ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2014 й. 37-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 6 апрелдаги 104-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2014 й.

N 37


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА БИОМЕТРИК

ПАСПОРТЛАР    ВА    ФУҚАРОЛИГИ    БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРГА     БИОМЕТРИК     ҲАРАКАТЛАНИШ

ҲУЖЖАТЛАРИ  БЕРГАНЛИК  УЧУН  ТУШАЁТГАН

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ          ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"  2011  ЙИЛ  6  АПРЕЛДАГИ  104-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг биометрик ҳужжатлар берганлик учун тушадиган бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 6 апрелдаги 104-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 26-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун давлат божи суммасининг 60 фоизи миқдоридаги маблағлар Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушади;

б) Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушган маблағлар қатъий равишда мақсадли тартибда:

биометрик паспортлар ва биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари буклетларини сотиб олиш;

биометрик ҳужжатларни персоналлаштириш жараёнида қўлланиладиган ва биометрик ҳужжатларнинг ажралмас қисми бўлган импорт сарфлаш материалларини сотиб олиш;

ишлаб чиқариш ускуналарини таъмирлаш учун импорт эҳтиёт қисмлар сотиб олиш;

хорижий пудратчилар томонидан ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва биометрик паспорт тизимининг дастурий таъминоти қийматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади;

в) Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғи календарь йил охирида республика бюджети даромадига ўтказилади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 9-сон, 89-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 2-сон, 14-модда



























Время: 0.1591
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск