Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.1997 й. 70-сон "XII Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.1997 й.

N 70




XII ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбек халқининг миллий маданиятини ва маънавий-ахлоқий қадриятларини тарғиб қилиш, миллий онг, миллий тафаккурни шакллантириш, истиқлолга садоқат ва Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш ҳамда башариятнинг маънавият хазинасини безаган юксак инсоний фазилатларга чуқур эҳтиромни барқарорлаштиришда кино санъатининг ролини ошириш, кинематографчиларнинг тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги халқаро алоқаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбеккино" Давлат-акционерлик компанияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 1997 йил май ойинииг учинчи ўн кунлигида XII Тошкент халқаро кинофестивали(ТХКФ)ни ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. XII Тошкент халқаро кинофестивалининг ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита "Ўзбеккино" Давлат-акционерлик компанияси билан биргаликда ўн кун муддатда XII ТХКФнинг:

тайёргарлик ва ўтказиш тадбирлари режасини;

бош дирекцияси тузилмаси ва штатлар жадвалини;

регламенти, қатнашчилари рўйхати ва дастурини тузсин ҳамда тасдиқласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, кинофестивални тайёрлаш ва ўтказиш бўйича харажатларнинг валютадаги қисми 2-иловага мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг валюта фондидан, сўмдаги сарф-харажатлар эса тенг улушларда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан 3-иловага мувофиқ қопланади.


4. "Ўзбектуризм" миллий компанияси:

кинофестиваль қатнашчилари ва меҳмонларини қабул қилиш, жойлаштириш учун XII ТХКФ бош дирекцияси буюртмасига биноан меҳмонхоналардан жой ажратсин;

чет эллик меҳмонларнинг тураржой ҳақини сўмларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган нархларда қабул қилишга рухсат берсин.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясига XII ТХКФ қатнашчиларини Ўзбекистон фуқаролари учун тасдиқланган тарифлар бўйича бош дирекция буюртмасига биноан сўмларда қопланган ҳолда чипталар билан таъминлаш топширилсин.


6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги XII ТХКФ иштирокчиларини тарихий обидалар билан таништиришни ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси XII ТХКФнинг расмий совринларини тайёрлаш учун бош дирекция буюртмасига биноан қимматбаҳо металлар ажратсин.


8. "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси ва "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси тасдиқланган эскизлар бўйича кинофестиваль совринларини тайёрласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Ўзбектуризм" миллий компанияси XII ТХКФ бош дирекцияси талабномаларига биноан кинофестивални таржимонлар билан таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси чет эллик қатнашчиларни ва XII Тошкент халқаро кинофестивалига алоқадор юкларни божхона, виза ва бошқа (шу жумладан, VIР залида хизмат кўрсатиш) йиғимларнинг барча турларидан озод қилсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кинофестиваль ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини ҳамда унинг қатнашчилари ва меҳмонларига хизмат кўрсатувчи транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминласин.


12. "Ўзтелерадио" компанияси, газета ва журналлар таҳририятлари XII Тошкент халқаро кинофестивалини тайёрлаш ва ўтказишнинг боришини кенг ёритсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 8 февралдаги

70-сон қарорига

1-ИЛОВА



XII Тошкент халқаро кинофестивали

ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

    

Султонов Ў.Т.

- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Азизхўжаев А.А.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


Тўлаганов К.Н.

- Тошкент шаҳар ҳокими, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


Раҳматов Ў.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


Юнусов Т.М.

- "Ўзбеккино" компанияси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари, XII ТХКФ бош директори


Акромов Р.

- Миллий хавфсизлик хизматининг бошқарма бошлиғи


Аббосов Ш.С.

- кинорежиссёр


Азимов Р.С.

- Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси


Акбаров Ҳ.И.

- киношунос, профессор


Ахметов Л.А.

- "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси раиси


Гуськова Т.Н.

- Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Жалилов Ш.И.

- Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Жўраев Х.Р.

- Маданият ишлари вазири


Жўрабоев А.

- Алоқа вазири


Исмоилов У.С.

- Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Исҳоқов А.Г.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони консультанти


Камолова К.Ш.

- кинорежиссёр


Норгитов И.Н.

- Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи


Рашидов И.В.

- Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари


Ризаев Ш.

- Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими


Рўзметов А.

- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи


Файзиев З.О.

- "Ўзбексавдо" уюшмаси раиси


Ҳакимов З.А.

- "Ўзтелерадио" компанияси раиси вазифасини бажарувчи


Ҳазратқулов М.Ҳ.

- ЎзА бош директори


Ҳолиқов О.М.

- А.Навоий номидаги санъат саройи директори


Ҳусанбоев Б.М.

- "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Шоғуломов И.Ш.

- "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни бош директори


Эрметов Н.

- "Ўзбекистон темир йўллари" даалат-акционерлик компанияси раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил  8 февралдаги

70-сон қарорига

2-ИЛОВА



XII Тошкент халқаро кинофестивали

СМЕТАСИ

Моддалар номи


Харажатлар

(минг АҚШ доллари)


1. Жюри аъзоларининг Тошкент шаҳрига келиб-кетиш харажатлари - 6 киши, ҳамроҳлик қилувчилар - 6 киши. Жами - 12 киши


30,0

2. Фестивалга махсус таклиф этилган меҳмонлар (жаҳон киноюлдузлари - 3-4 киши)нинг келиб-кетиш харажатлари


10,0

3. Халқаро кинофестивал(ХКФ)лар бош директорларини таклиф қилиш:



- ФИАПФ кинопродюссерлар уюшмаси халқаро федерацияси (Париж), жаноб Бриссон;



- Канндаги ХКФ (Франция);



- Нантдаги ХКФ (Франция);



- Торонтодаги ХКФ (Канада);



- Ҳиндистондаги ХКФ


15,0

4. Фильмлар танлаш учун чет мамлакатларга (7 мамлакат - Ҳиндистон, Туркия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Эрон, Покистон) хизмат сафарига юбориш харажатлари


30,0

5. Фестиваль фильмларини Тошкент шаҳрига келтириш ва бу ердан олиб кетиш харажатлари


10,0

6. Кинофильмларни суғурта қилиш ("Ингосстрах")


10,0

7. ФИАПФ кинопродюссерлар федерациясида фестивални рўйхатдан ўтказиш харажатлари


3,0

ЖАМИ:


108,0

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 8 февралдаги

70-сон қарорига

3-ИЛОВА



XII Тошкент халқаро кинофестивали

СМЕТАСИ


Моддалар номи

Даромадлар

(минг сўм)

Харажатлар

(минг сўм)

I.

Кинофильмлар намойишидан олинадиган даромад


3818,0


II.

XII ТХКФни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар, шу жумладан:




1.

Кинофильмлар намойиш қилиш



908,9

2.

Фестиваль қатнашчилари ва меҳмонлари учун харажатлар



13114,1

3.

Таржима хизмати



1293,6

4.

Совринлар, совғалар, қабул маросимлари



3186,0

5.

Босмахома, реклама, шаҳарни безатиш харажатлари



10000,0

6.

Иш ҳақи



1022,0

7.

Ташкилий харажатлар



3372,0

8.

Автотранспорт



2095,0

9.

Ахборот-матбуот бюллетенини нашр этиш



1800,0

10.

"Кинотомошабин ҳамроҳи" журналини нашр этиш


328,5

3600,0

11.

Фестивалда қатнашувчи мамлакатлар байроқларини тайёрлаш



1000,0

12.

Кинотеатрларни тўлиқ таъмирлаш



20000,0

13.

Самарқанд шаҳрига бориш



748,0 '

14.

Концерт ташкилотларига тўловлар



1500,0


ЖАМИ:


4146,5

63640,4
















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск