Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.1994 й. 434-сон "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.1994 й.

N 434



КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 23 августдаги ПФ-938-сон Фармонни бажариш ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиклансин.

Зарурат бўлганда 1994 йилнинг IV чораги якунлари бўйича мазкур Низомга зарур тузатишлар ва аниқликлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кам таъминланган оилаларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тўловларини амалга ошириш учун бюджетдан ва бюджетдан ташқари маблағларни ажратиш ҳамда улардан белгиланган мақсадда фойдаланишни назорат қилиш тартибини 1 сентябргача ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари шу йилнинг 15 сентябригача бўлган муддатда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағлар қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллалар фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамғарма банки муассасаларидаги янгидан очилаётган махсус счётларига ўтказилсин.


4. Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳарлар хокимликлари, маҳаллий молия органлари, меҳнат, иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий органлар кам таъминлангаи оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳар томонлама амалий ва услубий ёрдам берсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (назорат-тафтиш Бош бошқармаси) шу йилнинг ноябрида кам таъминланган оилаларга ҳар ойда бериладиган моддий ёрдам тўловлари харажатларини маблағ билан таъминпаш ҳамда улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш тартибининг бажарилишини текшириш-тафтиш қилишни амалга оширсин. Текшириш натижалари ҳукуматга маълум қилинсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., 8-сон, 40-модда.









































Время: 0.1604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск