язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.1999 й. 464-сон "Америка Қўшма Штатларида "Ўзбекистон маданияти ҳафталиги"ни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.1999 й.

N 464




АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИДА

"ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ҲАФТАЛИГИ"НИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги маданий, дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, миллий маданият ютуқларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси КАРОР КИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ўзбекмузей" жамғармаси ҳамда Америка Қўшма Штатларидаги тадбиркор ва жамоат гуруҳларининг 1999 йил 2-12 ноябрь кунлари Америка Қўшма Штатларида "Ўзбекистон  маданияти  ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

АҚШда "Ўзбекистон маданияти ҳафталиги" доирасидаги "Буюк Ипак йўли" номли бадиий кўргазма Филадельфия ва Нью-Йорк шаҳарларида 2000 йил 15 январга қадар давом этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Америка Қўшма Штатларида "Ўзбекистон маданияти ҳафталиги"га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита 10 кун муддатда тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва уни бажаришга киришсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳафталик давомида ўзбек миллий фольклор сан-ьати намуналаридаи иборат концерт дастурларини намойиш этишни ташкил этсин;

Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистоннинг қадимий тарихини ва мустақиллик давридаги бунёдкорлик ишларини акс эттирувчи бадиий кўргазмани юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларини белгиласин.


4. "Ўзбексавдо" компанияси, "Усто" бирлашмаси ва "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳафталик давомида ўзбек миллий таомлари ва халқ амалий санъати намуналарининг савдо-кўргазмасини ташкил қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳафталик қатнашчиларининг визаларини белгиланган муддатда тўловларсиз расмийлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳафталик тадбирларига олиб бориладиган ва қайтариб олиб келинадиган ашёларни божхона тўловларисиз расмийлаштиришни таъминласин.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳафталик иштирокчиларини Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар билан таъминласин ва бадиий кўргазманинг юкларини аэропорт йиғимларисиз расмийлаштирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмтаси ҳафталикни ўтказишга оид плакат, буклет, таклифнома, дастурлар тайёрлаш чора-тадбирларини белгиласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳафталикни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича харажатларни қоплаш учун 2-иловага мувофиқ маблағ ажратсин.

Америкадаги сарф-харажатлар АҚШ тадбиркор ва жамоат гуруҳларининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


10. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ҳафталикка тайёргарлик кўриш ва унинг ўтишини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Х.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 15 октябрдаги

464-сон қарорига

1-ИЛОВА



Америка Қўшма Штатларида "Ўзбекистон

маданияти ҳафталигининг ўтказишга

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

     

Кароматов Х.С.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Жўраев Н.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)


Азимов Р.

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


Алматов 3.

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири


Жўраев Х.

- Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Жўраев Т.

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти


Кўчимов А.

- "Ўзтелерадио" компанияси раиси


Комилов Ў.

- Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


Комилов А.Х.

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


Орипов А.

- Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг раиси


Рўзметов А.Р.

- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори


Тўхтаев А.

- Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси раиси


Файзиев 3.О.

- "Ўзбексавдо" компанияси раиси


Шоғуломов Р.

- Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


Юнусов Т.

- "Ўзбеккино" давлат акциядорлик компанияси раиси


Қўзиев Т.

- Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Fаниев Э.

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири


Хабибуллаев Н.

- "Ўзбекмузей" жамғармаси раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 15 октябрдаги

464-сон қарорига

2-ИЛОВА



Америка Қўшма Штатларида

"Ўзбекистон маданияти ҳафталиги"ни

ўтказиш бўйича сарф-харажатлар

СМЕТАСИ

    

Харажат турлари


Сони


Сўм


киши


кун


миқдори


пул бирлиги



Кундалик

харажатлар


5.

11

12,6

АҚШ долл.

693,0

АҚШ долл.



(35+35x20%)x30%




22

11

10,5

АҚШ долл.

2541,0

АҚШ долл.



(35x30%)



Транспорт

(авиачипталар)

Тошкент-Нью-

Йорк-Тошкент


5


2340

АҚШ долл.

11700,0

АҚШ долл.


22


1800

АҚШ долл.

39600,0

АҚШ долл.

Кўзда тутилмаган

харажатлар (ҳисобот

бериш шарти билан)






2000,0

АҚШ долл.

Кўргазма юкларини

тайёрлаш ва ўраб

жойлаштириш






850000,0

сўм

Жами:





5234,0

АҚШ долл.





51300,0

АҚШ долл.





850000,0

Сўм

Изоҳ: Маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг авиачипталар сотиб олинадиган кундаги курси бўйича миллий валютада ажратилади.