Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2001 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2001 й. 217-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2001 й.

N 217



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР, ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ВА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон  Республикасининг 2001 йилги  асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети  параметрлари  тўғрисида" 2000 йил 26 декабрдаги 500-сон қарорининг  қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукуматнинг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ҳукуматнинг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб  ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 16 майдаги

217-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиладиган қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги хат боши  билан тўлдирилсин:

"Белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, фаолият кўрсатаётганларини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун олиб келинаётган технологик асбоб-ускуналар ваколатли банкнинг тегишли тасдиқномаси мавжуд бўлган тақдирда бож тўловидан озод  қилинсин".






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 16 майдаги

217-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўшимча қийматдан бюджетга солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 1992 йил 15 июндаги 284-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ароқ-ликёр ва тамаки маҳсулотларига акциз ставкаларини ўзгартириш тўғрисида" 1995 йил 25 мартдаги 97-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Четдан олиб келинаётган алкоголли маҳсулотларга акциз ставкаларини ўзгартириш тўғрисида" 1995 йил 5 майдаги 161-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар, гилам ва гиламли буюмларга акциз ставкаларини ўзгартириш тўғрисида" 1995 йил 26 майдаги 186-сон қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Четга олиб чиқиб кетилаётган товарларнинг айрим турларига акциз солиғи жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 1 октябрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й. 10-сон, 28-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкаларини ўзгартириш тўғрисида" 1997 йил 14 июлдаги 357-сон қарори.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасидан импорт қилиб келтирилаётган товарларга акциз солиғининг вақтинчалик ставкаларини жорий этиш тўғрисида" 1999 йил 13 апрелдаги 173-сон қарори.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 25 августдаги 333-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2001 й., N 5, 27-модда.















































Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск