Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Қишлоқ аҳоли пунктлари ўртасида "Республикадаги энг яхши қишлоқ" танловини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.05.2009 й. 135-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 13 майдаги

135-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ аҳоли пунктлари ўртасида

"Республикадаги энг яхши қишлоқ"

танловини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида қишлоқ аҳоли пунктлари ўртасида ташкил этиладиган "Республикадаги энг яхши қишлоқ" танловини (кейинги ўринларда "Танлов" деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва улардаги қишлоқ аҳоли пунктлари танловнинг иштирокчилари ҳисобланади.


3. Ташкилий қўмита томонидан танлов ғолибларини аниқлаш бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат таркибда "Ўздавархитектқурилиш" қўмитаси қошида ҳакамлар ҳайъати тузилади.



II. ТАНЛОВНИНГ АСОСИЙ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Танловнинг асосий мақсади қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда қишлоқлар тараққиётининг турли соҳаларини қамраб олган ҳолда уларни комплекс ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ўрганиш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги мавжуд тажрибаларни оммалаштиришдан иборатдир.


5. Республикадаги қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий-бадиий қиёфасини яхшилаш, муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш, анъанавий ва замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда намунавий лойиҳалар асосида уй-жой, маданий-маиший ва ижтимоий объектлар қурилиши, ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг оммага етказиш, бу борадаги ташкилий-амалий ва тарғибот ишларини янада кучайтириш ва тизимли ташкил этиш мазкур танловнинг вазифасидир.



III. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Танлов туман, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят саралаш ва якуний Республика босқичидан иборат бўлади.


7. Танловнинг саралаш босқичлари қуйидаги йўналишлар бўйича барча туманларда 2009 йилнинг 30 июлига қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2009 йилнинг 30 сентябрига қадар ўтказилади:

"Тумандаги энг яхши қишлоқ";

"Вилоятдаги энг яхши қишлоқ".


8. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш бўйича туманларда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Ишчи гуруҳлар тузилади.


9. Туман ишчи гуруҳи томонидан саралаш босқичи натижалари умумлаштирилиб, 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар саралаш босқичларига тавсия этилади.

Ғолиблар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда ҳомийлар томонидан моддий рағбатлантирилади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ишчи гуруҳи туман саралаш босқичларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар натижаларини умумлаштириб, 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларни якуний босқич - "Республикадаги энг яхши қишлоқ" танловига тавсия этади.

Ғолиблар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда ҳомийлар томонидан моддий рағбатлантирилади.


11. Барча босқичларда иштирокчилар қуйидаги мезонлар асосида, 100 балли тизимда баҳоланади:

қишлоқ аҳоли пунктларини намунали сақлаш ҳамда бунёдкорлик борасидаги ишларнинг ҳомийларни ва аҳоли кенг қатламини жалб этган ҳолда, режали тарзда ташкил этилганлиги учун - 20 баллгача;

қишлоқ аҳоли пунктининг меъморий-бадиий қиёфаси ҳолатига - 20 баллгача;

ижтимоий, маиший ҳамда муҳандислик инфратузилмалари билан таъминланганлиги даражасига - 15 баллгача;

Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилида қишлоқ аҳоли пунктида замонавий биноларни қуриш бўйича тайёрланган энг яхши лойиҳалар учун - 15 баллгача;

қишлоқ аҳоли пунктида транспорт ҳамда пиёдалар учун мўлжалланган йўллар ва йўлакларнинг оқилона ташкил этилганлиги даражасига - 15 баллгача;

амалга оширилган ободонлаштириш ишларининг (аҳоли турар жойларида, барча муассаса, ташкилот ва жамоатчилик жойларида санитария-гигиена талабларининг бажарилиши) сифати даражасига - 15 баллгача.


12. Иштирокчилар тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги мазмунда ва шаклларда тақдим этилиши лозим:

қишлоқ аҳоли пунктининг умумий кўриниши, унга автомобиль йўли орқали асосий кириб келадиган жой, маъмурий марказ, ижтимоий (тиббиёт, таълим муассасалари ва бошқ.), маданий-маиший ва савдо объектлари жойлашган ҳудудлар, аҳоли турар жойлари, умумий фойдаланишдаги дам олиш масканлари, ишлаб чиқариш корхоналари, мавжуд тарихий ва маданий ёдгорликлари, спорт иншоотлари, сув ҳавзалари, ирригация тизимлари, маиший чиқиндиларни йиғиш жойи, муҳандислик коммуникациялари тармоқлари (ичимлик сув, оқова сувлар ва табиий газ тармоқлари, кўча ёритгичлари билан бирга электр тизимлари), майдонлар ва кўчалар тасвирланган 10 дақиқалик видеолавҳа, 15 х 20 (см) ўлчамдаги фотосуратлардан иборат фотоальбом;

қишлоқ аҳоли пунктининг бош режаси (мавжуд бўлганда) ва ушбу аҳоли пунктида қурилиши режалаштирилган объектларнинг 1 x 1 (м) ёки 1 x 2 (м) ўлчамли планшет ва подрамникларга жойлаштирилган лойиҳалари, мавжуд макетлари ҳамда уларга берилган изоҳлар;

қишлоқ ва ҳудуднинг номи, жойлашган манзили, қишлоқ аҳолисининг демографик ва меҳнат ресурсларининг бандлиги ҳолатини акс эттирадиган А-4 форматли ёзув қоғозидаги тушунтириш хати.

Тақдим этиладиган материаллар (матн ва жадвал шаклидаги маълумотлар, фотосуратлар ва ҳоказо) аниқ ва тушунарли тарзда акс эттирилиши, 1 x 1 (м) ёки 1 x 2 (м) ўлчамли планшет ва подрамникларга жойлаштирилган бўлиши ҳамда уларнинг ҳар бирига қишлоқ ва ҳудуднинг номи, жойлашган манзили кўрсатилиши лозим.


13. Танлов иштирокчилари тўғрисидаги ҳужжатлар 2009 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Ташкилий қўмитага тақдим этилиши зарур.

Белгиланган муддатлардан кечиктириб топширган иштирокчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинмайди.


14. Танловнинг якуний - Республика босқичи Тошкент шаҳрида 2009 йилнинг ноябрь ойида ўтказилади.



IV. ТАНЛОВ МУКОФОТЛАРИ

ВА ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ


15. Танловнинг республика босқичи ғолиблари Ташкилий қўмитанинг махсус дипломи, қимматбаҳо соврин ҳамда пул мукофотлари билан, иккита номинация бўйича (1 та қишлоқ, 1 та вилоят) ғолиблар пул мукофоти билан тақдирланади. Иштирокчиларга диплом ва ҳомийлар томонидан таъсис этиладиган бошқа қимматбаҳо совғалар берилади.


16. Ғолибларга эгаллаган ўрнига мос ҳолда қуйидаги совринлар ва пул мукофоти топширилади:

1-ўринга - "Нексия" автомобили;

2-ўринга - "Дамас" автомобили;

3-ўринга - 7 миллион сўм.

Шунингдек:

"Энг обод қишлоқ" номинацияси бўйича ғолиб қишлоққа - 4 миллион сўм;

"Энг кўп кўркам қишлоғи бор вилоят" номинацияси бўйича ғолиб вилоятга - 4 миллион сўм.


17. Ғолибларнинг махсус дипломлари ва иштирокчилар дипломлари Ташкилий қўмита раиси томонидан имзоланади.


18. Совринли ўринлар ҳамда номинациялар бўйича дипломлар, совринлар, белгиланган пул мукофотлари ва совғалар танлов ғолиблари деб топилган тегишли қишлоқ фуқаролар йиғинлари раисларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларига Ташкилий қўмита раиси томонидан тантанали равишда топширилади.

Тегишли қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари дипломларни сақлаш, совринлар, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалардан белгиланган тартибда мақсадли фойдаланилиши учун масъулдирлар.


19. Танловлар натижаларини эълон қилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш барча Танловлар иштирокчилари, ҳайъат аъзолари, ижодий жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган ҳолда амалга оширилади.

Танлов ғолиблари ва совриндорлари матбуотда эълон қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 237-модда.
























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск