ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2014-06-сон, Марказий банк Бошқарувининг 290-В-1-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 08.02.2014 й. Қарори (АВ томонидан 26.02.2014 й. 1692-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.02.2014 й.

N 1692-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИНГ

08.02.2014 й.

N 2014-06


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.02.2014 й.

N 290-В-1


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи,

резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли

қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар

чиқарган  қимматли  қоғозларнинг  норезидентлар

томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 477-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 44-сон, 507-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 4 апрелдаги 2007-04, 290-B-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1692, 2007 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 25-26-сон, 274-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш

маркази Бош директори



Б. Атаханов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

    





Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи,

резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли

қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар

чиқарган  қимматли  қоғозларнинг  норезидентлар

томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасида "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) 1-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг иккинчи хатбошисида "беш" деган сўз "икки" деган сўз билан алмаштирилсин;


в) 11-бандда "олди-сотдиси бўйича бирламчи бозордаги" деган сўзлар "жойлаштириш бўйича олди-сотди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 12-банднинг биринчи хатбошисида "олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги" деган сўзлар "муомаласи бўйича олди-сотди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Норезидентлар томонидан давлат активларини акция кўринишида сотиб олиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.";


е) 20 ва 38-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 9-сон, 96-модда
































Время: 0.1825
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск