Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Юридик хизмат /

Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.08.2007 й. 182-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 24 августдаги

182-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари,

муассасалари ва ташкилотларининг

юридик хизмати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари ҳамда давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда "корхона" деб аталади) юридик хизмати фаолиятига қўйиладиган талабларни, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.

Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун ушбу Низом тавсиявий хусусиятга эга.


2. Корхонанинг юридик хизмати - корхона фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий бўлинма ёхуд лавозим. Юридик хизмат бевосита корхонанинг раҳбарига бўйсунади.


3. Юридик хизмат юридик департамент, юридик бошқарма, юридик бўлим, юридик бюро шаклида ташкил қилиниши ёхуд битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсультдан иборат бўлиши мумкин.

Юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартиришга ёхуд уларни корхонанинг бошқа таркибий бўлинмаларига қайта тақсимлашга йўл қўйилмайди.

Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Корхонанинг юридик хизмати ходими лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган шахс ишлаши мумкин.

Юридик хизмат бошлиғи лавозимига олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.

Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар.

Адлия органларида стажировкадан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


5. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар юридик хизмат ходими лавозимида ишлаши мумкин эмас.


II. ЮРИДИК ХИЗМАТНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар корхона юридик хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) корхона ва унинг таркибий бўлинмалари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашда қатнашиш;

б) корхона ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини оширишда қатнашиш;

в) корхона ва унинг таркибий бўлинмалари мулкининг сақланишини ҳуқуқий воситалар орқали таъминлаш ишларини ташкил қилиш;

г) корхонада шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашиш;

д) судларда ва бошқа идораларда корхонанинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш.


7. Корхонанинг юридик хизмати ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради:

1) қонунийликни таъминлаш ва ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасида:

а) корхона раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини амалдаги қонунчиликка мувофиқлик юзасидан текширади ҳамда эътироз ва таклифлари бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳага юридик хизмат томонидан корхонанинг бошқа таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади.

б) корхонада ва унинг таркибий бўлинмаларида қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар киритади;

в) корхонада меҳнат ҳақидаги қонунларга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоавий шартнома, жамоавий битимлар ва бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка мувофиқлик юзасидан текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;

г) корхонанинг касаба уюшмаси ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларига ўз ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади;

д) корхона ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, бундай тадбирларни ўтказишда қатнашади;

е) корхона ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга корхона фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишда кўмаклашади, зарур ҳолларда ушбу ҳужжатлар бўйича тушунтиришлар беради;

2) мулкнинг сақланишини ҳуқуқий воситалар орқали таъминлаш соҳасида:

а) мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;

б) бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда корхонада мулкнинг талон-тарож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-тарож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;

в) моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради;

3) шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:

а) бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда корхонанинг шартномаларини тайёрлаш ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади, шартномалар лойиҳаларига, агар эътирозлари ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан корхонанинг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

б) қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди;

в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади, корхона томонидан тузилган шартномаларнинг зарур даражада бажарилиши бўйича таклифлар киритади;

г) корхонанинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва корхонага нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда қатнашади, корхонада талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

д) тегишли бўлинмалар билан биргаликда корхонанинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўради;

е) шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича даъво ишларини олиб боради;

ж) корхонанинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ва белгиланган тартибда суд мажлисларида қатнашади;

4) бошқа соҳаларда:

а) таркибий бўлинмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолиятининг турли йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;

б) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди, ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига таклифлар киритади.

в) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.



III. ЮРИДИК ХИЗМАТНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Корхонанинг юридик хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) корхона ва унинг таркибий бўлинмалари мансабдор шахсларидан юридик хизматга юкланган функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар олиш;

б) раҳбарият топшириғига кўра ёки тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарлари розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга ва ҳуқуқий ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;

в) қонунчиликка зид бўлган ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаш учун ижрочиларига қайтариш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, хулосалар бериш, раҳбарият топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан бошқа бўлинмалар билан биргаликда лойиҳаларни пухта ишлашда қатнашиш;

г) корхона ва унинг таркибий бўлинмаларининг қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд қонун бузилишга йўл қўяётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида раҳбариятта таклифлар киритиш;

д) корхона ва унинг таркибий бўлинмаларида ўтказилаётган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда қатнашиш, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқий хулосалар бериш.

Юридик хизмат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Юридик хизмат ходими:

юридик хизматга юкланган вазифаларни зарур даражада ва самарали бажариши;

корхонада ва унинг таркибий бўлинмаларида аниқланган қонун бузилишлари тўғрисида зудлик билан раҳбариятга хабар бериши;

белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт.

Юридик хизмат ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



IV. ЮРИДИК ХИЗМАТНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Юридик хизмат ходими ўзи виза қўйган ҳужжатлар лойиҳалари ва ўзи томонидан берилган хулосаларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.


11. Юридик хизмат ходими ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.



V. УШБУ НИЗОМНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Адлия органлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Низом ва юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизматлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан бузилишларининг аниқланган ҳолатларини бартараф этишга, шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортишга йўналтирилган чораларни кўради.

Адлия органлари юридик хизмат фаолиятига тегишли ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни корхоналардан сўраб олиш ҳуқуқига эга.

13. Адлия органлари:

корхоналарда ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

ҳар чоракда корхоналардан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, умумлаштириш маълумотларини ўрганади ва корхоналарнинг юридик хизматларига кўрсатмалар беради, шунингдек уларни тайёрлаш давомида йўл қўйилган аниқланган тизимли камчиликларни бартараф этиш юзасидан методик ёрдам кўрсатади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 355-модда.















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск