Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.02.1994 й. ПФ-769-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.02.1994 й.

N ПФ-769



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини рўёбга чиқаришда, халқаро муносабатлар соҳасида, унинг давлат манфаатларини ҳимоя қилишда Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг муассасалари роли ҳамда масъулиятини ошириш, шунингдек бунинг учун зарур ҳуқуқий, ташкилий асосларни ва моддий-техникавий негизни вужудга келтириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ташқи ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг стратегияси, унинг ташқи сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқариш масалалари, шунингдек давлат халқаро фаолиятининг умумий муаммолари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

халқаро алоқаларни ривожлантириш борасида давлат органларининг ишини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради;

республика органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг миллий давлат манфаатларини, шунингдек уни чет эллардаги фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди;

республика ҳудудида хорижий ваколатхоналар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик ҳамда консуллик дахлсизлигига риоя этиш учун шарт-шароит яратади ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ уларга ўз вазифаларини бажаришларида кўмаклашади.

Мана шу вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бошқа мамлакатларнинг тегишли давлат органлари ҳамда ташқи сиёсат муассасалари билан, шунингдек халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда музокаралар бошлашга ҳамда шартнома ва битимлар тузишга ҳақлидир.


2. Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига биноан ташқи сиёсий фаолиятга тааллуқли масалалар бўйича қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, республика қонунларига ўзгартиш ва қўшимча киритишга оид таклифларни тайёрлаш;

Ташқи ишлар вазирлиги муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда киритиш.


3. Дипломатия ва консуллик муассасаларини ривожлантириш республика жамғармаси ташкил этилсин. У консуллик хизматлари учун белгиланган тартибда ундириб олинадиган йиғимлар, давлат бюджети маблағлари, шунингдек амалдаги қонунларга мувофиқ бошқа манбалар ҳисобига тузилади. Бунда қуйидагилар белгилансин:

хорижий валютада солиқ бўлмаган давлат тўловларини олиш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида 1993 йил 31 июлда чиқарилган 635-сон Фармоннинг амал қилиши мазкур Фармон чиққан кундан бошлаб уч йил мобайнида Ташқи ишлар вазирлигига дахл этмайди;

мазкур Фармон чиққан кундан бошлаб уч йил мобайнида консуллик йиғимларидан тушадиган валютанинг 100 фоизи Дипломатия ва консуллик муассасаларини ривожлантириш республика жамғармасининг валюта ҳисобварақасига ўтказилади.


4. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари зиммасига ташқи алоқаларни ривожлантириш, шунингдек ўз валюталари доирасида тегишли норматив ҳужжатларни чиқариш борасидаги фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан мувофиқлаштириш мажбурияти юклатилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилиб, вазирликнинг норматив ва моддий-молиявий негизини янада ривожлантиришни, шунингдек:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида "Жаҳон" ихтисослаштирилган нашриётини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ТИВ нашриёти сифатида "Жаҳон ва сиёсат" журналини;

жаҳоннинг асосий минтақалари бўйича ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва мамлакатшунослик соҳасидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш учун Ўзбекистон Республикаси "Жаҳон" Халқаро ахборот марказини ташкил қилишни кўзда тутсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов
















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск