ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.04.2012 й. 98-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 4 апрелдаги

98-сон қарорига

2-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси - ахборот ресурс маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) Ўзбекистон Республикасида миллий ва жаҳон маданиятини, фан ва таълимни ривожлантириш манфаатлари йўлида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ва амалга оширувчи умумдавлат универсал ахборот-кутубхона муассасаси ҳисобланади.


2. Миллий кутубхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Миллий кутубхона Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таркибига киради.

4. Миллий кутубхона мамлакатнинг барча ахборот-кутубхона муассасалари учун мувофиқлаштирувчи ва методик марказ ҳисобланади.


5. Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фонди давлат мулки ҳисобланади.


6. Миллий кутубхонанинг нашрларнинг мажбурий нусхасини олиш ҳисобига шакллантириладиган, шунингдек нодир ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларидан иборат бўлган ахборот-кутубхона фонди миллий маданий қадриятлар ҳисобланади ва моддий маданий мерос объекти сифатида сақланиши керак.


7. Миллий кутубхона юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб-китоб рақамларига ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.


8. Миллий кутубхонанинг жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, "Маърифат маркази" биноси.



II. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


9. Қуйидагилар Миллий кутубхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

замонавий юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборотлар олишнинг манбаи, шакл ва методларини танлаш имкониятини таъминлаш тамойили асосида аҳолининг, айниқса ёшларнинг интеллектуал, билим, маънавий-ахлоқий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун қулай шарт-шароитлар ва кенг ахборот ресурслари базасини яратиш;

миллий маданиятнинг тикланиши ва янада ривожланишига ҳамда Ўзбекистон халқларининг тарихий, маънавий ва маданий мероси сақланишига кўмаклашиш;

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашиш, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш даражасини доимий такомиллаштириш ва оширишни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларни мувофиқлаштириш, ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошириш доирасида, шу жумладан, ахборот ресурсларини алмашиш ва ўзаро фойдаланиш борасида улар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шарт-шароитларини, шакл ва методларини такомиллаштириш, махсус дастурий комплексларни жорий этиш, электрон ахборот-маълумот хизматлари яратиш, замонавий компьютер воситаларидан ва маълумотлар узатиш технологияларидан фойдаланиш асосида ахборот-кутубхона фаолияти жараёнларининг автоматлаштирилишини таъминлаш;

фойдаланувчиларга Миллий кутубхонанинг ва республика ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан узоқдан фойдаланишни таъминлайдиган электрон хизмат кўрсатишни устувор ривожлантириб, етакчи хорижий ахборот ресурсларининг маълумотлар базасига уланган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларининг йиғма электрон каталогини ва электрон ахборот-кутубхона фондини шакллантириш ва юритиш;

Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондини миллий ва чет эл нашрлари билан тизимли тўлдириб бориш, нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини юритиш, нодир ва алоҳида қимматли нашрларни эҳтиётлаб сақлаш, қўлёзма китоблар ва нодир нашрларни консервация ва реставрация қилишнинг замонавий методларини жорий этиш, уларни ишончли сақлашни таъминлайдиган махсус режим шароитларида асрашни ташкил этиш;

юқори малакали мутахассисларни танлов асосида танлаб олиш, ахборот-кутубхона муассасалари кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш асосида Миллий кутубхонанинг кадрлар салоҳиятини доимий такомиллаштириш.



III. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Миллий кутубхона ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича давлат дастурларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

республика ахборот-кутубхона муассасалари фондларини комплектлашнинг асосий йўналишлари, уларни (халқаро китоблар алмашишни ҳисобга олган ҳолда) миллий ва чет эл нашрлари билан энг тўлиқ таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади ва ишларни мувофиқлаштиради;

ахборот-кутубхона соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-методик фаолиятни, шу жумладан, тадқиқот ишлари ўтказишни ҳамда инновация лойиҳаларини рўёбга чиқаришни, кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида методик қўлланмалар ҳамда тавсиялар тайёрлашни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;

аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шакллари ва методларини такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасаларига янги ахборот-кутубхона технологияларини жорий этиш, ахборот-кутубхона фаолияти жараёнларининг автоматлаштирилишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва ишларни мувофиқлаштиради;

ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, китоб сотиш ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш чора-тадбирларини таъминлайди;

ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда фойдаланувчиларнинг барча тоифаларига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатади, фойдаланувчилар танлашига кўра ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шароитлари, шакллари ва методларини таъминлайди;

фойдаланувчиларга Миллий кутубхона ҳамда мамлакатдаги ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан узоқдан фойдаланиш, қидириш, етказиб беришни, шунингдек етакчи хорижий ахборот ресурсларининг маълумотлар базасига уланишни таъминлайдиган электрон воситасида масофадан хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатади;

фойдаланувчиларни Миллий кутубхона портали орқали хабардор қилиш йўли билан, шунингдек уларни қизиқтирадиган янгиликлар тўғрисидаги замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда (ахборот-кутубхона фондини комплектлаш, фойдаланувчилар буюртмаларини бажариш, ҳужжатларни электрон воситасида етказиб бериш ва бошқалар) интерактив ахборот хизматлари кўрсатади;

фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун қўшимча хизмат турлари, шу жумладан пулли хизматлар, шунингдек ахборот ресурсларини кенг қўллашда қидириш, маслаҳат бериш, материалларни таржима қилиш, сканерлаш, босиб чиқариш каби хизматлар кўрсатади, пулли хизматлар рўйхати ва прейскурантларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлайди;

жисмоний имкониятлари чекланган кишилар учун ихтисослаштирилган ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатади;

мамлакатдаги ахборот-кутубхона муассасаларининг йиғма электрон каталогини ҳамда Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурслари электрон каталогини шакллантиради ва юритади;

Миллий кутубхонанинг электрон кутубхонасини шакллантиради ва юритади;

босма нашрларни, аудио ва видео материалларни, бошқа ахборот ресурсларини сотиб олиш, обуна бўлиш, алмаштириш, бепул олиш йўли билан комплектлаган ҳолда ахборот-кутубхона фондини шакллантиради;

Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини, шунингдек диссертациялар нусхасини олади;

ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишлаш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланишни белгиланган тартибда юритади;

Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини ва статистика ҳисоботини юритади;

Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларга китобнинг халқаро стандарт тартиб рақамини (ISBN) ва даврий нашрнинг халқаро стандарт тартиб рақамини (ISSN) беради;

ахборот-кутубхона фонди сақланишини, электрон ресурсларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларини амалга оширади;

замонавий методлар ва технологиялар асосида нодир ва алоҳида қимматга эга бўлган нашрларни сақлаш, реставрация ва консервация қилиш ишларини амалга оширади;

босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, китоблар-манускриптлар ва нодир нашрларнинг электрон фондини шакллантиради;

хорижий ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар, ахборот марказлари билан илғор иш тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш бўйича халқаро кутубхоналараро ахборот алмашувларни ривожлантириш, халқаро кутубхона анжуманлари ва ташкилотларида қатнашиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

Миллий кутубхонани замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасига эга бўлган, чет тилларини ва ахборот-кутубхона фаолияти асосларини биладиган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш учун кадрларни танлаб олишни ташкил қилади;

Миллий кутубхона ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, хорижий кутубхоналарда тажриба орттиришларни ташкил этиш бўйича узлуксиз иш тизимини амалга оширади;

Миллий кутубхона ҳузуридаги ўқув-маслаҳат курсларида ва минтақавий ахборот-кутубхона марказларида ахборот-кутубхона муассасалари кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда чора-тадбирларни мувофиқлаштиради.

Миллий кутубхона қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



IV. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Миллий кутубхона қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низомга мувофиқ ўз ахборот-кутубхона фаолиятининг мазмуни ва аниқ шаклларини белгилаш;

республика ахборот-кутубхона муассасаларидан уларнинг ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида зарур материалларни сўраш ва олиш;

ахборот-кутубхона муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-методик ва илмий-тадқиқот масалалари бўйича ишлаб чиқиладиган қоидалар, низомлар, йўриқномалар, ўқув дастурлари ва бошқа норматив ҳужжатларни келишиш;

белгиланган тартибда ноширлик ва матбаа фаолиятини амалга ошириш;

тасдиқланган хизматлар рўйхати ва нархлар прейскурантларига мувофиқ. ахборот-коммуникация технологиялари асосида пулли ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш;

ахборот-кутубхона фондларини ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш, улардан фойдаланишнинг алоҳида шарт-шароитларини белгилаш;

фойдаланувчилар томонидан кутубхонага етказилган зарарни қонун ҳужжатларига ва Миллий кутубхонадан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ қоплаш турлари ва миқдорларини белгилаш;

ўз ахборот-кутубхона фондларидан, уларнинг тўлиқлиги ва бутлигига хилоф етказмасдан ахборот-кутубхона ресурсларининг ортиқча сони ва нусхаларини ҳисобдан чиқариш, шунингдек уларни ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ сотиш;

Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш ёки ижарага олиш;

юридик ва жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномалар асосида Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондларидан фойдаланиш шартларини белгилаш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ахборот-кутубхона муассасалари ва ташкилотлари билан алоқаларни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

юридик ва жисмоний шахсларга нашрларни идентификация қилиш бўйича маслаҳатлар бериш, уларни, шу жумладан, миллий маданий қадриятларга ва моддий маданий мерос объектларига мансуб нашрларни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш;

ходимларни замонавий ахборот технологияларидан профессионал фойдаланиши, чет тилини билиши, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг самарали шаклларини жорий этганлиги учун моддий рағбатлантириш.

Миллий кутубхона ўз ваколатлари доирасида, ўзига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиқувчи бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


12. Миллий кутубхона қуйидагилар учун жавоб беради:

Миллий кутубхонада сақланаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг сақланишини, тўлиқлигини ва бутлигини таъминлаш;

фойдаланувчиларга ўз вақтида ва сифатли ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини таъминлаш;

мамлакатдаги ахборот-кутубхона муассасаларининг йиғма электрон каталогини ва Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурслари электрон каталогини шакллантириш;

мамлакатнинг ва Миллий кутубхона электрон кутубхонасининг ягона электрон ахборот-кутубхона фондини шакллантириш;

ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-методик ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.



V. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИ БОШҚАРИШ


13. Миллий кутубхона фаолиятига белгиланган тартибда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

14. Директор:

Миллий кутубхонага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Миллий кутубхонанинг штатлар жадвалини, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Миллий кутубхонанинг амалдаги тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори билан келишган ҳолда директор ўринбосарини ва илмий котибни лавозимга тайинлайди;

Миллий кутубхона ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ва уларнинг амал қилишини тўхтатади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Миллий кутубхона ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;

белгиланган тартибда Миллий кутубхонанинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади, кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;

Миллий кутубхонанинг моддий-техника базасини сақлаш ва ривожлантириш, кутубхона фойдаланувчилари ва ходимлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширади, ахборот-кутубхона фондлари, шу жумладан, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар тўпламлари, шунингдек бинолар, иншоотлар, асбоб-анжомлар, Миллий кутубхонанинг бошқа мол-мулки сақланиши ва улардан зарур даражада фойдаланилиши учун жавоб беради.


15. Миллий кутубхонада коллегиал орган - етакчи олимлар, кутубхона раҳбарлари ва мутахассисларидан шакллантириладиган Илмий кенгаш фаолият кўрсатади. Миллий кутубхона директори Илмий кенгаш раиси ҳисобланади, у Илмий кенгаш тўғрисидаги низомни, унинг таркибини, шунингдек Илмий кенгаш фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди.



VI. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


16. Ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун Миллий кутубхона қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.


17. Миллий кутубхонанинг молиявий маблағлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар;

Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.


18. Миллий кутубхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 157-модда















































Время: 0.0244
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск