ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш Қоидалари (АВ томонидан 19.06.2006 й. 1584-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирлигининг 19.06.2006 й. 95-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 19 июнда 1584-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирининг

2006 йил 19 июндаги

95-мҳ-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан

шуғулланувчи нотариуслар томонидан бериладиган

гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш,

сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш

ҚОИДАЛАРИ


1. Гербли (махсус) бланкалар қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисобланади ва маълум серия, тартиб рақами, ҳудудий кодига эга бўлиб, уларнинг шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва унинг буюртмасига кўра фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси босма фабрикасида (бундан буён матнда "Давлат белгиси" босма фабрикаси деб юритилади) муҳофазаланган қоғозларда тайёрланади.

Гербли бланкаларни "Давлат белгиси" босма фабрикасидан қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш (жўнатиш) Адлия вазирлигининг буйруғи билан тайинланган масъул ходим зиммасига юклатилади.

Гербли бланкаларни Адлия вазирлигидан қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда "адлия бошқармаси" деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан тайинланган масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.


2. Адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан уч кишидан (бошқарма бошлиғининг нотариат ишлари бўйича масъул ўринбосари, бош ҳисобчи ва нотариат ишлари бўйича масъул ходим) иборат таркибда тузилган махсус комиссия гербли бланкаларни қабул қилаётганида ўрамлар сонини, ўрам ёрлиғининг бутунлигини, агар бузилган бўлса ўрам ёрлиғида кўрсатилган бланкалар рақамлари ва сони тўғрилигини, бланкалар сони юкхат билан тўғри келиш келмаслигини текшириши ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузиши зарур.

Махсус комиссия давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (бундан буён матнда нотариал идоралар деб юритилади) томонидан тўлдирилиши чоғида бузилган бланкаларни далолатнома асосида қабул қилиб олади ва икки нусхада тузилган далолатнома бўйича ҳар йили бир марта ёқиш йўли билан йўқ қилади ҳамда мазкур далолатноманинг бир нусхасини йиллик ҳисобот билан Адлия вазирлигига тақдим қилади.

3. "Давлат белгиси" босма фабрикасидан қабул қилинган гербли бланкалар Адлия вазирлигида шу куниёқ зудлик билан сақланиши учун масъул шахс томонидан, юкхат асосида гербли бланкалар ҳисобини юритиш дафтарига уларнинг ҳисоби, бланканинг тури, серияси, рақами, ҳудудий коди, сони ва қабул қилинган вақти кўрсатилган ҳолда кирим қилинади.

4. Адлия вазирлигидан қабул қилинган гербли бланкалар адлия бошқармасида, шу куниёқ зудлик билан сақланиши учун масъул шахс томонидан юкхат асосида гербли бланкалар ҳисобини юритиш дафтарига уларнинг ҳисоби, бланканинг тури, серияси, рақами, сони ва қабул қилинган вақти кўрсатилган ҳолда кирим қилинади (1-илова).

Худди шу тартибда гербли бланкаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари Адлия вазирлигининг Ишлар бошқармаси томонидан юритилади.

Ташқи ишлар вазирлиги консуллик муассасалари гербли бланкалар билан, эҳтиёжига қараб, Тошкент шаҳри учун тайёрлатилган сериядаги гербли бланкалар ҳисобидан таъминланади. Консуллик муассасалари томонидан гербли бланкалар бўйича ҳисобот Ташқи ишлар вазирлигига белгиланган тартибда топширилади.


5. Адлия бошқармасида гербли бланкаларни нотариал идораларга тарқатиш дафтарлари давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар учун алоҳида-алоҳида юритилади. Улар рақамланиб, тикилиб, адлия бошқармасининг раҳбарияти томонидан имзоланиб, муҳрланади (2-илова).

7. Адлия бошқармаси нотариал идораларни гербли бланкалар билан бир йиллик эҳтиёжи миқдорида таъминлайди ва сарфланиши устидан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) орқали назорат қилади.

8. Адлия бошқармасидан гербли бланкалар нотариусларга гербли бланкаларни тарқатиш дафтарида уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилиб, имзоси қўйдирилган ҳолда берилади.

9. Гербли бланкалар билан ишлашда ушбу Қоидаларда белгиланган тартибга риоя қилиниши учун нотариуслар шахсан масъулдир.

10. Гербли бланкаларнинг йўқолганлиги ёки ноқонуний сарфланганлиги ҳолатлари аниқланган ҳолда 24 соат ичида Адлия вазирлигига махсус хабар берилиши ва беш кун ичида хизмат текшируви ўтказилиши, зарур ҳолларда, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилиши лозим.

Йўқолган ва бузилган гербли бланкалар ҳақидаги маълумотлар (бланканинг тури, серияси, рақами, ҳудудий коди) нотариуслар томонидан Тизимга киритилади.

11. Адлия бошқармасида гербли бланкаларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфи бўйича масъулият бошқарма бошлиғининг нотариат ишлари бўйича масъул ўринбосарига юклатилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган масъул шахс узрли сабабларга кўра ишда вақтинча бўлмаганида (таътил, хизмат сафари, касаллик сабабли ва ҳ.к.), жавобгарлик тегишли буйруқ билан тайинланган шахсга юклатилади.

12. Давлат нотариал идораси нотариуси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ундаги гербли бланкалар далолатнома орқали адлия бошқармасига топширилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг лицензияси бекор қилинганда ёки амал қилиши тугатилганда ундаги гербли бланкалар далолатнома орқали адлия бошқармасига топширилади.

13. Нотариуслар адлия бошқармасидан гербли бланкаларни қабул қилиб олаётганида, махсус комиссия аъзолари иштирокида ҳар бир бланка ўрами алоҳида очилган ҳолда текшириб кўрилади. Бланкаларнинг етишмаслиги ёки нуқсони борлари (ҳимоя катакларининг, босма матннинг йўқлиги ёки бузилганлиги, тартиб рақамларининг такрорийлиги ёхуд бошқа сериялар, худудий коди ёки тартиб рақамлари бўлган, қийшайган шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки ўрам ёрлиғига бошқача тарзда номувофиқ бўлган бланкалар) аниқланган тақдирда махсус комиссия томонидан уч нусхада далолатнома тузилади ва шу куниёқ Адлия вазирлигига факс орқали махсус хабар қилинади. Далолатноманинг биринчи ва иккинчи нусхалари нуқсонли бланкалар чиққан ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор бланкалар ҳамда илова хат билан уч кун ичида Адлия вазирлигига жўнатилади. Бу ҳолда далолатноманинг иккинчи нусхаси Адлия вазирлигида қолдирилиб, биринчи нусхаси ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор бланкалар билан тегишли хат орқали "Давлат белгиси" босма фабрикасига жўнатилади. Далолатноманинг учинчи нусхаси ўрам ёрлиғи ксеронусхаси билан бевосита адлия бошқармасида қолдирилади.

16. Қатъий ҳисобдаги гербли бланкалар адлия бошқармасида махсус жиҳозланган, бегона шахслар кириши тақиқланган алоҳида хоналарда, нотариал идораларда пўлат сейфларда ёхуд махсус темир шкафларда сақланиши зарур.

Гербли бланкалар билан ишлаш ҳуқуқига, уларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфи учун масъул бўлган шахсларгина эгадир. Гербли бланкалар сақланаётган хонага кириш ва гербли бланкаларнинг сақланиш аҳволини кўриб чиқишга, улар учун масъул шахслардан ташқари, уларнинг иштирокида адлия бошқармаси ва Адлия вазирлигининг масъул ходимлари ҳақлидирлар.


17. Ишдан ташқари вақтларда гербли бланкалар сақланаётган темир шкафлар, сейфлар ва хоналар белгиланган тартибда муҳрланган бўлиши лозим.


18. Нотариал идораларининг фаолияти Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаси томонидан ўрганилганда гербли бланкаларнинг сақланиши ва сарфланиши ҳолатлари албатта текширилади ва натижаси ҳақида ўрганиш юзасидан тузилган маълумотномада кўрсатилади.

19. Нотариуслар томонидан сарфланган гербли бланкалари ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади.

24. Нотариал идораларида тўлдириш вақтида бузилган гербли бланкалар тегишли далолатнома тузилиб, ҳар ойда гербли бланкалар ҳисоботи билан бирга адлия бошқармасига топширилади.

Адлия бошқармасининг гербли бланкалар учун масъул ходими иштирокида уларнинг серия, тартиб рақамлари қирқиб олиниб, далолатноманинг 1-нусхасига илова қилингандан кейин, махсус комиссия иштирокида ёқиш йўли билан йўқ қилинади.


25. Адлия бошқармалари сарфланган ва қолдиқ гербли бланкалар тўғрисида ҳисоботларни ҳар чоракда Адлия вазирлигига топширади.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни

нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган

гербли бланкаларни кирим қилиш

ДАФТАРИ

Юкхат рақами

ва санаси


Бланка номи


Бланка серияси

ва рақами


Кирим

қилинган сана


Сони


Имзо














Автомототранспорт воситалар билан

боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда

фойдаланиладиган гербли бланкаларини кирим қилиш

ДАФТАРИ

Юкхат рақами

ва санаси


Бланка номи


Бланка серияси

ва рақами


Кирим

қилинган сана


Сони


Имзо














       





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни

нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган

гербли бланкаларини тарқатиш

ДАФТАРИ

Нотариал

идора номи


Нотариуснинг

Ф.И.О.


Бланка номи


Бланка

серияси ва

рақами


Тарқатилган

сана


Сони


Имзо

















Автомототранспорт воситалар билан

боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда

фойдаланиладиган гербли бланкаларини тарқатиш

ДАФТАРИ

Нотариал

идора номи


Нотариуснинг

Ф.И.О.


Бланка номи


Бланка

серияси ва

рақами


Тарқатилган

сана


Сони


Имзо


















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 239-модда.




































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск