Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2007 й. ПФ-3857-сон "Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.02.2007 й.

N ПФ-3857


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарлик қилишни кучайтириш мақсадида:


1. Халқ таълими муассасаларини ҳисоб-китоб - молиявий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг сарф-харажатларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш функциялари ҳамда тузилмаларини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими туман ва шаҳар бўлимларидан тегишли ҳудудий молия органларига топшириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, халқ таълими муассасаларининг фаолиятини молиялаштириш бевосита ҳудудий молия органлари томонидан амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ҳудудий молия органлари тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими туман ва шаҳар бўлимларининг топширилаётган марказлаштирилган бухгалтериялари ва марказлаштирилган хўжалик хизмати кўрсатиш гуруҳлари негизида халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлимлари ташкил қилинсин.

Ҳудудий молия органлари зиммасига қўшимча равишда қуйидаги асосий вазифа ва функциялар юклансин:

халқ таълими муассасалари билан биргаликда харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ишлаб чиқиш, уларни молиялаштириш, шунингдек, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳисоблаш;

Ғазначилик ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда халқ таълими муассасаларининг топшириқлари бўйича ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш, шунингдек, уларнинг фаолияти бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш;

халқ таълими муассасаларида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ҳамда бюджет интизомига риоя этишни, шу жумладан халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими талабларини бажаришни таъминлаш;

халқ таълими муассасаларининг харажатлар сметаси доирасида халқ таълими муассасаларининг буюртмаларига мувофиқ ва уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда товарлар харид қилиш ва хизматлар кўрсатиш учун шартномалар тузиш, шунингдек, истеъмол лимитлари ва сарф-харажат нормаларига риоя этилишини мониторинг қилиб бориш.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман ва шаҳар бўлимлари мактабгача тарбия, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги услубий ва таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш масалаларини ўз фаолияти марказида тутсин ва бунда қуйидагиларга асосий эътиборни қаратсин:

халқ таълими муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни қоидаларига ҳамда умумий ўрта таълимнинг белгиланган давлат таълим стандартларига риоя этилиши мониторингини амалга ошириш;

идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларига услубий раҳбарликни такомиллаштириш, замонавий таълим шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологиялари, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали шакл ва усулларини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш;

республика етакчи ўқитувчилари ва умумтаълим муассасаларининг ижобий иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш ҳамда унинг умумтаълим мактаблари ўқув-услубий ва тарбиявий ишида кенг оммалашувига кўмаклашиш;

2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг вилоятлар, шаҳар ва туманларда рўёбга чиқарилишини таъминлаш борасидаги тадбирлар комплексини амалга ошириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 27 февраль


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2007 й. 2-сон, 81-модда




































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск