Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.02.2014 й. 2562-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.02.2014 й. 50-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 28 февралда 2562-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2014 йил 28 февралдаги

50-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

юридик хизмати ходими лавозимига тавсия

этиладиган номзодларни адлия органлари

билан келишиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда) мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳокимликларнинг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этилган номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) адлия органлари билан келишиш уларни тавсия этилган лавозимга лаёқатлилиги ва касбига муносиб ёки муносиб эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомнинг 5-бандига мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) билан келишилган ҳолда тайинланадилар.


3. Ҳокимликлар томонидан юридик хизмат лавозимига келишиш учун бир ва ундан ортиқ номзодлар тавсия этилиши мумкин.


4. Ҳокимликлар номзодни келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ҳокимнинг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;

номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот;

олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса.

Ҳокимлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.



II БОБ. НОМЗОДЛАР БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИШ


5. Номзодни келишиш у билан суҳбат ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


6. Суҳбат адлия органларида ташкил этиладиган ҳокимликларнинг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.


7. Комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан камида беш кишидан, яъни раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг тегишли ўринбосари, ҳудудий адлия органларида эса, ҳудудий адлия органи раҳбари комиссия раиси ҳисобланади.


8. Комиссия фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар унинг ишчи органи томонидан амалга оширилади. Бунда адлия органларининг тегишли таркибий бўлинмаси комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.


9. Суҳбат ҳужжатлар тегишли адлия органига келиб тушган санадан бошлаб бир ой ичида ўтказилади.


10. Ишчи орган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида уларда камчиликлар борлиги аниқланмаса, номзодни тавсия этган ҳокимликка суҳбат ўтказилишидан камида беш кун олдин суҳбат ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида ёзма равишда хабар беради.


11. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар борлиги аниқланган тақдирда, ишчи орган томонидан уч иш куни ичида номзодни суҳбатга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва номзодни тавсия этган ҳокимликка ёзма равишда хабар берилади.


12. Суҳбатга қўйишни рад этиш учун асос бўлган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим қилиниши мумкин.


13. Комиссия ишида аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.


14. Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан, конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.


15. Суҳбат натижалари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги суҳбат варақасида акс эттирилади. Суҳбат варақасида комиссия аъзолари томонидан берилган саволларнинг жавоби "тўғри", "нотўғри", "тўлиқ эмас" ёки "жавоб берилмади" шаклида баҳоланади.


16. Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Узрсиз сабабларга кўра суҳбатга келмаган номзодлар комиссия томонидан суҳбатдан ўтмаган деб топилади.


17. Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича тегишли ишчи органи уч иш куни ичида номзодни тавсия этган ҳокимликка ёзма равишда жавоб бериши лозим.


18. Суҳбатдан ўтган деб топилган номзодлар икки ҳафта давомида тегишли адлия органларида стажировка ўтайди.


19. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар уч ойдан сўнг, умумий асосларда ушбу лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Номзодларни келишиш билан боғлиқ тўпланган барча ҳужжатлар тегишли комиссиянинг ишчи органида сақланади.


21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА


Адлия органларига келишиш учун

тавсия этилган номзоднинг

АНКЕТАСИ

3 х 4 см

ўлчамли

фотосурат

учун жой


      


1.

Фамилияси ____________________________________________

Исми _________________________________________________

Отасининг исми ________________________________________

2.

Туғилган санаси (кун, ой ва йил) __________________________________

3.

Паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва уни берган органнинг номи:



4.

Яшаш жойи



вилоят _____________________

кўча _______________________

телефон ____________________


шаҳар (туман) _________________

уй, квартира рақами ____________

факс __________________________

5.

Маълумоти __________________

Таълим муассасасининг номи __

Мутахассислиги ______________

      

_______________________________

Тамомлаган йили ______________

6.

Меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил


Лавозими

(ташкилот кўрсатилган ҳолда)

Ташкилот жойлашган ер


ишга

кирган

вақти


ишдан

бўшаган

вақти











7.

Юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил


Лавозими

(ташкилот кўрсатилган ҳолда)

Ташкилот жойлашган ер


тайинлан-

ган вақти


озод

қилинган

вақти








     


Тўлдирилган санаси__________

Шахсий имзо ____________


     





Низомга

2-ИЛОВА



Адлия органларига келишиш учун тавсия этилган

номзоднинг яқин қариндошлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ф.И.О.


Қариндошлиги


Туғилган

йили ва жойи


Иш жойи

ва лавозими


Яшаш жойи










Яқин қариндошларининг рўйхатини тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман:

Номзод:




(Ф.И.О., имзо)


    





Низомга

3-ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг

юридик хизмати ходими лавозимига тавсия

этилган номзод билан суҳбат ўтказиш

ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси, исми, отасининг исми


2. Туғилган йили (санаси)


3. Маълумоти


4. Мутахассислиги


5. Умумий иш стажи ____, шу жумладан, юридик мутахассислик бўйича


6. Бошқа маълумотлар:


  


7. Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:


   


    


8. Номзоднинг эътирозлари ва таклифлари:


   


    


9. Овоз бериш натижалари:

ёқлаганлар ______________

қаршилар _______________

10. Суҳбат ўтказилган сана:


11. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича хулоса:


      


Комиссия раиси




(Ф.И.О., имзо)


Комиссия раисининг ўринбосари




(Ф.И.О., имзо)


Комиссия аъзолари:

1.




(Ф.И.О., имзо)


2.




(Ф.И.О., имзо)


3.




(Ф.И.О., имзо)


Ишчи орган масъул ходими




(Ф.И.О., имзо)


Суҳбат варақаси билан танишдим:




(сана ва номзоднинг имзоси)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 9-сон, 100-модда

































Время: 0.1579
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск