Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 15.11.2010 й. 264-мх-сон "Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.11.2010 й. 1521-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.11.2010 й.

N 1521-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.11.2010 й.

N 264-мҳ


БУЙРУҒИ



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2010 йил 25 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2005 йил 12 ноябрдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1521, 2005 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 351-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                        А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5-банддаги "юритилади" деган сўз "юритилиши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 9-бандда:

олтинчи хатбошисидаги "саккизинчи хатбошисида" деган сўзлар "саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Охирги уч йил мобайнида нотариус лавозимида ишлаган шахслардан малака имтиҳонини топширганлиги ёки қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма талаб қилинмайди".


3. 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишчи органи томонидан ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари алоҳида ўрганиб чиқилади. Талабгорнинг танловда иштирок этишини рад этишга асослар мавжуд бўлса, ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади".


4. 12-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танлов ўтказишга қайта эълон тегишли хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб етти кун муддат ичида берилиши лозим. Мазкур Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошиси ва 29-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, танлов ўтказишга қайта эълон бериш кўрсатилган муддат ичида комиссия қарорига асосан амалга оширилади".


5. 23-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳар бир танлов варақаси танловда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган бўлиши шарт. Танлов варақасининг биринчи варағи Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади".


6. 1а-иловадан "20___йил "___"___________да" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 46-сон, 424-модда.








































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск