Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2014 й. ПҚ-2114-сон "Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2014 й.

N ПҚ-2114



ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА

ТЕАТРИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбек Миллий академик драма театрининг нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё минтақасида профессионал театр санъатига асос солиш ва уни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги улкан хизматларини инобатга олиб ҳамда ташкил этилганининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва кенг жамоатчиликнинг Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита бир ой муддатда мазкур санага муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда уни юксак даражада ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

Ушбу режада:

Ўзбек Миллий академик драма театри биносини капитал таъмирлаш, замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

“Ўзбек Миллий академик драма театри” китоб-альбомини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Ўзбек Миллий академик драма театри ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;

“Ўзбекистон театр санъати: тарих, тараққиёт ва истиқбол” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда театр фаолиятига бағишланган учрашувлар ташкил этиш;

2014 йилнинг сентябрь ойида Ўзбек Миллий академик драма театри биносида мамлакатимиз театрлари вакиллари ва фахрийлари, маданият ва санъат намояндалари, кенг жамоатчилик иштирокида ушбу санага бағишланган бадиий кеча ўтказиш тадбирлари белгилансин.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Халқ сўзи", 2014 йил 23 январь


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 1-сон, 13-модда























Время: 0.0214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск