Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.1994 й. 85-сон "Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.1994 й.

N 85



НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Умумхалқ байрами - Наврўзни катта тантаналар билан нишонлаш мустақил мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида анъанага айланиб бораётганлигини, унинг халқимиз миллий ғурурини шакллантириш, она тупроқни севиш, англаш маънавиятини юксалтириш, инсонларни ҳаётни қадрлашга, юртимизда яшовчи барча миллатлар ўртасида дўстлик, тинчлик, осойишталикни янада мустаҳкамлашдаги улуғвор аҳамиятини эътиборга олиб, 1994 йилда Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддатда байрамни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.

Жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар ҳокимларининг шахсан раҳбарликларида шундай ташкилий қўмиталар тузилсин. Мазкур комиссиялар бир ҳафта муддат ичида Наврўз умумхалқ байрамини ўз ҳудудларида ўтказиш режаларини ишлаб чиқиб амалга оширишга киришсинлар.


2. Республика корхоналари, муассасалари, жамоа ва давлат хўжаликлари, ширкатлар, жамоат ташкилотлари ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб, байрам тадбирларини тегишли транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат моллари ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлашни ҳал этсинлар.

Ушбу мақсадларга йўналтирилган сарф-харажатлар уларнинг ҳисобидан бўлиши назарда тутилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига тегишли вазирликлар ва жамғармалар, ижодий уюшмалар билан биргаликда жойларда байрам маданий тадбирларини, оммавий спорт мусобақаларини, халқ ўйинларини, турли кўрик-танловлар ўтказишни кенг ташкил этиш режасини ишлаб чиқиб, амалга ошириш топширилсин.

Жойлардаги ташкилий қўйиталар байрам муносабати билан меҳнат ва уруш фахрийлари, мўътабар отахон ва онахонлар, кўп болали оилалар, ногиронлар ва етим-есирлар, боқувчисиз қолган хонадонлар ҳамда болалар уйлари тарбияланувчиларининг ҳол-аҳволидан хабар олиш, рағбатлантириш, байрам тадбирларига жалб этиш, уларга совға-саломлар тортиқ қилиш ишларини уюштирсинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Наврўз байрамида Республикадаги барча миллий маданият марказларининг ўз дастурлари билан иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиб берсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги, Давлат телерадиокомпанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Давлат кинокомпанияси, барча оммавий ахборот воситалари ва ижодий ташкилотлар халқимизнинг қадимий ва саховатли байрамининг тарихий-маънавий аҳамиятини очиб беришга, айииқса, ёш авлодни миллий урф-одатлар негизида умуминсоний қадриятларни улуғлаш, Ватанга муҳаббат, уни ардоқлаш туйғуларини шакллантириш, меҳр-шафқат ва она табиатни авайлаб асраш руҳида тарбиялашга қаратилган дастурлар тузиб тадбирлар белгиласинлар


6. Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланиши кўзда тутилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мамлакатимиз пойтахтида байрам тадбирларини ўтказиш муносабати билан бўладиган сарф-харажатларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдим этган молиявий ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар ва республика бюджетлари ҳисобидан тенг миқдорда қопласин.


8. Жойларда Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда, шаҳар ва қишлоқларни, маҳаллаларни ободонлаштириш ва таъмирлаш, маданий-маърифий тадбирларни уюштиришда республика "Маҳалла" ва бошқа ҳайрия жамғармаларининг ўз маблағ улушлари билан кўмаклашиш борасидаги таклифлари эътиборга олинсин.


9. Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасига ўз Низомида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек меҳнат ва уруш фахрийлари, кўп болали оилалар, ногиронлар ва етим-есирлар, боқувчисисиз қолган хонодонлар ҳамда болалар уйлари тарбияланувчиларига совға-саломлар бериш, жойларда Наврўз умумхалқ байрамини ўтказишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан 1 миллиард сўм ажратилсин.


10. Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитасига байрамнинг юксак савияда ўтишини таъминлашда фаол иштирок этган идоралар, жамоалар ҳамда фуқароларни рағбатлантириш ҳақида тавсиялар тайёрлаш топширилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 22 февралдаги

85-сон қарорига

ИЛОВА



Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш

ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий

қўмитасининг таркиби

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - ташкилий қўмита раиси


Умурзоқов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Қорабоев М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Абдулазизов Ш.

-

Вазирлар Маҳкамаси бўлимининг мудири - ташкилий қўмитанинг масъул котиби



Ташкилий қўмита аъзолари:


Жўраев Х.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Аҳроров С.А.

-

"Ўздавкинокомпания" раисининг биринчи ўринбосари


Алматов З .

-

Ички ишлар вазири


Воҳидов Э.

-

Ўзбекистон халқ шоири


Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Жалолов А.С.

-

"Ўзбекбирлашув" раиси вазифасини бажарувчи


Жўрабоев А.

-

"Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталарининг бош муҳаррири


Жабборов А.Ж.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлимининг шўъба мудири


Жамолов Ҳ.Б.

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг раиси


Кенжабоев М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консультанти


Каримов Ш.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Орипов А.

-

Ўзбекистон халқ шоири


Раҳимов Б.

-

Ўзбекистон уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашининг раиси


Раҳимов К.

-

Алоқа вазири


Расулов К. Р .

-

Республика Байналмилал маданий марказининг раиси


Рўзиев С.

-

Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси


Саидов И.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консультанти


Тешабоев А.

-

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий қўмитасининг биринчи котиби


Темуров Ш.

-

"Маҳалла" жамғармасининг раиси


Усмонов М.З.

-

"Ўзбексавдо" уюшмасининг раиси


Фозилбеков А.И.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Шодиметов Ю.Ш.

-

Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири, ЭКОСАН жамғармасининг раиси


Шоғуломов Р.Ш.

-

Ўзбекистон давлат матбуот қўмитаси раиси


Яҳёев Ш.Ғ.

-

"Ўздавтелерадио" компанияси раиси


Қаюмов Н.

-

Қишлоқ хўжалиги вазири


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Бош директори


Ҳайитбоев Э.Қ.

-

Маданият ишлари вазири


Юсупова Б.А.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари


Саидов Н.

-

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари


Халилов А.

-

Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари


Чилгашев Ш.Б.

-

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари


Раҳмонов Р.

-

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Фаҳриддинов X. Б.

-

Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари


Турсунов Н.М.

-

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари


Худойқулов А.

-

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари


Ризоқулов X.

-

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Абдуллаев М.

-

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Ҳамидов Ҳ.

-

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари


Қурбонов Т.

-

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари


Жуманиёзов М.

-

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари


Жалилов Ш.И.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Шодмонқулов И.Ф.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


         


































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск