Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.1993 й. 306-сон "Абдулла Қодирий юбилейини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.1993 й.

N 306




АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ЮБИЛЕЙИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


1994 йилда атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий туғилган кунга 100 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юбилейни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита бир ой муддат ичида юбилейга таиёргарлик кўриш ва уни республика миқёсида ўтказиш тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва амалга. оширишга киришсин.


2. 1994 йилнинг октябрь ойида Алишер Навоий номидаги катта академик опера ва балет театрида Абдулла Қодирий таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан тантанали кеча ўтказилсин.


3.Тошкент шаҳар ҳокимлигига:

Абдулла Қодирийнинг ҳовли музейини ташкил қиладиган иншоотларни лойиҳалаштириш, тузатиш-таъмирлаш, қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини 1994 йил март ойининг охиригача тугаллаш;

Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номли боғни юбилей тантаналарига қадар ободонлаштириш ва у ерда адибга бюст ўрнатиш ишларини якунлаш топширилсин.


4. Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги 1993-1994 йилларда юбилей маросимларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳаражатларни Абдулла Қодирийнинг 100 йиллик юбилейини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдим этган молиявий ҳужжатларга биноан республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча вилоят ҳокимликларига бир он муддат ичида Абдулла Қодирий таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ўтадиган тадбирларни ишлаб чиқиб амалга ошириш топширнлсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси республика олий ўқув юртларида, мактаблар ва. маҳаллаларда, вилоятларда Абдулла Қодирий хотирасига бағишланган кечалар, адиб ижодиётини тарғиб этувчи илмий-амалий анжуманлар ва адабий учрашувлар ўтказиш ишига бевосита ёрдам кўрсатсинлар.


6. Ўзбекистон Давлат кинокомпаниясига 1993 йилда Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" асари асосида кўп серияли бадиий фильм яратишга киришиш;

"Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитасига 1994 йилда ёзувчининг "Ўтган кунлар" ва "Мехробдан чаён" асарларининг юбилей нашрларини чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ёзувчи асарларининг 7 жилдлик академик нашрини тайёрлаш ва чоп этишга киришиш топширилсин.


7. Абдулла Қодирий номидаги жамғарманинг ёзувчининг юбилей тадбирларини ўтказиш ишларига ўз молиявий улушини қўшиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.К. Қорабоев ва К.Н. Тўлаганов ўртоқлар зиммаларига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил  23 июндаги

306-сонли қарорига

ИЛОВА



Абдулла Қодирийнинг 100 йиллик

юбилейини ўтказиш ташкилий

қўмитаси

     

М. Қорабоев

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-ташкилий кўмита раиси


М. Умурзоқов

- Ўзбекистан Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси-ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


К. Тўлаганов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ташкилий қўмита раисининг ўринбасари


П. Қодиров

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси-ташкилий қўмитанинг-масьул котиби


Ш. Абдуллаев

- Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


А. Фозилбеков

- Тошкент шаҳар ҳокими


Р. Ахмедов

- Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг Президенти


Жамол Камол

- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби


Х. Жўраев

- Ўздавкинокомпания раиси


А. Жўрабоев

- "Халқ сўзи" газетасининг бош муҳаррири


А. Миржалолов

- Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманининг ҳокими


И. Расулев

- Тошкент шаҳрининг бош меьмори


Н. Салохиддинов

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Президенти


Ю. Шодиметов

- Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий масалалар, Фан ва маданият  бўлимининг мудири


Р. Шоғуломов

- Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси


Э. Хайитбоев

- Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазири


М. Хазратқулов

- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Ш. Яхьёев

- Ўздавтелерадиокомпанияси раиси


О. Ёкубов

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Шукурилло

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Н. Мухиддинов

- Ўзбекистон "Ёдгорлик"'жамиятининг раиси


Н. Ғойибов

- Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маьрифий алоқалар миллий уюшмаси раиси


Тохир Малик

- Ёзувчи


Ш. Темуров

- "Маҳалла" жамғармасининг раиси


Ш. Қодирий

- Абдулла Қодирий жамғармасининг директори.




























Время: 0.0337
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск