Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.08.1994 й. 434-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 24 августдаги

434-сон қарорига

ИЛОВА



Кам таьминланган оилаларни ҳисобга олиш,

уларга моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ жорий этилган кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга ҳар ойлик моддий ёрдам (бундан кейин "моддий ёрдам" деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Кам даромадли оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш ва унинг миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарор фуқаролариинг ўзини ўзи бошқариш органлари - қўрғон, қишлок, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролари йиғинлари, йиғинни ўтказиш имкони бўлмаганда кўчалар, турар жойлар, қишлоқ, овул маҳаллалари фуқаролари вакилларининг йиғилиши ёки фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия томонидан қабул қилинади.

Фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия таркиби фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи энг обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Ушбу Комиссияга фуқаролар йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса унинг бутун ваколати даврига сайланади. Мазкур комиссия аъзоларининг таркиби камида 20 киши. Бунда комиссия таркиби, раисдан ташқари, ҳар йили 50 фоизга янгиланади.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кам таъминланган оилаларни аниқлашда ва уларга моддий ердам тайинлашда (қуйидаги асосий қоидаларга амал қилишлари керак:

- ижтимоий адолатга сўзсиз қатъий риоя қилиш;

- кўрсатилаётган моддий ёрдамнинг адресли бўлишини, ҳақиқатан муқтож оилаларга берилишини таъминлаш;

- оилалар ва фукаролар томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларига боқимандаларча ёндашишга йўл қўймаслик;

- оила аъзоларининг, айниқса болаларнинг моддий фаровонлигни оширишда оила масъулиятини ошириш, ҳар томонлама жисмоний ва маънавий ривожланиш, билим ва касб-қунар даражасини ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратиш.


4. Ҳар ойлик моддий ёрдам оилага 6 (олти) ой муддатга тайинланади ва тўланади. Ушбу муддат тугагач, агар оилада моддий аҳвол яхшиланмаган бўлса, ёрдам мазкур Низомда белгиланган янги муддатга тайинланиши мумкин.

5. Қуйидагилар оилаларга ҳар ойлик моддий ердам тўлашни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:

- республика бюджети маблағлари;

- маҳаллий (вилоят, шаҳар ва туманлар) бюджет маблағлари;

- бюджетдан ташқари турли манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхона ва хўжаликларнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар). Мазкур маблағлар қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳқалла фукаролари ўзини ўзи бошқариш органларининг жамғарма банкининг тегишли муассасаларидаги махсус счётларига ўтказилади ва олиб қўйилмайди.


II. ОИЛАГА ҲАР ОЙЛИК МОДДИЙ

ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ


7. Моддий ёрдам фуқароларнинг доимий яшаш жойидаги ўзини ўзи бошқариш органларига ёки қўрғон, қишлоқ, овул маҳалласига ёзма равишда ариза билан ёрдам сўраб мурожаат қилган оилаларга, айрим ҳолларда эса фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолининг) тавсиясига биноан тайинланади.

Аризага тасдиқланган шакл бўйича оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.

8. Объектив сабабларга кўра оиланинг биринчи навбатдаги эҳтиёжларини таъминлай олмайдиган кам даромадли оилалар ва ёлғиз фуқаролар (балоғатга етмаган болалари бўлган кўп болали оилалар; боқувчиси ногирон ёки меҳнат қобилиятини қисман йўқотган сурункали касал оилалар; ишсизларнинг оилалари; ёлғиз пенсионерлар ва бошқа ўта муҳтож оилалар) ҳар ойлик моддий ёрдам олиш ҳукуқига эгадирлар.

Оиланинг нафақага муҳтожлигини аниқлаш учун асос сифатида оиланинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган ўртача ойлик жами даромади миқдори қабул қилинади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳисоб рақамидаги маблағлар миқдоридан ва моддий ёрдамнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда моддий ёрдам кўрсатиш учун мезонлар ва асосларни мустақил равишда белгилайди. Бунда моддий ёрдам тайинлаш учун оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан кўп бўлмаслиги керак.

9. Оилага моддий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ариза ва тўланадиган ёрдамни ҳисобга олиб бориш қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла йиғини раиси (оқсоқолининг) котиби томонидан юритилади.


10. Аризачининг моддий ёрдамга муҳтожлик даражасини ва унга бериладиган ойлик моддий ёрдамнинг миқдорини белгилаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида махсус комиссиялар тузилади, унинг таркибига ушбу органларнинг маслаҳатчилари, котиби, шунингдек, зарурат бўлганда туман (шаҳар) солиқ ҳамда молия органларининг, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг вакиллари кирадилар.

11. Махсус комиссия ариза тушган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ёрдам сўраган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текширади.

12. Текширув натижалари 1-иловага* мувофиқ шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади, уни комиссиянинг барча аъзолари имзолайдилар. Далолатномада куйидаги маълумотлар акс эттирилади:

- текширилаётган оиланинг таркиби, унда бирга яшовчиларнинг ҳаммаси, қариндошлиги бўлган ва бирга умумий рўзғор юритувчилар ҳисобга олинади;

- оиланинг доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида рўйхатга олинмаган меҳнатга қобилиятли ёшдаги аъзолари, бола икки ёшга тўлгунга қадар унга қаровчи аёллар, шунингдек, 18 ёшгача бўлган ўқувчилар бундан мустасно;

- оиланинг текшириш вақтидаги жами пул даромадларининг манбалари ва миқдори;

- томорқа участкаси майдони ва ундан даромад олиш имкониятлари;

- оила мол-мулкининг қиймати (дала ҳовли, автомобиль, мотоцикл ва зеб-зийнатларнинг мавжудлиги);

- оиланинг муҳтожлик даражаси хақидаги комиссия хулосаси ва ҳар ойда бериладиган моддий ёрдамнинг тавсия қилинаётган миқдори хақида комиссия хулосаси.


13. Махсус комиссия оилага моддий ердам тайинлаш ҳақидаги аризани оилада моддий таъминотнинг етарлилиги, анчагина мол-мулк жамғармаси мавжудлиги, шунингдек, меҳнат фаолиятидан бош тортиш ҳоллари аниқланган тақдирда рад этиш хуқуқига эгадир.

14. Ариза берган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари ва махсус комиссия хулосаси буйича ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати тузилади хамда йилнинг ҳар чорагида бир марта қурғон, қишлоқ, овул, маҳалла фуқароларининг йиғини (йиғилиши) ёки фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия муҳокамасига киритилади.

15. Моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш учун рўйхатга киритиладиган оилалар сони, шунингдек, ҳар бир муаян оила учун ҳар ойлик тўловлар миқдори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан мустақил равишда, шу мақсадлар учун уларнинг счётида мавжуд бўлган маблағлардан келиб чиқкан ҳолда аниқланади.

Ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори энг иш ҳақининг ўша вақтда амалда бўлган 1,5 дан 3 (уч) бараваригача миқдорида белгиланиши керак.

Оиланинг муҳтожлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссия томонидан белгиланган ҳар ойлик моддий ёрдам миқдори фуқароларнинг умумий йиғини (йиғилиши)да ёки фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия томонидан тасдиқланади ва фақат шундан кейингина тўланади.

Фуқаролар йиғини ёки фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия кам таъминланган оилага берилган моддий ёрдам суммасининг бир қисмини мазкур оиланинг уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қарзларини қоплаш учун ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.


III. КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА

МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


16. Оилага моддий ёрдам тайинлаш ҳақида қарор қабул қилишда аризачининг фуқаролар йиғинида (йиғилишида) ёки Комиссия йиғилишида қатнашиши шарт. Аризачининг йиғинда (йиғилишда) ёки Комиссия йиғилишида катнашишига имкон бермайдиган касаллик, бошқа узрли сабаблар бўлганда йиғинда (йиғилишда) ёки Комиссия йиғилишида оиланинг вояга етган аъзоларидан бири унинг ваколатли вакили бўлиб қатнашиши шарт.

Фуқаролар, Комиссия йиғини (мажлиси)га мажлисда қатнашишга аризачи ишлайдиган ташкилотлар раҳбарларини, туман солиқ, молия органлари, туманларнинг бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари вакилларини ва бошқаларни таклиф қилиш тавсия этилади.

17. Оилага моддий ёрдам тайинлаш хақидаги қарор унинг учун фуқаролар йиғини (йиғилиши)да ёки Комиссия йиғилишида қатнашганларнинг кўпчилик қисми овоз берган тақдирда хақиқий ҳисобланади.

Қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.


18. Оилага ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш хақидаги қарор 2-иловага мувофиқ шаклдаги йиғин (йиғилиш) ёки Комиссия йиғилиши баёни тарзида расмийлаштирилади, баёни раис (оқсоқол ) ва котиб имзолайди ва у беш кун муддатда аризачига маълум қилинади.

Моддий ёрдам тайинлаш рад эитлган тақдирда йиғилиш баёнида унинг асосланган сабаблари қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролар йиғини (йиғилиш) ёки Комиссия йиғилиши қарори устидан шикоят қилишга йўл қўйилмайди.


IV. ОИЛАЛАРГА ҲАР ОЙЛИК МОДДИЙ

ЁРДАМНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


19. Моддий ёрдам оладиган оилалар ҳисоби ва ҳар ойлик тўловлар миқдори қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла йиғини раиси (оқсоқол) нинг котиби томонидан махсус дафтарда қайд этиб борилади.


20. Котиб фуқаролар йиғини (йиғилиши) ёки Комиссия баёни асосида ҳар ойнинг 1 (биринчи) кунигача қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла бўйича оилаларга моддий ёрдам тўлаш ведомостини тузади ва халқ банкининг тегишли бўлимига тақдим этилади.

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни маблағ билан таъминлаш маҳаллий молия органлари томонидан, тўлов ойининг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади ва ойнинг 15-кунида якунланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўлов топшириқномаларини халқ банкининг тегишли бўлимларига маблағларнинг келиб тушишига кўра тақдим этадилар.

21. Аризачи узоқ (бир ойдан кўпроқ) вақт бўлмаган ёки вафот этган ҳолларда моддий ёрдам оиланинг балоғатга етган бошқа аъзосига тўланиши мумкин, бунда ёрдамни олиш учун мазкур ҳолатлар содир бўлган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай мурожаат қилинган бўлиши керак.


22. Оилага моддий ёрдам тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

- моддий ёрдам тўлаш муддати тугаганда;

- ёрдам кўрсатилаётган оиланинг моддий аҳволи ўзгарганда;

- доимий яшаш жойи ўзгарганда;

- оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида бузиб кўрсатилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланганда, агар ушбу маълумотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир қилиши мумкин бўлса.

23. Кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тўловига ажратилган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан фойдаланилмаган маблағлар йил тугагач олиб қўйилмайди ва улар фуқаролар йиғини (йиғилиши) ёки Комиссия қарорига биноан аҳоли яшайдиган жойларни ободонлаштиришга, газлаштиришга, сув билан таъминлашга, шунингдек бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилиши мумкин.

24. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамнинг тўғри ҳисобланишини, вақтида тўланишини назорат қилиш, Қароқолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.

*) 1-2-илова рус тилидаги матнда берилган.












































Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск