Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2004 й. 58-сон "Устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2004 й.

N 58



УСТУВОР ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Устувор инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотларининг ҳамда донор мамлакатларнинг молиявий ресурсларини ва грантларини жалб этиш жараёнида республика давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:

устувор инвестиция лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларнинг портфелини шакллантириш, иқтисодий ривожлантириш ва таркибий ўзгартиришларнинг узоқ муддатли прогнозлари ва устуворликлари, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан Ҳукумат томонидан белгиланган йўналишлар асосида халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан уларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

халқаро молия тузилмалари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт баки), хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга уларни жалб этиш юзасидан истиқболли ва жорий дастурларни ўрганиш, умумлаштириш ва таклифлар тайёрлаш;

инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, молиялаштириш ташкилотларига қўйиладиган стандартларга тўлиқ мувофиқ ҳолда уларни белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш;

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, амалга ошириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инвестиция жараёни самарадорлигини ошириш ва устувор инвестиция лойиҳалари портфелини янгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш юклансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилишини таъминлайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига қўшимча вазифалар юкланиши муносабати билан марказий аппарат ходимлари сонини 4 кишига кўпайтиришга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ ходимларнинг қўшимча сони таъминотига Давлат бюджети ҳисобига маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 10-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 февралдаги

58-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил

22 январдаги 37-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда "146" рақами "150" рақами билан алмаштирилсин.


2. 1а-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 5-иловада:

а) 9-банд қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

"республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция дастурларини амалга оширишга халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатларни иштирок этишга фаол жалб этиш мақсадида улар билан ҳамкорлик ишларини мувофиқлаштириш";

10-банд қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

"устувор инвестиция лойиҳаларини пухта ишлаб чиқади ва уларнинг портфелини шакллантиради, узоқ муддатли прогнозлар, ривожлантириш устуворликлари, таркибий ўзгартиришлар, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишлари асосида халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан уларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

халқаро молия тузилмалари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки), хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга уларни жалб этиш юзасидан истиқболли ва жорий дастурларни ўрганади, умумлаштиради ва таклифлар тайёрлайди;

инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари ишлаб чиқилишини, улар молиялаштириш ташкилотларига қўйиладиган стандартларга тўлиқ мувофиқ ҳолда зарурат бўлганда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини мувофиқлаштиради;

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, амалга ошириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, республикадаги иқтисодий ва ижтимоий қайта ўзгартиришлар стратегиясидан келиб чиқиб инвестиция жараёни самарадорлигини ошириш ва устувор инвестиция лойиҳалари портфелини янгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритади.

в) 16-бандда:

"бош бошқармалар" сўзларидан кейин "бошқармалар" сўзи қўшилсин;

иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бошқарма бошлиқлари мақомига кўра бош бошқарма бошлиғига, бўлимлар бошлиқлари - бошқарма бошлиғига, гуруҳлар раҳбарлари эса - бошқарма бошлиғининг ўринбосарига тенглаштирилади";

учинчи хат бошида "Иқтисодиёт вазирлигининг" сўзларидан кейин "бошқарма" сўзи қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 6-сон, 70-модда.





























































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск