язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Хўжалик бошқаруви органлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.05.2010 й. ПФ-4220-сон "Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.05.2010 й.

N ПФ-4220



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 21 майдаги

ПФ-4220-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

тўғрисидага низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


20-23-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Компанияда Компания раиси (ҳайьат раиси), раис ўринбосарлари (лавозимига кўра), Компания фаоялиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг таркибий бўлинмаларининг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат таркибига Ўзбекистон маданияти ва санъати вакиллари киритилиши мумкин.

Компания ҳайъатининг аъзолари сони ва шахсий таркиби Компания раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасн томонидан тасдиқланади.

21. Ҳайъат:

телерадиоэшиттириш фаолиятини янада ислоҳ қилшп ва ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши жараёнини кенг ёритишда мамлакатимизнинг электрон оммавий ахборот воситалари ролини ошириш, аҳоли ҳамда жамиятнинг холис ва ҳар томонлама ахборотта бўлган талаб-эҳтиёжларини қондириш бўйича мазкур Низомда белгиланган Компания фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва рўёбга чиқариш;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши таъминланиши учун Компания раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади,

Ҳайьат Компания ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

Ҳайьат мажлисларига Компания ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

22. Ҳайьат, агар унинг мажлисида ўз таркибининг ярмидан ортиғи ҳозир бўлса, ҳуқуқий ваколатли бўлади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

23. Ҳайъат қарорлари Компания раисининг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис, пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган ҳайъат регламентида белгиланади".