ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2014 й. 39-сон "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2014 й.

N 39



2013-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ

ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ДАСТУРИНИНГ СЎЗСИЗ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШГА   ДОИР   ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон қарорини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 2014 йил 17 январдаги 1-сон протоколини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) доирасидаги чора-тадбирларнинг 2013 йилда амалга оширилиши 264,0 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва 163,7 минг гектарнинг сув таъминотини ошириш имконини берганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларига томчилатиб суғориш тизимини жорий этишнинг, ғўзаларни полиэтилен плёнка билан қопланган эгатлар ва кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғоришнинг прогноз кўрсаткичлари таъминланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.


3. Қуйидагилар:

Давлат дастурида назарда тутилган комплекс чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга доир қўшимча тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

Давлат дастурига киритилган мелиоратив объектларни дизел ёқилғиси билан таъминлашнинг 2014 йил учун жадвали 2-иловага* мувофиқ;

2014 - 2017 йиллар даврида тупроқларнинг шўрланганлигини аниқ ўрганиш ва планга олишнинг прогноз параметрлари 3-иловага* мувофиқ;

2014 - 2017 йиллар даврида табиий сув оқимларидаги гидрологик постларни модернизациялашнинг прогноз параметрлари 4-иловага* мувофиқ;

2014 - 2017 йиллар даврида сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашнинг прогноз параметрлари 5-иловага* мувофиқ;

2014 - 2017 йиллар даврида қишлоқ хўжалиги экинларини кўчма эгилувчан суғориш қувурлари ва полиэтилен плёнка билан қопланган эгатлар орқали суғоришнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишнинг прогноз параметрлари 6 ва 6а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев, Ҳамраев), Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев) раҳбарлари устувор ирригация-мелиорация объектларининг манзилли рўйхатлари сифатли шакллантирилиши, шунингдек Давлат дастурига киритилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев), Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 2014 йилдан бошлаб ҳудудий ва туман фермерлар кенгашлари раҳбарларининг ҳудудий манзилли дастурларни шакллантириш бўйича ишчи гуруҳлар, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тугалланган лойиҳаларни қабул қилувчи комиссиялар таркибида мажбурий қатнашишини таъминласинлар.


6. "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси (Файзуллаев), "Ўзнефтмаҳсулот компанияси (Султонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва нефть маҳсулотлари ҳудудий унитар корхоналари раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти буюртманомаларига қатъий мувофиқ ҳолда, Давлат дастурига киритилган объектларни дизел ёқилғиси билан ўз вақтида таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


7. "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси (Сулаймонов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда замонавий мелиорация техникасини мукаммал таъмирлаш бўйича минтақавий марказларни, шунингдек "Ўзмелиомашлизингсервис" шўъба корхонаси филиалларини 7-иловага* мувофиқ топшириққа мувофиқ икки ой муддатда ташкил этсинлар.


8. "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари Ш. Хошимов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 8-иловага* мувофиқ норматив ҳужжатларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш бўйича сув хўжалиги лойиҳалаш ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ишларининг мувофиқлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев) Давлат рақобат қўмитаси (Абдуҳакимов), тегишли лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда суғориш новлари ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини икки ой муддатда ўрганиб чиқсин ва уларни Ўзбекистон Республикасида жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Белгилаб қўйилсинки, тупроқларнинг шўрланганлигини аниқ ўрганиш ва планга олиш, шунингдек табиий сув объектларидаги гидрологик постларини модернизациялаш ишларини молиялаштириш ҳар йили тегишли вазирликлар ва идораларга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда сув хўжалиги ва сув истеъмолчилари уюшмалари, шунингдек Давлат дастурини амалга оширишда қатнашувчи ташкилотлар мутахассислари учун 9-иловага* мувофиқ касб-ҳунар коллежларида йилига бир марта малака ошириш курсларини ташкил этсинлар.


12. Тошкент ирригация ва мелиорация институти (Ҳамидов) Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Салимов), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (Юсупов), "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси (Сулаймонов), сув хўжалиги бўйича лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда:

малака ошириш курслари учун икки ой муддатда дастур, жадваллар ва ўқув-намойиш этиш материалларини ишлаб чиқсин ҳамда уларни сув хўжалигидаги ва сув хўжалиги қурилишидаги энг янги ютуқлар билан мунтазам равишда янгилаб борсин;

сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини ҳар йили қайта тайёрлашни таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (Юсупов), "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси (Сулаймонов) ҳар йили, ижро этувчи аппаратларни сақлаш учун харажатлар сметаларини тузишда малака ошириш курсларини ташкил этиш учун зарур бўлган ўқув-намойиш этиш материалларини тайёрлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун маблағларни назарда тутсинлар.


14. "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Хошимов) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ходиев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев) билан биргаликда:

ҳар йили сув хўжалиги лойиҳалаш ташкилотларининг раҳбарлари ва мутахассислари учун малака ошириш курсларини ташкил этсин;

икки ой муддатда малака ошириш курслари учун дастурни, уларни ўтказиш жадвалларини ва зарур материалларни ишлаб чиқсин, кейинчалик уларни сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш ва қуришнинг замонавий технологиялари тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириб борсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ходиев) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

Давлат университетларида ва соҳага оид олий ўқув муассасаларида 10-иловага* мувофиқ, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олимлар ва юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, Давлат дастури амалга оширилишини мақсадли ўрганиш ҳамда ирригация-мелиорация тадбирлари самарадорлигини оширишда, сув ресурслари ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб жойлашган ер участкаларидан оқилона фойдаланишда методик ёрдам кўрсатиш бўйича Илмий-амалий Кенгашлар ташкил этсин;

Илмий-амалий Кенгашлар таркиблари, низомлари ва иш режаларининг тасдиқланишини таъминласин ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатиши юзасидан назорат ўрнатсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) 2 - 10-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 24 февралдаги

39-сон қарорига

1-ИЛОВА



2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг

мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан

оқилона фойдаланиш Давлат дастурида назарда

тутилган комплекс чора-тадбирларнинг сўзсиз

бажарилишини таъминлашга доир қўшимча

ТАДБИРЛАР

Т/р


Тадбирлар


Тадбирларни амалга ошириш

механизми ва шакли


Бажариш

муддати


Масъул бажарувчилар


I. СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ ҲОЛАТИНИ МЕЛИОРАТИВ ЖИҲАТДАН ЯХШИЛАШ,

ИРРИГАЦИЯ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Декларация қилинган нархлар бўйича полимер гранулаларни ажратиш ҳамда томчилатиб суғориш тизими, қишлоқ хўжалиги экинларини эгатларни полиэтилен плёнка билан қоплаш ва кўчма эгилувчан қувурлар орқали, шунингдек суғоришнинг бошқа сувни тежайдиган технологиялари орқали суғориш учун бутловчи буюмларни ихтисослаштирилган ташкилотлар ва корхоналар томонидан ишлаб чиқариш учун уларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Декларацияланган нархлар бўйича полимер гранулалар ажратишнинг ва уларни ҳисобга олишни юритишнинг мавжуд тартибини таҳлил қилиш.

2014 йил

10 мартгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Молия вазирлиги (Абдуллаев), "Ўзбекнефтгаз" МХК (Файзуллаев),

Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш ҳамда Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши томонидан тасдиқлаш.


2014 йил

1 апрелгача

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов)


2.

Сув хўжалиги ишларини тадқиқ қилиш, лойиҳалаш, амалга ошириш ва қабул қилиб олишни ташкил этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.


Қурилиш нормалари ва қоидалари (КМК) лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

2014 йилда - 4 та;

2015 йилда - 6 та.

Идоравий қурилиш нормалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

2014 йилда - 9 та;

2015 йилда - 11 та.

Низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

2014 йилда - 2 та.

2014-2015

йиллар

"Давархитектқурилиш" қўмитаси (Хошимов),

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Молия вазирлиги (Абдуллаев), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), "Давсувхўжаликназорат" (Эрназаров), "Ўзсувлойиҳа" ОАЖ (Примов), "ЎзГИП" МЧЖ (Абдуллаев), "Гидролойиҳа" ОАЖ, (Жигарев), "Сувлойиҳа" бирлашмаси (Қобилов), Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари ИИИ (Раҳимов)


3.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини, шунингдек суғориладиган ерларда амалга ошириладиган ирригация-мелиорация тадбирлари самарадорлигини баҳолаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.


Қуйидагиларни:

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини;

мелиоратив тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан низомлар лойиҳаларини тасдиқлаш.


2014 йил

декабрь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Арабов), Иқтисодиёт вазирлиги (Абдуллаев), Ирригация ва сув муаммолари ИИИ (Раҳимов), бошқа илмий-тадқиқот институтлари


4.

2025 йилгача бўлган даврда минтақаларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини комплекс яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш концепцияси (схемаси)ни ишлаб чиқиш.

Асословчи материаллар билан мустаҳкамланган ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда концепция (схема) лойиҳаси асосий қоидаларини ишлаб чиқишни тугаллаш.

2014 йил


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Юсупов), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов), "Ўзкоммунхизмат" агентлиги (Холмуҳаммедов),

2025 йилгача бўлган даврда минтақаларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини комплекс яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш концепцияси (схемаси)ни ишлаб чиқиш ва Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашида кўриб чиқиш.


2015 йил

октябрь

"Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев),

"Сувлойиҳа" бирлашмаси (Қобилов), "Ўзсувлойиҳа" ОАЖ (Примов), "ЎзГИП" МЧЖ (Абдуллаев), Ирригация ва сув муаммолари ИИИ (Раҳимов), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов)


II. МЕЛИОРАЦИЯ ВА ИРРИГАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИНИ, СУҒОРИШ ТАРМОҒИНИ

ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, ТАЪМИРЛАШ ВА ТИКЛАШ СИФАТИНИ

ОШИРИШ,  ШУНИНГДЕК СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурида назарда тутилган лойиҳалардан ҳар бирининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш.

Ҳар бир лойиҳани амалга оширишнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузилгандан кейин уч кун муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари,

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев)

Тасдиқланган тармоқ жадваллари ижроси мониторингини олиб бориш ва:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари;

ҳар ойда

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари комплекси мажлисларида кўриб чиқиш.


ҳар чоракда

Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти (Узоқов, Ишанов)


6.

Мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларни бажариш сифатини ошириш.


Бажариладиган мелиоратив ишларнинг лойиҳадаги талабларига ва сифатига риоя этилиши юзасидан қатъий, тизимли муаллифлик ва давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминлаш.

тасдиқланган жадвалга мувофиқ


"Давархитектқурилиш" қўмитаси (Шодиев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қурилаётган корхоналарининг бирлашган дирекцияси, лойиҳалаш ташкилотлари


7.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи пудрат ташкилотларига дизел ёнилғисининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш.


Олинаётган маҳсулот учун олдиндан тўловни амалга оширган ҳолда пудрат ташкилотларининг нефть омборларида дизел ёнилғисининг бир ойлик захирасини яратиш.


ҳар ойда жадвал бўйича

"Ўзнефтмаҳсулот" компанияси (Султанов),

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев) ва вилоятлар ҳокимликлари


8.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳалари бўйича тугалланган объектларни (босқичларни) қабул қилиб олиш тартибини қатъийлаштириш, коллектор-дренаж тармоғидан ишончли фойдаланилишини таъминлаш.


Ҳудудий ва туман фермерлар кенгашларининг, шунингдек манфаатдор фермер хўжаликлари раҳбарларининг тугалланган объектларини (босқичларни) қабул қилиб олиш давлат комиссияларидаги иштирокини таъминлаш.


тугалланган объектларни (босқичларни) қабул қилиб олишда


Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий ва туманлар фермерлар кенгаши


9.

Очиқ коллектор-дренаж тармоғи бўйлаб жойлашган ер участкаларидан оқилона фойдаланиш.

Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларида назарда тутиладиган тадбирлар таркибига коллектор-дренаж тармоғи каваллерларини (атрофларини) текислашни киритиш.

2015 йилдан бошлаб

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қурилаётган корхоналарининг бирлашган дирекцияси


Очиқ коллектор-дренаж тармоғи бўйлаб жойлашган каваллерларни текислашни ва ер участкаларини ободонлаштиришни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш топшириқларини расмийлаштириш.


лойиҳалаш юзасидан шартномалар тузиш босқичида


10.

Очиқ коллектор-дренаж тармоғи бўйлаб жойлашган ер участкаларини ободонлаштириш.

Очиқ коллектор-дренаж тармоғи бўйлаб жойлашган ер участкаларида тут, терак ва бошқа ёғочбоп дарахтларни, қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришни ташкил этиш.


ҳар йили

1 майгача


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий ва туман фермерлар кенгашлари, фермер хўжаликлари


11.

Сув истеъмолчилари ва фермер хўжаликлари уюшмаларининг сув айириш жойларини суғориш сувини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашни таъминлаш.


Мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган пудрат ташкилотларида суғориш сувини бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларини тайёрлашни ташкил этиш.

2014 йил

1 апрелгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий ва туман фермерлар кенгашлари, фермер хўжаликлари

Сув истеъмолчилари ва фермер хўжаликлари уюшмалари томонидан мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари билан уларни сув айириш жойларини суғориш сувини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича шартномалар тузилишини таъминлаш.

2014 йил

20 мартгача

Сув айириш жойларини жиҳозлаш жадвалларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши юзасидан ҳар ўн кунлик мониторинг олиб бориш.


2014 йил

1 апрелгача,

ҳар ўн кунда

12.

Суғоришнинг аниқлаштирилган режимлари дала тадқиқотларини ўтказишни, шунингдек ҳудудларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда суғориладиган ерларни гидромодул районлаштиришни ташкил этиш.


Жиззах вилояти суғориладиган ерларини суғоришнинг аниқлаштирилган режимларини, шунингдек гидромодул районлаштиришнинг дала тадқиқотларини ўтказиш ва ишлаб чиқиш дастурини тасдиқлаш, кейинчалик Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашида кўриб чиқиш.


2014 йил

1 апрелгача



2014-2015 йиллар


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),

Молия вазирлиги (Юсупов), Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Нурматов), Ирригация ва сув муаммолари ИИИ (Раҳимов), бошқа илмий-тадқиқот институтлари


13.

Суғориш новларини ҳамда сув хўжалиги қурилишининг бошқа темир-бетон буюмларини ва конструкцияларини ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш.

Суғориш новлари ҳамда сув хўжалиги қурилиши учун бошқа темир-бетон буюмлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришнинг замонавий тажрибасини ўрганиш.

2014 йил 1 майгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Давлат рақобат қўмитаси (Абдуҳакимов),

тегишли лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари


Суғориш новларини ҳамда сув хўжалиги қурилишининг бошқа темир-бетон буюмларини ва конструкцияларини ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2014 йил

1 июнгача

14.

Жанубий Мирзачўл канали (ЖМК) суғориш тизимини такомиллаштириш ва технологик жиҳатдан янгилаш.

Жанубий Мирзачўл канали бошқарув тизимини комплекс ўрганиш.

2014 йил

1 апрелгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Молия вазирлиги (Юсупов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Тўлаганов), "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Шодиев),

"ЎзГИП" МЧЖ (Абдуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Мирзохидов)

ЖМКни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича лойиҳанинг ДТИИни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2014 йил

1 декабргача

ЖМК бошқариш тизимини такомиллаштириш ва технологик жиҳатдан янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш.


2015 - 2017 йиллар

III. ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМИНИ ВА СУҒОРИШНИНГ БОШҚА

СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

15.

Қабул қилинган ҳудудий дастурлар доирасида томчилатиб суғориш тизимини ва суғоришнинг бошқа сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳалар рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2014 йилда амалга ошириладиган устувор лойиҳаларни танлаб олиш ҳамда томчилатиб суғориш тизимини, қишлоқ хўжалиги экинларини кўчма эгилувчан қувурлар ва полиэтилен плёнка билан қопланган эгатлар орқали суғоришни жорий этишнинг туманлар ва ҳудудлар лойиҳалари рўйхатларини ишлаб чиқиш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига киритиш.

2014 йил

10 мартгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳудудий ва туманлар фермерлар кенгашлари ва фермер хўжаликлари


2014 йилда амалга ошириладиган томчилатиб суғориш тизимини, қишлоқ хўжалиги экинларини кўчма эгилувчан қувурлар ва полиэтилен плёнка билан қопланган эгатлар орқали суғоришни жорий этиш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни кўриб чиқиш ва умумлаштириш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2014 йил

1 апрелгача


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Молия вазирлиги (Абдуллаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Шерматов),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши


16.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш учун кўчма эгилувчан суғориш қувурлари ва полиэтилен плёнка комплектларини сотиш пунктлари тармоғини ташкил этиш.


"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг туман филиалларида кўчма эгилувчан суғориш қувурлари ва полиэтилен плёнка комплектларини сотиш тармоқларини ташкил этиш.


2014 йил

1 апрелдан бошлаб


"Ўзкимёсаноат" компанияси (Шерматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ҳокимликлари


17.

Халқаро молия институтларининг узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурсларини томчилатиб суғориш тизимини ва суғоришнинг бошқа сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш.


Халқаро молия институтлари билан узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб этиш масалаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2014 йил

1 октябргача


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Тўлаганов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Юсупов), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Марказий банк (Мустафаев)


18.

Ғўзани ва бошқа чопиқ экинларини полиэтилен плёнка билан қопланган эгатлар орқали суғориш учун плёнка қоплагичнинг тажриба партиясини яратиш ва ишлаб чиқариш.


Плёнка қоплагични яратиш ҳамда ғўза ва бошқа чопиқ экинлари қаторлари орасини полиэтилен плёнка билан қоплашни механизация воситасида синаб кўриш.

2014 йил

апрелгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),

"ВМКВ-Agromash" ОАЖ (Ибрагимов),

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Нурматов), Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти (Равшанов)


Плёнка қоплагичларнинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2014 йил

1 июнгача

Саноат асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2014 йил

1 августгача

19.

Томчилатиб суғориш тизимини ва суғоришнинг сувни тежайдиган бошқа технологияларини лойиҳалаш ва пудрат ташкилотлари, шунингдек улардан фойдаланиш бўйича фермер хўжаликлари мутахассисларининг малакасини ошириш.


Томчилатиб суғориш тизимини ва суғоришнинг сувни тежайдиган бошқа технологияларини лойиҳалаш ва пудрат ташкилотлари, шунингдек улардан фойдаланиш бўйича фермер хўжаликлари мутахассислари учун:


"Давархитектқурилиш" қўмитаси (Хошимов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев) ва вилоятлар ҳокимликлари,

"САНИПЛАСТ" ҚК (Алиев),

лойиҳалаш ташкилотларига;

2014 йил март

"Шўртангаз ГКК" УК (Мансуров),

қурилиш ташкилотларига;

2014 йил май

"Ўзсувлойиҳа" ОАЖ (Примов),

фермер хўжаликларига мўлжалланган амалий семинарлар ташкил этиш.


жадвал бўйича

"Сувлойиҳа" бирлашмаси (Қобилов)


IV. СУВ РЕСУРСЛАРИ, СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИ

ВА ТУПРОҚЛАР УНУМДОРЛИГИ, МЕЛИОРАТИВ ТЕХНИКАГА СЕРВИС ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ МОНИТОРИНГИ ТИЗИМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

20.

Табиий сув оқимларидаги гидрологик постларни модернизациялаш ҳамда сув ресурслари мониторинги ва прогнози сифатини ошириш.


Уларни бажаришнинг аниқ муддатларини, молиялаштириш ҳажмлари ва манбаларини кўрсатган ҳолда табиий сув оқимларидаги 66 та гидрологик постларни модернизациялаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йил

1 апрелгача


"Ўзгидромет" (Чуб),

Молия вазирлиги (Юсупов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев)


Гидрологик постларни модернизациялаш:

шу жумладан: 2014 йилда - 10 та; 2015 йилда - 14 та; 2016 йилда - 20 та; 2017 йилда - 22 та.


2014 - 2017 йиллар.

21.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторинги бўйича лабораторияларни ва мелиоратив экспедицияларнинг дала хизматларини;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг суғориладиган ерлар тупроғининг унумдорлигини назорат қилиш бўйича лабораториялари ва тупроққа оид хизматлари учун замонавий лаборатория анжомларини сотиб олиш ва улар билан жиҳозлаш йўли билан тупроқларнинг мелиоратив ҳолати ва унумдорлиги мониторинги, шунингдек баҳолаш сифати назорати тезкорлигини ошириш.


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг мелиоратив экспедициялари, шунингдек "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тупроққа оид хизматлари учун замонавий лаборатория ва дала анжомларини сотиб олиш ва улар билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2014 йил

1 июлгача


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Арабов), Молия вазирлиги (Юсупов)


22.

2014 - 2017 йилларда тупроқларнинг шўрланганлигини планга олиш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2014 - 2017 йилларда тупроқларнинг шўрланганлигини планга олиш бўйича Комплекс дастур лойиҳасини келишиш ва тасдиқлаш.

2014 йил

10 мартгача

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Арабов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев), Молия вазирлиги (Юсупов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов)


2435,2 минг гектар суғориладиган ерларда тупроқларнинг шўрланганлигини планга олиш бўйича дала тадқиқотларини ташкил этиш.

Вилоятлар, туманлар ва сув истеъмолчилари уюшмалари тупроқларининг шўрланиш материалларини таҳлил қилиш ва хариталарини ишлаб чиқиш:

шу жумладан: 2014 йилда - 266,6 минг гектарда, 2015 йилда - 663,3 минг гектарда, 2016 йилда - 706,4 минг гектарда, 2017 йилда - 798,9 минг гектарда.


2014 - 2017 йиллар


23.

Ҳудудларнинг сув хўжалиги объектлари жойлашган схемалари бўйича маълумотларнинг электрон базасини яратиш.


Сув хўжалиги объектлари ва бошқа ижтимоий инфратузилманинг асосий объектлари жойлашиш схемалари бўйича маълумотларнинг электрон базасини яратиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши томонидан тасдиқлаш.


2014 йил

1 майгача


"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Арабов),

"Ўздаверлойиҳа" институти (Жўраев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Давлат алоқа қўмитаси (Мирзохидов)


24.

Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар негизида мелиоратив машиналар ва механизмларни мукаммал таъмирлаш бўйича минтақавий марказлар ташкил этиш.


Мелиоратив машиналар ва механизмларни мукаммал таъмирлаш бўйича минтақавий марказларни ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2014 йил 1 майгача

"Ўзмелиомашлизинг" ДЛК (Сулаймонов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), Бухоро (Эсонов), Қашқадарё (Рўзиев), Самарқанд (Мирзаев), Тошкент (Усмонов) ва Фарғона (Ғаниев) вилоятлари ҳокимликлари


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши қарори, "Ўзмелиомашлизинг" ДЛК, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буйруқлари.


2014-2015 йиллар


25.

Замонавий мелиоратив техника операторларининг, шунингдек "Мелиомашлизингсервис" ШК, унинг минтақавий марказлари ва филиаллари мутахассисларининг малакасини ошириш.


Касб-ҳунар коллежларида замонавий мелиоратив техника операторларининг, шунингдек "Мелиомашлизингсервис" ШК, унинг минтақавий марказлари ва филиаллари мутахассисларининг малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш.


йил мобайнида жадвал бўйича


"Ўзмелиомашлизинг" ДЛК (Сулаймонов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Тошкент ирригация ва мелиорация институти (Хамидов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Салимов)


26.

Замонавий мелиоратив техника операторларини, сув хўжалиги, сув истеъмолчилари ва фермерлар уюшмалари мутахассисларини рағбатлантириш.


Қуйидагиларни:

замонавий мелиоратив техникадан самарали фойдаланиш бўйича энг яхши операторларни;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув айириш жойларини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек суғориш сувларидан оқилона фойдаланиш бўйича энг яхши ижрочи директорларини;

энг яхши сувчиларни;

суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича энг яхши фермерларни;

мелиоратив объектларни ободонлаштириш ва улардан ишончли фойдаланиш бўйича энг яхши фермерларни аниқлаш юзасидан ҳудудий ва республика танловларини ташкил этиш.


ҳар чоракда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

"Ўзмелиомашлизинг" ДЛК (Сулаймонов),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

27.

2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурини амалга ошириш натижаларини тарғиб қилиш.

Мелиоратив ишларни бажариш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари бўйлаб жойлашган ер участкаларини ободонлаштириш бўйича семинарлар ўтказиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

йил мобайнида жадвал бўйича


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Шодиев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қурилаётган корхоналарининг бирлашган дирекцияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев), лойиҳалаш ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

Давлат дастурининг амалга оширилиши бўйича эришилган ютуқлар тўғрисида қисқа метражли фильмлар ва роликлар яратиш ҳамда уларни телевидение орқали намойиш этиш.

2014-2015 йилларда жадвал бўйича

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Ходжаев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев, Ҳамраев), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари


   

Изоҳ: тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасидан, республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар, шунингдек вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, тижорат банклари ва бошқа бажарувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 9-сон, 91-модда



































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск