин;


иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


14. 163-банддаги "нотариал идора" деган сўзлар "давлат нотариал идораси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 205-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат нотариусига" деган сўзлар "нотариусга" деган сўз билан алмаштирилсин.


16. 206-банддаги "давлат нотариусига" ва "давлат нотариуси" деган сўзлар тегишлича "нотариусга" ва "нотариус" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 228-банднинг биринчи хатбошиси, 284 ва 366-бандлар, 372-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат нотариуслари" ва "давлат нотариуслари" деган сўзлар тегишлича "Нотариуслар" ва "нотариуслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 229-банднинг биринчи хатбошиси, 242-банднинг биринчи хатбошиси ва 334-банддаги "нотариал идорага" деган сўзлар "давлат нотариал идорасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 282-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


20. 285-бандда:


биринчи хатбошидаги "Давлат нотариуслари" деган сўзлар "Нотариуслар" деган сўз билан алмаштирилсин ҳамда "шунингдек хусусий нотариусларнинг тегишли хабарномаларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


учинчи хатбошидаги "Давлат нотариуси" деган сўзлар "Нотариус" деган сўз билан алмаштирилсин.


21. 324-бандда:


биринчи хатбошидаги "Давлат нотариуслари" деган сўзлар "Нотариуслар" деган сўз билан алмаштирилсин;


иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


22. 337-банддаги "давлат нотариусининг" деган сўзлар "нотариуснинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


23. 339-банддан "ва хусусий нотариуснинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


24. 367-банддаги "нотариал идорага" ва "давлат нотариуси" деган сўзлар тегишлича "давлат нотариал идорасига" ва "нотариус" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. 369-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 370-банддаги "давлат нотариуслари ва хусусий нотариуслар" деган сўзлар "нотариуслари" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 160-модда.