ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.1997 й. 506-сон "Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти кунларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.1997 й.

N 506




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

УКРАИНА МАДАНИЯТИ КУНЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасидаги ҳар томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек "Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида"ги Битимга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Украина Маданият ва санъат вазирлиги билан ўзаро келишув асосида Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти кунларини 1997 йилнинг 16-22 ноябрь кунларида ўтказиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби, 1-иловага;

Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти кунларини ўтказиш дастури, 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти кунларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги зиммасига юклансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти кунларини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар режасини ишлаб чиқсинлар ва унинг бажарилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг Ишлар Бошқармаси ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси Маданият ишлари вазирлиги буюртмасига мувофиқ Тошкент шаҳрига келадиган Украина маданияти кунлари қатнашчиларини "Дўрмон" ва "Ўзбекистон" меҳмонхоналарига жойлаштирсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятларининг ҳокимликлари тегишли меҳмонхоналарни аниқласинлар ва Украинадан келган меҳмонларни жойлаштириш ҳамда уларга хизмат кўрсатишни таъминласинлар.

Украина маданияти кунлари қатнашчиларининг меҳмонхоналарда яшашлари, овқатланишлари ҳамда уларга кўрсатиладиган транспорт хизматлари учун тўловларни сўмда - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгаланган нархларда қабул қилишга рухсат этилсин.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Украина маданияти кунлари қатнашчиларининг республикамиз ҳудудида ҳаракат қилишлари чоғида тўловларни сўмларда қабул қилган ҳолда уларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгаланган тарифлар бўйича авиа ва темирйўл чипталари билан таъминласинлар.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари'' миллий авиакомпанияси мамлакатимиз ички ҳаво йўлларида, зарурият бўлганда, қўшимча қатновлар жорий этишни назарда тутсин.


5. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси Украина маданияти кунлари қатнашчиларига Маданият ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг буюртмаси бўйича автомобиль транспорти хизмати кўрсатишни ташкил этсинлар.


6. "Ўзбексавдо'' давлат уюшмаси Украина маданияти кунлари қатнашчиларини сифатли овқатлантириш масалаларини ҳал этсин, миллий эсдалик совғалари, маиший буюмлар ва кенг ассортаментдаги товарлар савдосини ташкил қилсин ҳамда меҳмонлар шарафига Ҳукумат қабул маросимини ўтказишни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси бир ҳафта муддатда Маданият ишлари вазирлига буюртмаси асосида зарур реклама материаллари, проспектлар ва таклифномаларни тайёрласин.


8. Тошкент шаҳар Маҳаллий саноат ишлаб чиқариш савдо ҳиссадорлик компанияси Маданият ишлари вазирлигининг буюртмасига мувофиқ эсдалик совғалари ва нишонлар тайёрласин.


9. Ўзбекистон Бадиий академияси Украина бадиий-амалий ва тасвирий санъат кўргазмасини уюштириш ҳамда Ўзбекистонда яшовчи украин миллатига мансуб рассом ва усталар асарларидан иборат бадиий кўргазмани Марказий кўргазмалар залида ўтказишни ҳал этсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Украинадан келадиган бадиий-тасвирий ва бошқа кўргазма материалларини тезроқ расмийлаштиришни ҳамда уларни олиб келиш ва олиб чиқишни божхона тўловларисиз амалга оширишни таъминласин.


11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

шаҳарнинг байрамона безатилишини таъминласин;

тадбирлар ўтказиладиган жойларда зарур ободонлаштириш ва безатиш ишларини амалга оширсин.


12. "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси Украиналик кино усталари фильмларининг мамлакатимиздаги энг яхши кинотетарларда намойиш этилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Украина маданияти кунлари қатнашчиларига тиббий хизмат кўрсатсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти кунлари тадбирлари ўтказиладиган жойларла жамоат тартибини сақлаш ва қатнашчиларга хизмат қилувчи транспорт ҳаракатларининг хавфсизлигини таъминласин.


15. "Ўзтелерадио" компанияси, газета ва журналларнинг таҳририятлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон ва Украина халқларининг тарихий шаклланган дўстлиги ва маданий алоқалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ маълумотларни кенг ёритсинлар.


16. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тенг улушларда Тошкент шаҳрининг маҳалллй бюджети ва республика бюджети маблағларм ҳисобига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат бюджети ҳисобидан қилинадиган сарф-харажатларни Маданият ишлари вазирлиги тақдим этган ҳужжатлар асосида маблағ билан қопласин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 ноябрдаги

506-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида Украина маданияти

кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

    

А.Азизхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Ў.Раҳматов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


Х.Р.Жўраев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ш.Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


А.Жўрабоев

-

Ўзбекистон Республикаси почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори


У.Исмоилов

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ш.Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


А.Кўчимов

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


А.Назаров

-

"Ўзбекнаво"' гастрол-концерт бирлашмаси бош директори


Б.Парпиев

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


А.Рўзметов

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи


О.Салимов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


А.Тожибоев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари


К.Тўлаганов

-

Тошкент шаҳар ҳокими


А.Усмонов

-

"Халқ сўзи" - ''Народное слово" газеталари бош муҳаррири


З.Файзиев

-

"Ўзбексавдо" уюшмаси раиси


Р.Шоғуломов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


Т.Юнусов

-

"Ўзбеккино'' давлат-акциядорлик компанияси раиси


Т.Қўзиев

-

Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси


М.Ҳазратқулов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Б.Ҳусанбоев

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси



Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 ноябрдаги

506-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида Украина

маданияти кунларини ўтказиш

ДАСТУРИ


(1997 йил 16-22 ноябрь)



16 НОЯБРЬ (якшанба)

Украина Бош вазирининг ўринбосари В.Смолий бошчилигидаги делегация аъзолари (жами 150 киши) Тошкент-II аэропортида кутиб олинади.

Делегация аъзолари "Дўрмон" ва "Ўзбекистон" меҳмонхоналарига жойлаштирилади.

Делегация аъзоларига хизмат кўрсатиш учун махсус автомашиналар ажратилади: "Мерседес" ёки "ДЭУ" (супер салонли)  1 та, "Волга" ва '"Нексия" - 4 та, "Тойота" кичик автобуси - 2 та, "ТАМ" автобуси - 5 та.

Масъуллар:

Р.Муҳамедов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар бошқарувчисининг ўринбосари

Б.Ҳусанбоев - "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


17.00-18.30 Меҳмонларни Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, "Темурийлар тарихи давлат музейи" билан таништириш

19.00-20.00 Кечки овқат


17 НОЯБРЬ (душанба)

8.00-9.00 Нонушта

10.00-13.00 Халқлар дўстлиги саройида Украина маданияти кунлари тантанали очилиши маросимининг репетициялари

13.00-14.00 Тушлик

15.00-18.00 Халқлар дўстлиги саройида Украина маданияти кунлари тантанали очилиши маросимининг репетициялари

Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан таништириш (репетицияда қатнашмайдиган делегация аъзолари учун)

19.00-20.00 Кечки овқат


18 НОЯБРЬ (сешанба)

8.00-9.00 Нонушта

9.00-10.00 Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш

10.00-13.00 Халқлар дўстлиги саройида Украина маданияти кунлари тантанали очилиши маросимининг репетициялари

13.00-14.00 Тушлик

14.00-17.00 Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси, Миллий-маданий марказлар ва Тошкент шаҳри ишлаб чиқариш корхоналари ишчи жамоалари билан украиналик меҳмонларнинг учрашувлари

18.00-19.30 Халқлар дўстлиги саройида Украина маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими

20.00-21.30 Украина маданияти кунлари иштирокчилари шарафига Ўзбекистон Ҳукумати номидан қабул маросими


I Маршрут

Сирдарё, Тошкннт вилоятлари


19 НОЯБРЬ (чоршанба)

Украинада хизмат кўрсатган артистлар В.Данилец, В.Моисеенко, Н.Свидюк ("Кролики" ижодий гуруҳи)

Халқаро конкурс ва фестиваллар лауреатлари А.Пономарёв, А.Лорак, Н.Василюк, А.Залевский, Ю.Швед, А.Романовский. Д.Литвинец

Вазирлик вакили: Азимов К.Т. - Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг проректори


Масъуллар:

Миржалилова Ҳ.Ҳ. - Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари

Хўжаева С.О. - Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари


7.00-8.30 Нонушта

8.30 Гулистон шаҳрига махсус автобус ва иккита енгил автомашинада ДАН назоратида йўлга чиқиш, Сирдарё вилояти чегарасида "Чеҳра" ресторани ёнида меҳмонларни вилоят вакиллари кутиб оладилар. Тадбирлар махсус дастур бўйича олиб борилади (тушлик ва кечки овқат вилоятда)

20.00 Тошкентдаги меҳмонхоналарга қайтиш


20 НОЯБР (пайшанба)

7.00-8.30 Нонушта

8.30-10.00 ДАН ходимлари назоратида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманига жўнаб кетиш

10.00-11.00 Меҳмонларни кутиш. Чирчиқ тумани ҳокимлигида учрашувлар. Тадбирлар махсус дастур асосида олиб борилади. (тушлик ва кечки овқат вилоятда).

20.00 Тошкентдаги меҳмонхоналарга қайтиш


II Маршрут

Самарқанд, Жиззах вилоятлари


19 НОЯБРЬ (чоршанба)

В.Пивоваров, М.Стефюк, О.Билозир, Н.Гнатюк ижодий гуруҳи

Вазирлих вакили:

Раҳимова Б. - Маданият ишлари вазирлигининг Музей ишлари бошқармаси бошлиғи

Масъуллар:

Рашидов И.В. - Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари

Қобилов К.З. - Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


7.00-8.00 Нонушта

9.00 Тошкент-Самарқанд махсус қатнови орқали меҳмонларни жўнатиш

10.00 Самарқанд аэропортида меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими. Меҳмонхоналарга жойлаштириш

10.00-11.00 Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш

11.00-13.00 Самарқанд ҳокимлигида учрашувлар

13.00-14.00 Тушлик

15.00-18.00 Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш

18.00-20.00 Самарқанд Давлат театрида Украина маданияти кунларига бағишланган тантанали кеча, украиналик ижодий гуруҳлар ва ижрочиларнинг концерти.

Белгиланган дастур асосида иш олиб борилади.

20.00 Кечки овқат


20 НОЯБРЬ (пайшанба)

7.00-8.00 Нонушта

8.00 Махсус автобус ва иккита енгил автомашинада Самарқанд вилояти ДАН ходимлари назоратида Жиззах шаҳрига йўлга чиқиш

10.00-19.00 Жиззах вилояти ҳокимлигида учрашувлар

19.00 Белгиланган тадбирда қатнашиш. (тушлик ва кечки овқат Жиззах вилоятида)

21.00 Самарқанддаги меҳмонхонага қайтиб келиш


21 НОЯБРЬ (жума)

9.00 Самарқанддан Тошкент шаҳрига қайтиш

III Маршрут

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари


19 НОЯБРЬ (чоршанба)

Ижрочилар:

Ф.Мустафоев, О.Каминская ва концертмейстер

Вазирлик вакили:

Каримова Ш. - Маданият ишлари вазирлигининг Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи

Масъуллар:

Саидов Н.Ш. - Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари

Дадажонова Д.Д.- Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари

Азимов Ф.О. - Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари


8.00-9.00 Нонушта

9.30 Тошкент-Фарғона қатнови билан ижрочиларни жўнатиш

10.00-11.00 Фарғона аэропортида меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими

11.00-12.00 Фарғона вилояти ҳокимлигида учрашувлар

13.00-14.00 Тушлик

14.00-17.00 Диққатга сазовор жойлар билан таништириш

18.00 Украиналик ижрочилар концерти

19.30 Кечки овқатланиш


20 НОЯБРЬ (пайшанба)

8.00-9.00 Нонушта

9.00 Махсус автобусда, иккита енгил автомашинада Фарғона вилояти ДАН ходимлари назоратида Андижон шаҳрига жўнаб кетиш

11.00-12.00 Андижон вилояти чегарасида меҳмонларни кутиб олиш

Тадбирлар махсус дастур асосида амалга оширилади

13.00-14.00 Тушлик

15.00 Наманган шаҳрига жўнаб кетиш

16.30-17.30 Наманган вилояти чегарасида меҳмонларни кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш

Тадбирлар махсус дастур асосида амалга оширилади

19.00 Кечки овқатланиш


21 НОЯБРЬ (жума)

6.00 Нонушта

7.30 Тошкент-Наманган қатнови билан қайтиш


IV Маршрут

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти


19 НОЯБРЬ (чоршанба)

"Соколи" гуруҳи

Вазирлик вакили:

Матёқубов Б. - Маданият ишлари вазирлигининг Ўқув юртлар, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси бошлиғи

Масъуллар:

Тожибоев А. - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари

Дўстчонов Т.Д. - Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари

эрталаб биринчи қатнов билан - Нукус шаҳрига учиш

Нукус аэропортида меҳмонларни тантанали равишда кутиб олиш, меҳмонхонага жойлаштириш


13.00-14.00 Тушлик

14.00-17.00 Нукуснинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш

18.00 Санъат саройида тантанали кечада украиналик санъаткорларнинг чиқишлари. (тадбирлар махсус дастур асосида амалга оширилади)

20.00 Кечки овқатланиш


20 НОЯБРЬ (пайшанба)

8.00-9.00 Нонушта

Урганчга махсус автобус, иккита енгил машинада ДАН ходимлари назоратида жўнаб кетиш

Хоразм вилояти чегарасида меҳмонларни кутиб олиш.

Тадбирлар махсус дастур асосида амалга оширилади

14.00-17.00 Хива ва вилоятнинг бошқа шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан меҳмонларни таништириш

19.00-20.00 Урганч шаҳридаги меҳмонхонада кечки овқат ташкил этиш


21 НОЯБРЬ (жума)

биринчи рейс билан - Урганчдан Тошкентга қайтиб келиш


V Маршрут

Бухоро, Навоий вилоятлари


19 НОЯБРЪ (чоршанба)

П.Вирский номидаги Украинада хизмат кўрсатган миллий кодемик рақс ансамбли

Украина халқ артистлари А.Литвинов, Н.Шестакова

Вазирлик вакили:

Б.Ёқубов - "Ўзбекнаво" бирлашмаси бош директорининг ўринбосари

Масъуллар:

Очилов Н.М. - Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари

Ҳайдаров А.Ҳ. - Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари

нонуштадан кейин Тошкент - Бухоро қатнови билан жўнаб кетиш

11.00-13.00 - Бухоро аэропортида меҳмонларни тантанали равишда кутиб олиш ва меҳмонхонага жойлаштириш

Бухоро вилояти ҳокимлигида учрашувлар

13.00-14.00 - Тушлик

14.00-17.00 - Бухоронинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш

18.00 Газчилар маданият уйида украиналик санъаткорлар иштирокида концерт дастури

Белгиланган дастур асосида иш олиб бориш

20.00 Кечки овқат


20 НОЯБРЬ (пайшанба)

8.00 Нонушта

9.00 - Бухородан автобус ва иккита енгил автомашинада вилоят ДАН ходимлари назоратида Навоий шаҳрига қараб йўл олиш

11.00-13.00 - Навоий шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан таништириш

13.00-14.00 - Тушлик

15.00-17.00 "Фарҳод" маданият саройида ижодий учрашув (маданият саройи ҳаваскорлари билан биргаликда)

18.30 Кечки овқат

20.00 Навоий шаҳридан Бухорога қайтиш


21 НОЯБРЬ (жума)

7.00-8.00 Нонушта

9.00 Бухородан Тошкентга қайтиш (самолётда)


VI Маршрут

Қашқадарё вилояти


19 НОЯБРЬ (чоршанба)

Г.Сковорода номидаги Халқаро соврин лауреати, "Гетман" Украина Ҳарбий Кучлари вокал квартети

Вазирлик вакили:

Хўжаев Р.Х. - Маданият ишлари вазирлигининг Маданий-маърифий ишлар ва халқ ижодиёти бошқармаси бошлиғи

Масъул:

Раҳмонов Р.Р. - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари

8.00-9.00 Нонушта

9.30 Қарши шаҳрига учиш

11.00-12.00 Қарши аэропортида меҳмонларни тантанали равишда кутиб олиш

Меҳмонхоналарга жойлаштириш

13.00-14.00 Тушлик

15.00-16.00 Муборак шаҳри меҳнаткашлари билан учрашув

17.00-18.30 Украина санъаткорлари концерти

19.00-20.00 Кечки овқат

20.00 Қарши шаҳрига қайтиш


20 НОЯБРЬ (пайшанба)

8.00-9.00 Нонушта

9.00-9.30 Шаҳрисабз шаҳрига бориш

10.00-13.00 Шаҳрисабзнинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш, Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш

13.00-14.00 Тушлик

17.30-20.00 Шаҳар Маданият саройида дўстлик учрашувлари

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигида қабул ва кечки овқат

Шаҳрисабз шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштириш


21 НОЯБРЬ (жума)

7.30-8.30 Нонушта

9.00 Шаҳрисабз-Тошкент қатнови билан қайтиш


21 НОЯБРЬ (жума)

8.00-9.00 Нонушта

10.00-13.00 Халқлар дўстлиги саройида Украина маданияти кунлари ёпилиши маросими концертининг репетициялари

13.00-14.00 Тушлик

15.00-17.00 Ижодий уюшмаларда қабуллар

18.00-19.30 Халқлар дўстлиги саройида Украина маданияти кунлари ёпилиши маросими концертининг репетициялари


22 НОЯБРЬ (шанба)

8.00-9.00 Нонушта

10.00-13.00 Халқлар дўстлиги саройида Украина маданияти кунлари ёпилиши маросими концертининг репетициялари

13.00-14.00 Тушлик

15.00-17.00 Бўш вақт

18.00-20.00 Халқлар дўстлиги саройида Украина маданияти кунлари тантанали ёпилиши концерти

20.30-22.30 Украина Республикаси номидан қабул маросими


23 НОЯБРЬ (якшанба)

8.00-9.00 Нонушта

10.00-13.00 Украиналик меҳмонларни Тошкент-I аэропортида ўз ватанларига кузатиш маросими
















Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск