Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 28.02.2014 й. 2563-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.02.2014 й. 51-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 28 февралда 2563-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2014 йил 28 февралдаги

51-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган

ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот

тақдим этиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда) мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби, шунингдек ҳисобот шаклини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деганда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек туман ва шаҳар ҳокимликлари тушунилади.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомнинг 5-бандига мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига ҳисоб берадилар.



II БОБ. ҲИСОБОТ ТАҚДИМ ЭТИШ


3. Ҳокимликларнинг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклдаги жадвалга мувофиқ тақдим этилади.


4. Ҳисобот бевосита тегишли юридик хизмат ходими томонидан тўлдирилади ва имзоланади. Юридик хизмат бўлинма (департамент, бошқарма ёки бўлим) тарзида ташкил этилган бўлса, ундаги юридик хизмат ходимларининг ҳар бири ўзи томонидан бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тузади.

Агар юридик хизмат ходими ҳисобот чорагининг охирги ойида лавозимга тайинланган бўлса, у томонидан бажарилган ишлар бўйича маълумотлар кейинги чорак якуни бўйича тақдим этиладиган ҳисоботга қўшиб берилади.


5. Ҳисобот ҳар чорак якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўсиб борувчи тартибда қоғоз ва электрон шаклда кузатув хатига илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.


6. Тақдим қилинган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида адлия органлари томонидан уларда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниши мумкин.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Адлия органлари тегишли равишда ҳисоботларни умумлаштиради, таҳлил қилади, зарур ҳолларда, чора-тадбирлар белгилайди.


8. Ҳисоботларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгарлик юридик хизмат бошлиғи ва тегишли юридик хизмат ходимига, уларнинг адлия органларига белгиланган муддатларда тақдим қилиниши учун жавобгарлик эса, тегишли ҳокимга юклатилади.






Низомга

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган

ишлар тўғрисида адлия органларига тақдим этиладиган

СТАТИСТИК ҲИСОБОТ ШАКЛИ


01.01. - "___" _________ 20___ йил ҳолатига (ҳисобот даври)


(чораклик, йиллик)

Т/р

Юридик

хизмат

ходими

Ф.И.О. ва

иш жойи


Юридик

хизмат

ходими

томонидан

ишлаб

чиқилган

маҳаллий

давлат

ҳокимияти

органлари

қарор

(фармойиш)-

лари сони


Юридик

хизмат

ходими

томонидан

кўриб

чиқилган

ва виза

қўйилган

маҳаллий

давлат

ҳокимияти

органлари

қарор

(фармойиш)-

лари сони


Ҳуқуқий

эксперти-

задан

ўтказилиб,

виза

қўйилган

норматив-

ҳуқуқий

тусдаги

қарорлар

лойиҳалари

сони (2-

устундан)


Шундан


Адлия

органига

ҳуқуқий

эксперти-

задан

ўтказиш

учун тақдим

этилган

норматив-

ҳуқуқий

тусдаги

қарорлар

лойиҳалари

сони


Шундан


халқ

депутат-

лари

Кенга-

шининг

норматив-

ҳуқуқий

тусдаги

қарорлари

лойиҳалари


ҳокимнинг

норматив-

ҳуқуқий

тусдаги

қарорлари

лойиҳа-

лари


халқ

депутат-

лари

Кенга-

шининг

норматив-

ҳуқуқий

тусдаги

қарорлари

лойиҳалари


ҳокимнинг

норматив-

ҳуқуқий

тусдаги

қарорлари

лойиҳа-

лари


1

2


3

4

5

6

7

8









Изоҳ: ҳисоботдаги кўрсаткичлар ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади.

(шакл давоми)


(чораклик, йиллик)

Т/р


Адлия

органига

давлат

ҳисобига

олиш учун

тақдим

этилган

норматив-

ҳуқуқий

тусдаги

қарорлар

сони


Шундан


Виза

қўйилган

ва хулоса

берилган

шартнома

лойиҳала-

ри сони


Ёзма

хулоса

берилган

шартнома

лойиҳалари

сони (12-

устундан)


Ҳокимлик

ва унинг

тизимига

кирувчи

бўлимларда

ҳуқуқни

қўллаш

амалиёти

бўйича

ўтказилган

ўрганишлар

сони


Ўрганиш

натижасида

айбдор

шахсларни

жавобгар-

ликка

тортиш

бўйича

киритилган

таклифлар

сони


Шундан


халқ

депутат-

лари вилоят

(туман,

шаҳар)

Кенга-

шининг

норматив-

ҳуқуқий

тусдаги

қарорлари


ҳоким-

нинг

норматив-

ҳуқуқий

тусдаги

қарорлари


интизомий

жавобгар-

ликка

тортиш

тўғрисида


маъмурий

жавобгар-

ликка

тортиш

тўғрисида


жиноий

жавобгар-

ликка

тортиш

тўғрисида


9


10

11

12

13

14

15

16

17

18









(шакл давоми)


(чораклик, йиллик)

Т/р


Ҳокимликнинг

мулкий ва бошқа

манфаатларини

ҳимоя қилиш

масаласида

қатнашилган суд

мажлислари сони


Киритилган

талабно-

малар


Шундан,

қаноатлан-

тирилган


Шартномавий

муносабатлар-

дан келиб

чиқадиган

низолар

юзасидан

судларга

киритилган

даъво аризалари


Шундан,

қаноатлан-

тирилган


Ҳокимликка

киритилган ва

юридик хизмат

ходими

иштирокида

кўриб чиқилган

тақдимномалар

ва талабномалар

сони


Шундан


сони


сумма


сони


сумма


сони


сумма


сони


сумма


тақдим-

нома


талаб-

нома


19


20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30












(шакл давоми)


(чораклик, йиллик)

Т/р


Кўриб

чиқилган

фуқаролар

мурожаат-

лари сони


Шундан


Ўтказилган

ҳуқуқий

тарғибот

тадбирлари

сони


Шундан


Ҳокимлик

фаолияти

соҳасида давлат

бошқарувини

такомиллаш-

тириш бўйича

киритилган

таклифлар


ариза


шикоят


таклиф


телеви-

дение


радио


газета,

журнал,

веб-сайт


маъруза,

семинар,

давра

суҳбати,

конфе-

ренция


плакат,

буклет



31


32

33

34

35

36

37

38

39

40

41











Юридик хизмат ходими



(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 9-сон, 101-модда


































Время: 0.2202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск