Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2004 й. 123-сон "Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2004 й.

N 123




ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ МУҲАММАД

ЮСУФ ТАВАЛЛУДИНИНГ 50 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Бетакрор ижоди ва ижтимоий фаолияти билан ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, юртдошларимиз қалбида она Ўзбекистон билан фахрланиш ва фидойилик туйғуларини уйғотиш, миллий истиқлол ғоясини халқимиз онги ва тафаккурига сингдириш борасидаги катта хизматларини, адабиётимиз ва санъатимиз ривожига қўшган муносиб ҳиссасини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон халқ шоири, марҳум Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ишлари вазирлиги, “Камолот” ижтимоий ҳаракати, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва кенг жамоатчилик вакилларининг таклифи маъқуллансин.


2. Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмитага бир ой муддатда мазкур сана муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси топширилсин. Тадбирлар режасида қуйидагилар кўзда тутилсин:

шу йил май ойида Тошкент шаҳрида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш;

шоирнинг бир жилдлик асарлари сайланмасини нашр этиш;

ўқув муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ёзувчилар, санъаткорлар ва олимлар иштирокида Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган учрашув ва адабий кечалар ташкил этиш;

шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли видеофильм яратиш.


4. Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиянинг шоир хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.


5. Андижон вилояти ҳокимлигига шоир қабрини ободонлаштириш ва ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш топширилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Олий адабиёт курсининг энг истеъдодли тингловчилари учун Муҳаммад Юсуф номидаги стипендияни таъсис этсин.


7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, “Ўзтелерадио” компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига шоир ижодий меросининг аҳамиятини тарғиб этиш, шунингдек, таваллудининг 50 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И.Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 12 мартдаги

123-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг

50 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

      

А.Азизхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


А.Мелибоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари (келишув бўйича)


А.Орипов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Р.Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг етакчи мутахассиси, ташкилий қўмита котиби


Б.Қурбонов

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Б.Убайдуллаев

-

Ўзбекистон ёшларининг “Камолот” ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси


Н.Маҳмудов

-

“Ўзтелерадио” компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Ш.Аюпов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


Р.Аҳлиддинов

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


М.Аҳмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари


Х.Зокиров

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Р.Шоғуломов

-

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори


А.Гадойбоев

-

Республика “Маҳалла” жамғармаси раиси


Б.Абдураҳимов

-

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Бош директори


А.Аҳмедов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Ш.Ибрагимов

-

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари


























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск