ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Халқаро симфоник мусиқа фестивали Низоми (ЎзР ВМ 29.08.1998 й. 372-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 29 августдаги

372-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқаро симфоник мусиқа фестивали

НИЗОМИ


Фестиваль ўзбек миллий симфоник мусиқа санъати анъаналарини ва бугунги ютуқларини, композиторлик ва ижро мактаблари ижодиётининг ёрқин намуналарини кенг тарғиб қилиш, замонавий симфоник мусиқа ижодкорларининг интилишларини рағбатлантириш ҳамда ижодий ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш ниятида таъсис этилган.


Фестиваль 1998 йил 22-27 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.



I. ФЕСТИВАЛЬ ТУЗИЛМАСИ


Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Тошкент давлат консерваторияси фестивалнинг асосий таъсисчиларидир.



II. ФЕСТИВАЛЬ ТАДБИРЛАРИ


Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:


1. Фестивалга тақдим этилган Ўзбекистон ва чет эл композиторларининг симфоник, камер асарларидан концертлар;


2. Орган мусиқаси концерти;


3. "Миллий анъаналар ва ҳозирги замон композиторлик ижодиёти" мавзусида давра суҳбати.



III. ФЕСТИВАЛЬ ШАРТЛАРИ


Фестивалда ўзбекистонлик ва хорижий мусиқа санъати намояндалари, композитор, дирижёр, мусиқашунос ва бошқа ижодкорлар қатнашиши мумкин. Ҳар бир мамлакатдан икки киши таклиф этилади. Тошкентга келиб-кетиш - транспорт харажатлари иштирокчининг ўз зиммасида бўлади.

Қатнашувчилар ташкилий қўмитага белгиланган муддатда мусиқий асарларининг клавир, партитура ва овозларини тақдим этадилар. Ҳар бир асарнинг ижроси 30 дақиқадан ошмаслиги ва қуйидаги йўналишлардан иборат бўлиши лозим:


симфоник асарлар (увертюра, поэма, симфония, концерт ва ҳ.к.);

камер асарлари (вокал, чолғу, оркестр ва ҳ.к.).



IV. ФЕСТИВАЛЬ ЎТКАЗУВЧИ ТОМОННИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


Фестивалга тақдим этилган мусиқий асарларнинг ижро этилишини таъминлаш;

фестиваль қатнашчиларининг фестивалда иштирок этиши билан боғлиқ сарф-харажатларни, шу жумладан, меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, Ўзбекистон ҳудудида транспортда юриш ҳаражатларини қоплаш.













































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск