Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.1998 й. 408-сон "Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.1998 й.

N 408



ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ

ТАВАЛЛУДИНИНГ 800 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ватан озодлиги йўлида жонини фидо қилган довюрак курашчи, миллий қаҳрамон, жаҳон халқлари тарихида ўчмас из қолдирган Жалолиддин Мангуберди таваллудига 800 йил тўлиши муносабати билан унинг  хотирасини абадийлаштириш ва тарихий адолатни қарор топтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлигининг 1999 йилда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йилллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий қўмитаси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


Ташкилий қўмита бир ой муддатда  мазкур санага  тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсин ҳамда уни бажаришга киришсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:


тегишли вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1999 йилда "Жалолиддин Мангубердининг дунё тарихида тутган ўрни" мавзуида халқаро конференция ўтказсин;


илмий-ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари ва "Олтин мерос" жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда Жалолиддин Мангубердининг  Марказий Осиё халқлари тарихида тутган ўрнини холис ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича дастур ишлаб чиқсин ва  амалга оширсин;


хоразмшоҳлар замонида ёзилган қўлёзма асарларнинг чет элларда сақланаётган нусхалари рўйхатини тузсин ва уларни (микрофильмларни) олиб келиш учун хорижга мутахассисларнинг илмий сафарини ташкил қилсин;


Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда хоразмшоҳлар даври тарихи, илм-фани, маданияти ва санъатига оид адабиётларни расмий тантаналаргача чоп этишни режалаштирсин.


4. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда қадимий меъморчилик анъаналари билан уйғунлашган Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуасини Урганч шаҳрида 1999 йилда барпо  этиш масаласини ҳал этсин.


Ўзбекистон Бадиий академияси бир ой муддатда Жалолиддин Мангуберди қиёфасини яратиш бўйича республика очиқ танловини ўтказсин.


5. Ўзбекистон телерадиокомпанияси  Жалолиддин  Мангуберди яшаган давр ва унинг Ватан озодлиги йўлидаги жасоратли ҳаётини акс эттирувчи туркум кўрсатув, эшиттиришлар дастурини тайёрласин ва амалга оширсин.


Халқ қаҳрамонининг ҳаёти ва ўлмас жасоратлари матбуот воситаларида кенг ёритилсин.


6. "Ўзбеккино" компанияси Жалолиддин Мангуберди ҳаётига бағишланган бадиий  фильм яратишни режалаштирсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ва Молия вазирилиги 1999 йилда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан эсдалик юбилей тангасини муомалага чиқарсин.


8. Ушбу қарорда кўрсатилган ва ташкилий қўмита тасдиқлайдиган тадбирларни амалга ошириш ҳаражатлари тенг улушларда республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.


Бу ишга ҳомийлар, шу жумладан хорижий ҳомийларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин. 



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 23 сентябрдаги

408-сон қарорига

ИЛОВА



Жалолиддин Мангуберди таваллудининг

800 йиллигини нишонлашга тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика

ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси

Азизхўжаев А.А. 

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

        

     

                                    

Жўраев Н.К.   

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчи (келишув асосида)

     

   

      

Рисқиев Т.  

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)  

        

  

    

Юнусов Р.Р.         

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари    

       

  

     

Юсупов И. 

-

Хоразм вилояти ҳокими

    


   

Абдуллаев Ш.Ю  

-

Молия вазирининг ўринбосари

      


    

Болиев А.О. 

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори 

   


    

Бурхонов Ф.Ж.  

-

Ўзбекбирлашув уюшмаси раиси  

    

     

Жўраев Х.Р.  

-

Маданият ишлари вазири

  


      

Жўраев Т. 

-

Фанлар академияси президенти

   

   

Жўрабоев А.Х.   

-

Ўзбекистон  почта  ва телеком-муникациялар агентлиги бош директори  

Иброҳимов Н.   

Шарқшунослик институти ректори

  

Йўлдошев Ж.Г.  

-

Халқ таълими вазири 

  


   

Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси

Махситов Б.М.

-

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси

Набиев Т.Н.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси

Назаров А.М.

-

"Ўзбекнаво"  бирлашмаси бош директори

Орипов А.

-

Ёзувчилар уюшмаси раиси

Парпиев Б.Р.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Рўзметов А.Ғ.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси  бош директори

Ғуломов С.С.

-

Олий таълим вазири

Тўхтабоев Х.

-

"Олтин мерос" жамғармаси раиси

Усмонов А.

-

"Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталари бош муҳаррири

Файзиев З.О.

-

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси раиси

Файзуллаев Р.Ф.

-

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси раиси

Шоғуломов Р.Ш.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси

Юнусов Т.Ю.

-

"Ўзбеккино" компанияси раиси

Қўзиев Т.К.

-

Бадиий академия раиси

Хайруллаев М.

-

Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти директори


Ҳамроқулов Ш.Ш.

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ҳусанбоев Б.М.

-

"Ўзбектуризм"  компанияси раиси















Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск