язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2007 й. ПФ-3885-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.06.2007 й.

N ПФ-3885



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги "Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-512-сонли қарори қабул қилинганлиги муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика пиллачилик соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 30 мартдаги ПФ-1982-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 18 июндаги

ПФ-3885-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

фармонлари ва қарорларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштиршп тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сонли Фармони 4-бандининг "а" кичик банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "функцияларини "Ўзбек ипаги" уюшмасига топширган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сонли қарори 3-иловасининг "Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари" бўлимидан "Ўзбек ипаги" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 258-модда.